Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.99K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2024-02-06 08:52:15
#TAYINLOV

ИИВ вазир ўринбосари тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Ашрапов Рамазон Ахматхўжаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.2K views05:52
Ochish/sharhlash
2024-02-06 08:10:22
ДХХ Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган, яширин цех очган тиббиёт ходимини қўлга олди

Тезкор тадбирда Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки “Зодак” дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

У “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин В6” номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги ҳам аниқланди.

Мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган. Бу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрланган флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари олинди.

Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.6K views05:10
Ochish/sharhlash
2024-02-03 09:42:42
#TAYINLOV

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бокиев Фарход Эсанович ва Раджабов Сардор Бахтиёровичлар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари лавозимига тайинландилар.

Каналга уланиш
—@uzauz
13.6K views06:42
Ochish/sharhlash
2024-02-03 08:13:44
ДХХ Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни ушлади

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

“Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали, Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беришга 5 минг АҚШ доллари талаб қилади ва сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Каналга уланиш
— @uzauz
14.0K views05:13
Ochish/sharhlash
2024-02-03 07:30:39
2024 йил 100 минг нафар ўзбекистонлик ишчилар Кореяга бориш имкониятига эга бўлишади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича,
Корея Республикаси E-9 визаси асосида, қуйидаги соҳаларда 8-14 февраль кунлари ўтказиладиган танловга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилади.
- Ишлаб чиқариш соҳасида, 22248 та;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6858 та;
- Хизмат кўрсатиш соҳасида 5403 та;
- Қурилиш соҳасида 2898 та;

Мамлакатимиздаги ушбу соҳалар мутахассислари Кореяда ишлаш истагида бўлсалар, Республикамизнинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида ташкил этилган корейс тили курсларида ўқишлари мумкин.

Каналга уланиш
@uzauz
16.6K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-02-02 19:49:21 Андижонда кўпқаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Бугун, соат 18:13 да Андижон шаҳар “Иқбол” МФЙ, 39-кўпқаватли уйнинг 61- хонадонида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келганлиги тўғрисида Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та Ёнғин қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро жароҳат олган 1 нафар фуқаро вафот этган.

Каналга уланиш
— @uzauz
12.6K views16:49
Ochish/sharhlash
2024-02-02 18:15:13
#TAYINLOV

Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмасининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш
— @uzauz
14.0K views15:15
Ochish/sharhlash
2024-02-02 15:30:23
#TAYINLOV

Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди

Отабек Абдурашидович Ҳасанов
Маънавият ва маърифат маркази директори этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
20.0K views12:30
Ochish/sharhlash
2024-02-02 14:32:38
#TAYINLOV

Конгратбай Шарипов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Каналга уланиш
— @uzauz
26.0K views11:32
Ochish/sharhlash
2024-02-02 13:30:37
#TAYINLOV

Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди

Ҳозирги кунга қадар, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилиб келган Ходжаев Алишер Жўрақулович лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш
— @uzauz
14.2K views10:30
Ochish/sharhlash