ОБ-ҲАВО: Февраль ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?Бу ой одатдагидан кўра илиқроқ бўлади. Баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5°га юқори, 2-4° илиқни, шимолда 2° совуқ -1° илиқни, жанубда 6-8° илиқни ташкил этади.
Бу ҳақда Ўзгидрометеорология хабар тарқатди.Ойнинг боши совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда кечалари
0-5° совуқ, кундузи
2-7° совуқ, баъзи жойларда
0-2° совуққача бўлади.
Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1–4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлади.
Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари
0-5° илиққача, кундузи
8-13° илиққача кўтарилади.
7-8 февраль кунлари асосан ёмғир бўлиши мумкин.
Кейинчалик, ой охиригача, ҳарорат кечаси
2-7° илиқдан
2-7° совуққача, кундузи
13-18° илиқдан
2-7° илиққача, шимолда кечалари
0-5° илиқдан
7-12° совуққача, кундузи
11-16° илиқдан
0-5° илиққача ўзгариб туради.
Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Каналга уланиш:
@uzauz