Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш бил | UzA | Tezkor xabarlar

ДХХ Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган, яширин цех очган тиббиёт ходимини қўлга олди

Тезкор тадбирда Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки “Зодак” дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

У “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин В6” номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги ҳам аниқланди.

Мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган. Бу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрланган флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари олинди.

Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

Каналга уланиш:
@uzauz