Get Mystery Box with random crypto!

​#тақво Халифа Мансур тахтга ўтирган куни унинг ҳузурига Муқо | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​#тақво

Халифа Мансур тахтга ўтирган куни унинг ҳузурига Муқотил ибн Сулаймон байъат қилиш учун кирди.

Шунда Мансур: "Менга насиҳат қилинг"- дея ундан илтимос қилди.

"Кўрган нарсаларим билан ваъз қилайми ёки эшитганларим биланми?"- сўради Муқотил.

"Кўрганларингиз билан"- дея жавоб берди халифа.

"Эй Амир ал-мўъминин, халифа Умар ибн Абдулазиз ўн битта ўғил фарзанд кўрди. Вафот этганда бор йўғи ўн саккиз динор мерос қолдирди холос. Унинг ҳам тўрт динорини дафн учун сарф этдилар, қолгани эса болалари ўртасида тенг тақсимланди...

Ҳишом ибн Абдулмаликнинг ҳам ўн бир ўғли бор эди, вафот этганида ҳар бир ўғлига милён динордан мерос тегди...

Эй амир ал-мўминин, Аллоҳга қасамки, вақтлар ўтиб Умар ибн Абдулазизнинг ўғилларидан бири Аллоҳ йўлида ғазот учун юзта тулпор садақа қилаётганини кўрдим.

Бу пайтда Ҳишомнинг ўғилларидан бири бозорда тиланчилик қилиб юрарди...

Умар ибн Абдулазиз ўлим тўшагида ётганда одамлар: "Болаларинингизга нима қолдирдингиз?"- деб сўрашди.

"Тақвони мерос қилиб қолдирдим. Агар улар солиҳ бўлсалар, Аллоҳнинг ўзи солиҳларнинг ишини ўнглар, ва агарчи носолиҳ бўлсалар, Аллоҳга қарши исён қилишлари учун уларга мол-дунё қолдирмаганим бўлсин"- деди.

Энди бир ўйланг, жуда кўплаб кишилар келажакда фарзандлари зориқмаслиги учун мол-дунё жамғарадилар.
Аллоҳнинг ушбу сўзларини эса унутадилар:

"Ўзлари заифҳол зурриётларини қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар.

Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар". (Нисо 9 оят)

(Интернетдан олинди)

@Ummuzaynabummuijodi