Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Пародияси билан ишим йўқ. Оғзини мослаб қимирлатг | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Пародияси билан ишим йўқ. Оғзини мослаб қимирлатганигаям учмадим. Ю. Усмонова жайдарича усулда тушунтирган бўлсалар ҳам тўғри гапни айтибдилар.

Бир ўзимизда кўриб тузатамиз, бир бировда кўриб... "Ҳа, мана шунақа экан шу жойда сал таъсирчанлик қипман!" деб секин таҳлил қилиб кетаверамиз.

Ҳаққаст рост!
Шу пайтгача ким блокланишга арзигулик иш тутган бўлса, таги- тугида бир аҳмоқона сабаблар ётади. Блоклаймиз, яна профилини битта ўчириб ёқиб, каналга кириб ўтираверади.

Қўлига микрофон тегиши билан яна ўша эски нағмасини бошлайверади. Манам ўтириб-ўтириб ўйладим, "ўлсак гўримизда чумоли-қумурсқа талайди, ўлмагунимизча талайдиганлар ҳам бор!"

"Яшанглар!" дейиш керак шунақаларга! Бекорга бир нарсани қойиллатиб қўйганга халқимиз "яша!" демаган. Яшаганга яраша одамга ўхшаб яшасин, ҳаммаям! Энди шуни ўзлари истамаса нима деймиз,
Аллоҳнинг меҳрибончилигидир балки, гуноҳ ҳуржунимизниям кимдир кўтариб, енгиллатиб туриши керак-ку!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

@Ummuzaynabummui