Get Mystery Box with random crypto!

​​#биз. Ҳаётимизда 'кетишлар' кўп... Биз ҳамиша қайларданд | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#биз.

Ҳаётимизда "кетишлар" кўп...

Биз ҳамиша қайлардандир кетдик...

Онамиз бағридаги ошёндан кетдик-номи "туғилиш" бўлди!

Бизни ўраган этакдан кетдик- номи "улғайиш" бўлди!

Боғчадан, мактабдан, университетдан кетдик-ниҳояти номи "етуклик" бўлди...

Уйланаркансиз, ортингиздаги нигорон она кўзларини ранжитмай, ўз уйингиз томон кетдингиз- номи "уйланиш" бўлди...

Қизларда ҳам шундай...
Улар тамоман жуда кўп нарсаларга кўникиши шарт бўлган ўзга бир хонадонга кетишади...
Ва ҳамма бунинг номини "тақдир йўриғига кўниш" деб атайди...

Кетаверасиз, кетаверамиз то бу кетишлар сўнгги "ўлиш" бўлгунча...

Кетганларнинг ортидан асоратлар қолади...

Яхши излар, яхши сўзлар, бизни эслаганда ёришиб кетадиган қадрдон юзлар-ҳамиша ортимизда қолсин...

Яна яхши дуолар ҳам...

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi