Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.45K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama xizmati @Rekk_brend

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-11-09 08:17:47 Расман: медтехникумлардаги бўш жойларга қабул бўлади

Жамоат саломатлиги техникумларига тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар фақат ушбу техникумдаги мос мутахассислик бўйича вакант ўринларга тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Бу техникумларнинг вакант ўринларига мос мутахассислик бўйича ўқишга даъвогар абитуриент бўлмаган тақдирда, мазкур муассасанинг бошқа мутахассисликлари бўйича ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар қабул қилинишига рухсат берилади.

Шу билан бирга, тиббиёт йўналишидаги мутахассисликларга тавсия этилмаган абитуриентлар бошқа коллеж ва техникумлардаги вакант ўринларга ўқиш учун ҳам мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаат қилиш муддати — 13-ноябргача.

@Talim_Vazirligi
12.8K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2023-11-07 11:10:34 Аграр ОТМ қошидаги академик лицей битирувчилари ушбу ОТМларга кириш тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Қишлоқ хўжалиги вазирининг “Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрлари ҳар йили 10-июнга қадар аграр соҳадаги Олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланади.

Талабалар олий таълим муассасасида тўлов-контракти асосида ўқийди.

Ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.

Ушбу тартиб 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни ОТМ бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби академик лицейни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида олий таълим муассасасига бир марта кириш учун татбиқ этилади.

Кейинги постимизда ушбу имтиёзни олиш учун қўшимча талаблар ҳақида маълумот берамиз.

@Talim_Vazirligi
12.6K views08:10
Ochish/sharhlash
2023-11-05 07:08:53
#қонунчилик_янгиликлари

2024/2025-ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Бу “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.)да белгиланди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2024-йил 1-июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

@Talim_Vazirligi
18.9K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-10-30 13:59:00
1-ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

1-ноябрдан жамоат транспортида:
нақд пул ва банк карталарти орқали 2000 сўм;
АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар.

Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

@Talim_Vazirligi
18.1K viewsedited  10:59
Ochish/sharhlash
2023-10-19 14:04:55
Олий таълим муассасаларининг умумий рейтинги

Энг юқори натижа қайд этган олий таълим муассасалари:

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Наманган муҳандислик-технология институти
Бухоро давлат тиббиёт институти
Фарғона политехника институти
Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Тошкент тиббиёт академияси
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Тошкент молия институти

Энг қуйи натижа қайд этган олий таълим муассасалари:

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти*
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти*
Андижон давлат чет тиллари институти*

*Янги ташкил этилган таълим муассасалари

@Talim_Vazirligi
13.4K views11:04
Ochish/sharhlash
2023-10-19 09:35:05
Milka eng nafis ta'mning sirini biladi! Uni ochib bera olasanmi?
Bizning eng mayin shokoladimizni tatib ko'r!
Mayinroq bo'lsa, mazaliroq.
14.4K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-10-17 15:07:15
Докторантурага топширмоқчи бўлганларга чет тили сертификати учун қўшимча имтиҳон бўладими?

Билимларни баҳолаш агентлиги аввалроқ чет тили сертификати учун октябр ойи учун 21-22-октябрда бўлишини маълум қилган. Бу имтиҳон учун қабул аллақачон тугаган.

Лекин Олий таълим вазирлиги докторантурага ҳужжат топшириш муддати узайтирилганини ва агентлик ҳужжат топширмоқчи бўлган, лекин сертификати йўқлар учун 21-22-октябрда қўшимча имтиҳон ўтказиб бериши ҳақида маълумот берди.

Бироқ бу санага чет тили сертификати учун қабул тугаган. Агентлик қўшимча қабул ҳақида ҳеч қанақа маълумот бермади. Унда докторантурага қабулни чўзишнинг нима фойдаси бор эди?


@Talim_Vazirligi
14.1K viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2023-10-13 13:18:21 Қишки "перевод"га кимларга рухсат берилади?

Худди ёз ойидаги каби қишда ҳам ўқишни кўчириш мумкин. Фақат бир давлат ОТМидан бошқасига.

Кимларга рухсат бор

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;
давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
паспорт нусхаси;
юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Қишки "перевод" учун аризалар декабр-январ ойларида олинади.

@Talim_Vazirligi
42.2K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2023-10-13 10:07:15
Milka shokoladi organizmdagi noziklik darajasini oshiradi! :-)
Bizning eng mayin shokoladimizni tatib ko'r!
42.0K views07:07
Ochish/sharhlash
2023-10-12 15:43:55
Ўзбекистонда чекка ҳудудда яшовчи ёшлар учун онлайн мактаб ташкил этилди

"Мирзо Улуғбек" онлайн мактаби тоғли ва чекка ҳудудларда яшовчи ўқувчиларнинг яхшироқ таълим олиши учун мўлжалланган. Ҳозирча бу онлайн мактабда Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёнинг олис ҳудуддаги 3 та мактаби ўқувчилари математика ва инглиз тилидан қўшимча таълим олади.

Лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.

Фақат саволли жиҳат: тоғли ва чекка ҳудуддаги ёшлар дарсларда онлайн қатнашиши учун интернет сифати талабга жавоб берармикин? Дарс пайти чироқ ўчиб қолмаслигига-чи?

@Talim_Vazirligi
41.9K viewsedited  12:43
Ochish/sharhlash