Get Mystery Box with random crypto!

Расман: медтехникумлардаги бўш жойларга қабул бўлади Жамоат | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Расман: медтехникумлардаги бўш жойларга қабул бўлади

Жамоат саломатлиги техникумларига тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар фақат ушбу техникумдаги мос мутахассислик бўйича вакант ўринларга тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Бу техникумларнинг вакант ўринларига мос мутахассислик бўйича ўқишга даъвогар абитуриент бўлмаган тақдирда, мазкур муассасанинг бошқа мутахассисликлари бўйича ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар қабул қилинишига рухсат берилади.

Шу билан бирга, тиббиёт йўналишидаги мутахассисликларга тавсия этилмаган абитуриентлар бошқа коллеж ва техникумлардаги вакант ўринларга ўқиш учун ҳам мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаат қилиш муддати — 13-ноябргача.

@Talim_Vazirligi