Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда чекка ҳудудда яшовчи ёшлар учун онлайн мактаб таш | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Ўзбекистонда чекка ҳудудда яшовчи ёшлар учун онлайн мактаб ташкил этилди

"Мирзо Улуғбек" онлайн мактаби тоғли ва чекка ҳудудларда яшовчи ўқувчиларнинг яхшироқ таълим олиши учун мўлжалланган. Ҳозирча бу онлайн мактабда Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёнинг олис ҳудуддаги 3 та мактаби ўқувчилари математика ва инглиз тилидан қўшимча таълим олади.

Лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.

Фақат саволли жиҳат: тоғли ва чекка ҳудуддаги ёшлар дарсларда онлайн қатнашиши учун интернет сифати талабга жавоб берармикин? Дарс пайти чироқ ўчиб қолмаслигига-чи?

@Talim_Vazirligi