Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.45K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama xizmati @Rekk_brend

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-09-30 09:44:13
Коллеж, техникумларнинг мандати қачон чиқади?

Профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари кеча, 29-сентябрда тугади.

Имтиҳон топширганларнинг жавоби эртаси куниёқ кечки пайт эълон қилинмоқда.

Мандат эса 3-октябр куни эълон қилиниши режалаштирилган.

@Talim_Vazirligi
42.6K viewsedited  06:44
Ochish/sharhlash
2023-09-30 06:45:58
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

Унга кўра:

Таълим соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баробар кўпайтирилади.

Минг нафар тарбиячи ва ўқитувчилар хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади.

Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам такомиллаштирилади.

Батафсил


@Talim_Vazirligi
43.2K viewsedited  03:45
Ochish/sharhlash
2023-09-29 09:26:59
Супер-контракт бўйича кимларга чегирма берилади?

15-октябргача супер-контрактни тўлаганларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Супер-контракт турлари ;
Супер-контракт нархлари ;


@Talim_Vazirligi
43.5K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2023-09-29 08:46:26 #Қонунчиликдаги #янгиликлар

Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари ва шартлари тасдиқланди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023-й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Янги қарорга кўра, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши рад этилмаса, ахборот тизимида автоматик шакллантирилган битим хусусий шерик ва давлат шериги томонидан электрон рақамли имзо орқали имзоланади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шериги томонидан имзоланганидан кейин бошлашга ҳақли.


@Talim_Vazirligi
45.3K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-09-26 09:55:03 Нодавлат ОТМга берилган “махсус” имтиёзларни йўқотиш керак – депутат
26.09.2023 09:06
Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутати Абдуқаҳҳор Иминохунов нодавлат олий таълим муассасалари очилишда уларга индивидуал тарзда имтиёзлар берилганига эътироз билдирди. Фармон ва қарорлар билан хусусий олийгоҳлар учун алоҳида махсус чиқартирилган ҳар бир имтёзни бекор қилиш вақти келганини билдирган депутат қуйидагича изоҳ берди:

Ўзбекистондаги барча нодавлат олий таълим ташкилотлари учун ягона шарт-шароитлар яратилиши, ягона талаблар қўйилиши керак.

Президент фармони, Вазирлар Маҳкамаси қарори каби ҳужжатлар билан айрим нодавлат олий таълим ташкилотларига берилган индивидуал имтиёзлар бекор қилиниши ва барча учун ягона қонун-қоидалар ишлаб чиқилиши керак.

Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети, Тошкентдаги Турин политехника университети, Тошкентдаги Инха университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти каби (ҳалқаро ҳамкорлик асосида ташкил этилган деб аталувчи) бир қатор университетларга айнан улар учун қабул қилинган Президент фармони ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Давлат таълим стандартлари ва Малака талаблари меъёрларига мос келмайдиган хорижий университетлар ўқув режалари асосида таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилган.

Мазкур университетлар ташкил этилган пайтда мамлакатимизда улардан бошқа нодавлат таълим муассасалари бўлмаган, бу шароитда уларга маълум бир имтиёзлар берилиши тушунарли эди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда жуда кўплаб нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолият олиб борилмоқда. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра уларнинг барчасида таълим жараёни Давлат таълим стандартлари ва Малака талаблари асосида ташкил этилиши шарт.

Махсус фармон ва қарорлар билан ташкил этилган баъзи бир нодавлат университетларида мазкур талабларга риоя қилмаслик имтиёзи мавжуд.

Олий таълим хизматлари бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш учун бозордаги барча иштирокчиларга бир хил шарт-шароит яратилиши талаб этилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олий таълим тизимини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни монополияга қарши кураш нуқта назаридан қайта экспертизадан ўтказиш ва индивидуал имтиёзлар тақдим этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиб, барча учун баробар, ягона қонун ҳужжатларини жорий этилишида амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетига лицей ўқувчиларини лицейнинг сўнгги курсида ўқиш билан бир вақтда университетнинг 1-курсида ҳам ўқиш, лицейда ўқишни тамомлаганда университетнинг 1-курсини ҳам якунлаш, кейин яна 3 йил ўқиб, бакалавр даражасига эришиш ҳуқуқи берилган, бу ҳуқуқ бошқа нодавлат университетларига берилмаган.

Мана шунинг ўзи тизимда носоғлом рақобат муҳити шаклланганлигини кўрсатади. Бир нодавлат университетига рухсат берилган фаолият бошқа барча нодавлат университетларига ҳам рухсат берилиши шарт.


@Talim_Vazirligi
42.9K views06:55
Ochish/sharhlash
2023-09-26 08:42:46
Ўзбек алифбоси (лотинча) ўзгаряптими?

Алифбодаги 4 та ҳарф:
Ў ў — Õ õ;
Ғ ғ — Ğ ğ;
Ч ч — C c;
Ш ш — Ş ş тарзида ўзгариши ҳақида муҳокамалар бўляпти.

Бу ҳозирча таклиф, аниқ ўзгариш ҳақида бирор қонун ҳужжати чиққани йўқ. Алифбо бўйича ишчи гуруҳ шу 4 та ҳарфни муаммоли ҳарфлар сифатида ўзгартиришни таклиф қилган.

Сизнингча, шу ҳарфлар ўзгариши керакми?

@Talim_Vazirligi
42.2K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-09-25 21:35:41 Мажбурий фанлар 2 тадан 3 тага кўпайтирилмайди

Келаси йилдан мутахассислик фанлари 2 тадан 3 тага кўпайиб, жами 6 та фандан имтиҳон бўлиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Ҳуқуқшунос Х.Худойбердиевнинг масъуллардан аниқлик киритишига кўра, бундай режа йўқ. Келгуси йилда ҳам ҳар галгидек 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фандан имтиҳон бўлади.

@Talim_Vazirligi
43.2K viewsedited  18:35
Ochish/sharhlash
2023-09-25 13:08:10 15-октябр кимлар учун контракт тўлашнинг охирги муддати?

Бакалавриат 1-курслар;
Магистратура 1-курслар;
Супер-контракт билан кирганлар учун контракт тўлашнинг охирги муддати 15-октябргача узайди.

Бунда контрактнинг 50 фоиз миқдорини тўлаш керак. Шундан кейин 1-курслар талабалар сафига расман қабул қилинади.

Эслатма: катта курслар контрактни қачон тўлашини ОТМнинг ўзи белгилайди.

@Talim_Vazirligi
16.1K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-09-24 11:26:06 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида "Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" танлови ўтказилади.

Танлов шу йилнинг 22-сентябр – 20-октябр кунлари оралиғида ўтказилиб, 3 босқичда ташкил этилади.

Танлов ғолиблари 25 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, 2-ўрин соҳибларига (2 нафар) моноблок, 3-ўрин соҳибларига (2 нафар) ноутбук ҳамда номинациялар ғолибларига турли хил эсдалик совғалари тадқим этилади.


@Talim_Vazirligi
38.4K views08:26
Ochish/sharhlash
2023-09-24 11:12:27
Пул топар Changan БИЗНEС ҳамда KAMA БИЗНEС енгил юк ва микро автобуслари Узбекистонда... Сиз Changan ва КАМА енгил юк ҳамда микрo автобусларни исталган тўлов усулида харид қилишингиз мумкин, кредитга хам 4-5 йилга булиб тулаш шарти билан сотиб олишингиз мумкин. 1-йиллик 15,7% тулови билан.

Хозироқ SARDOR АVTO INVEST автосалонига мурожаaт қилинг

Батафсил маълумот
+998781480911, +998901740911
90 3470911,
90 357 09 11
Батафсил маълумот
Теlegram-каналимизга уланинг: @sardorаvtochangankama

Instagram | Facebook | Youtube | Wеbsite

Реклама
38.1K views08:12
Ochish/sharhlash