Get Mystery Box with random crypto!

#қонунчилик_янгиликлари 2024/2025-ўқув йилидан Тошкент тиббиё | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

#қонунчилик_янгиликлари

2024/2025-ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Бу “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.)да белгиланди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2024-йил 1-июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

@Talim_Vazirligi