Get Mystery Box with random crypto!

Қишки 'перевод'га кимларга рухсат берилади? Худди ёз ойидаги | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Қишки "перевод"га кимларга рухсат берилади?

Худди ёз ойидаги каби қишда ҳам ўқишни кўчириш мумкин. Фақат бир давлат ОТМидан бошқасига.

Кимларга рухсат бор

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;
давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
паспорт нусхаси;
юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Қишки "перевод" учун аризалар декабр-январ ойларида олинади.

@Talim_Vazirligi