Get Mystery Box with random crypto!

Аграр ОТМ қошидаги академик лицей битирувчилари ушбу ОТМларга | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Аграр ОТМ қошидаги академик лицей битирувчилари ушбу ОТМларга кириш тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Қишлоқ хўжалиги вазирининг “Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрлари ҳар йили 10-июнга қадар аграр соҳадаги Олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланади.

Талабалар олий таълим муассасасида тўлов-контракти асосида ўқийди.

Ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.

Ушбу тартиб 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни ОТМ бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби академик лицейни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида олий таълим муассасасига бир марта кириш учун татбиқ этилади.

Кейинги постимизда ушбу имтиёзни олиш учун қўшимча талаблар ҳақида маълумот берамиз.

@Talim_Vazirligi