Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.45K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama xizmati @Rekk_brend

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-09-20 14:09:32 Ўқитувчилар учун янгича аттестация имтиҳони кейинги йил сентябрдан жорий этилади

Бу муддат президент қарорида белгиланган.

Аввалроқ энди ўқитувчилар олдингидай тест кўринишида эмас, балки бошқача 2 та босқичли имтиҳондан ўтиб тоифа олиши маълум қилинганди.

-босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар 2-босқичга ўтади.

-босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Янги тартиб бу йил 20 та туманда синовдан ўтиши керак. Унгача бошқа ўқитувчилар тақдири нима бўлади, ҳозирча номаълум.


@Talim_Vazirligi
40.6K viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash
2023-09-20 08:57:21
Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра 2023-йил ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар дафтари”га киритилган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Мазкур қарорда қуйидагилар назарда тутилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган талаба ёшларнинг давлат ташкилотларида амалиёт ўтаган вақтида субсидия ажратиш;

Амалиётни давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига мувофиқ амалиётни ўташ дастури асосида амалга ошириш;

Давлат олий таълим муассасалари билан биргаликда битирувчиларнинг амалиёт давридан кейин иш ўринларига жойлашишларига кўмаклашиш.

@Talim_Vazirligi
40.5K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-09-19 15:27:36 Талабалар пластик картадан гувоҳнома ўрнида фойдаланиши мумкин бўлади

Бу ҳозирча қачондан амалга ошиши аниқ эмас. Аввалроқ Олий таълим вазири шу масалада банк ходимлари билан учрашганди.

Агар амалга ошса, биргина банк картасининг ўзидан талабалар гувоҳнома сифатида фойдаланиши, кутубхона, ётоқхона, спорт залларига кириш, микроқарзлар олиш, электрон ҳамён очиш ва бошқаларда ишлата олиши мумкин бўлади.

@Talim_Vazirligi
41.9K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2023-09-19 15:26:04
Энди ОТМлар ректорларни ўзлари сайлайди

Президент қарорига кўра, ОТМларда ташкилот жамоаси ректорларни сайлаш тизими жорий қилинади.

Ҳозирги тартиб бўйича эса ректорлар Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тайинланади.

@Talim_Vazirligi
41.6K views12:26
Ochish/sharhlash
2023-09-18 11:31:29 Мактаб директорлари қай тартибда менежерлик сертификати олиши аниқ бўлди

Умумтаълим мактаблари директорларига менежерлик сертификати билан ишлаши талаби қўйиляпти. Бунга оид қарор лойиҳасига кўра:

Сертификат олишга номзод камида 5 йиллик тажрибага, бакалавр даражасига эга бўлиши керак;

Номзодлар ҳар ойнинг 5-санасигача ариза топширади ва танлаб олинганлар ўқув курсларида ўқитилади;

Улар сертификат учун 1 БҲМ (330 минг сўм) тўлаши керак;

Сертификат учун 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат имтиҳон олинади, максимал балл — 100 балл, камида 70 балл олганлар сертификат ололади.

Эслатма: бу тизим 2024-йил 1-январдан бошланиши режа қилинган.


@Talim_Vazirligi
24.8K viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2023-09-17 15:35:38
Расман: Қизларнинг контракт пуллари тўлаб берилади. Тартиби қандай?

Бу йил магистратурага контрактга кирган талаба хотин-қизлар — 2,1 минг. Уларнинг ҳаммасига контракт тўлаб берилади.

Бунинг тартиби қандай?

Қонунчиликка кўра, магистратурада ўқиётган хотин-қизлар ҳар йили 15-сентябргача ўзлари ўқиётган ОТМ ректори номига ариза билан мурожаат қилади. Бу санадан кеч қолганларнинг контракти тўланмайди. Талабгорларнинг аризалари йиғилиб ОТМ тегишли бўлган вазирликка юборилади.

15-октябргача ОТМларнинг ректорлари талабгорларнинг контракт пулларини тўлаб бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Эслатма: ҳозирча, магистрларга контракт қоғозини онлайн олиш имкони берилмади.


@Talim_Vazirligi
43.5K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2023-09-17 15:31:38
Пул топар Changan БИЗНEС ҳамда KAMA БИЗНEС енгил юк ва микро автобуслари Узбекистонда... Сиз Changan ва КАМА енгил юк ҳамда микрo автобусларни исталган тўлов усулида харид қилишингиз мумкин, кредитга хам 4-5 йилга булиб тулаш шарти билан сотиб олишингиз мумкин. 1-йиллик 15,7% тулови билан.

Хозироқ SARDOR АVTO INVEST автосалонига мурожаaт қилинг

Батафсил маълумот
+998781480911, +998901740911
90 3470911,
90 357 09 11
Батафсил маълумот
Теlegram-каналимизга уланинг: @sardorаvtochangankama

Instagram | Facebook | Youtube | Wеbsite

Реклама <
42.4K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-09-17 14:55:16
Тоифа беришнинг янги тартиби 2024-йил 1-сентябрдан жорий этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра:

2023-йилнинг ноябр ойига қадар педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;

2024-йил 1-сентябрдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилинади;

Малака тоифасини олиш бўйича синовларни бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳоратини баҳолаш тарзида ўтказилади.

@Talim_Vazirligi
43.2K views11:55
Ochish/sharhlash
2023-09-17 12:01:17
Endi sirtqi ta’limda 3 YILDA BAKALAVR darajasiga ega bo‘lish imkoniyati faqat bizda!!!
(Asos: O‘zbekiston Respublikasining Ta’lim to‘g‘risidagi qonuni, 11-modda. 23.09.2020-yil. № O‘RQ-637-son)

Ta'lim yo'nalishlari (kunduzgi va sirtqi)
• Maktabgacha ta'lim — 3 yil (10 mln. so'm)
• Boshlang'ich ta'lim — 4 yil (10 mln. so'm)
• Tarix — 4 yil (10 mln. so'm)
• Ingliz tili — 4 yil (12 mln. so'm)
• Rus tili — 4 yil (12 mln. so'm)
• Iqtisodiyot — 4 yil (12 mln. so'm)
• Kompyuter injiniringi — 4 yil (14 mln. so'm)
• AT-Servis — 4 yil (14 mln. so'm)
• Axborot xavfsizligi — 4 yil (14 mln. so'm)
• Multimedia texnologiyalari — 4 yil (14 mln. so'm)

Onlayn hujjat topshirish: qabul.qitu.uz

Qarshi innovatsion ta’lim universiteti bilan orzularingiz amalga oshadi!


Manzil (Lokatsiya): Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Oydin mahallasi, Alisher Navoiy ko'chasi, 72/12-uy

Aloqa uchun bot (Eng koʻp beriladigan savollarga javoblar):
@qitu_uz_aloqa_bot

Murojaat uchun:
554041166 | 554051166
554051177 | 554051188
901131166 | 901231166

Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
Veb-sayt | Instagram
YouTube | Telegram
43.1K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-09-16 19:09:18 Биласизми

Айрим ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан берилади

Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календар режаларига киритиладиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси”, олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

халқаро математика (ИМО), физика (ИПҳО), кимё (ИЧО), биология (ИБО) информатика (ИОИ) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медал (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

@Talim_Vazirligi
43.7K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash