Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-05-15 09:54:25 «Яхшиям келиб қолдинглар. Бўлмаса, пешингачаям ўтирардик», дейишди. Кейин Эркиндан ўпкаланишди. «Сен эшак яхши жой топибсан. Доимий иш қилиб олибсан ўзингга, ўласанми бизни ҳам тортсанг. Тузукроқ пул бериб қоровул қилиб қўйсанг ҳам майлийди», дейишди. Кейин навбат Сардорга ўтди. Бошда бирданига уни танишмади. Кейин сен фалончимасмисан дейишди. Сардор тасдиқлаганди, бошқатдан кўришишди.
— Қутулиб чиққанинг рост бўлсин!.. Аслида, мен сенинг ишлайдиган жойингни эшитганим заҳоти Эркин эшакка «Жиянингни қайтар», дедим. Бўлмайди, дедим. Улар осонгина пул бериб қўйишмайди, дедим. Тоғанг оғзи кўпириб, шундай мақтади. Яна ювдиям, — деди қотмадан келган. Олдинги тиши аллақачон тушиб кетган, қолганлари нос чекаверганидан сарғайган, бўйи пастгина Саъдин.
— Эй-й, бу гапни мен ҳам айтгандим. Биз мардикор бозор очилгани бери шу ердамиз. Қандай одамларни кўрмадик. Қутулганингга шукр қил, ука, — дея шеригининг гапларини қувватлади Ғайбулло.
— Шунчаки қутулмади, — деди уларнинг гапидан жаҳли чиққан Эркин, — оппоқ бўлиб чиқди. Қаматганларнинг ўзлари бориб кечирим сўрашди. Керак бўлса, шунча ўтирганининг ҳақини ҳам тўлашди. Сенларга қолса, бирдан ваҳима қиласанлар.
— Эй, шундайми? Сардор, уйингга энди кетяпсанми? — сўради машинанинг олдинги ўриндиғига ўтириб олган Ғайбулло.
— Ҳа, — жавоб берди Сардор.
— Тўхтамиш, — дея ҳайдовчига юзланди Ғайбулло, — сомсага тўхтайсан. Сардорнинг омон-эсон оқланиб чиққанини ювамиз. Эркин ҳақини тўлайди. Ҳозир Эркин бойвачча. Катта фирмада ишлаяпти.
— Тўйга шошяпман, дегандингиз-ку. Қолдими тўй? — деди Тўхтамиш ўзи томондаги кўзгу орқали ортига қараб қўяркан.
— Тўй эртага...
— Ёмон қасамхўр бўлиб кетибсиз-да, ака.
— Сизларга шундай демаса, анави келсин, манави келсин, деб тураверасанлар.
— Кимнинг тўйи? — сўради Эркин.
— Сайфиддин муаллим бор-ку, оқсоч, шу қизини чиқаряпти...
Сардорнинг юраги шув этиб кетди. Ахир Сайфиддин муаллимнинг қизи Малоҳат-ку!
— Унинг сизга нима даҳли бор? — сўради яна Эркин.
— Ўтган ёзда қизи амакимнинг ўғлига тушди. Шу орқали қариндош бўлиб қолдик... Кейин уйга бормаганимгаям уч ойдан ошиб кетганди.
— Сайфиддин муаллимнинг қизи кичкина эди-ку, — деди чидолмаган Сардор.
— Ҳа. Бу йил мактабни битирибди. Лекин оқсоч муаллим бошқа битта муаллим билан келишиб қўйган экан. Унинг боласини ёши катта бўлиб кетибди. «Ўзимиз ўқитиб оламиз», дебди...
Сардорнинг бошига биров тош билан ургандай бўлди. Унинг ўпкаси бирдан тўлди. Малоҳатнинг опаси бор эди. Саодат эди исми. Агар у олдинроқ узатилган бўлса... «Нималар бўляпти ўзи? Мен Малоҳатни деб яшаётган бўлсам», дея хаёлидан ўтказган Сардор юзини дераза томонга буриб, алам билан лабини тишлади ва кўзини юмди.
Ҳамқишлоқларининг бири қўйиб, иккинчиси гапирарди. Сардор уларнинг сўзларини эшитмасди. «Ҳаммасига ўзим айбдорман. Тошкентга кетишимдан олдин гаплашишим керак эди. Бир бало қилиб учрашганимда, кўнглимдагиларнинг ҳаммасини унга айтардим. Розилигини олардим. Ундан кейин... Бориб тўйини бузсам-чи?! Олиб қочиб кетсам-чи... Бир марта қамалганим ҳамма ёққа шов-шув бўлиб кетди. Тўйи бўладиган қизни олиб қочсам... Дадам кўтаролмайди. Баттар эзилади... Малоҳатнинг ўзи билан гаплашиб тўйни тўхтат, десам-чи?! Айтганимни қилармикин?! Қилиши керак. Унинг ҳам менга нисбатан илиқлиги бор эди-ку... У ўзининг хоҳиши билан эрга тегмаётган бўлса керак. Уни мажбурлаб беришаётган бўлишса керак. Отаси билан яхши эдим. «Зўр ўқийсан, одам бўласан», дерди у менга. Агар Малоҳат мени деб тўйини тўхтатаётганини отаси билса, ортиқча қаршилик қилмайди. Замонавий одам у. Бугун уйга боришим билан кечаси Малоҳатнинг уйига бораман... Қоронғи тушиши билан боролмайман. Уларникида одам кўп бўлади. Дадам ҳам кўчага чиқармайди. «Уйда ўтир», дейди. «Жўраларинг билан эртага кўришсанг ҳам бўлади», дейди. Шунинг учун ярим кечаси бораман... Лекин қандай қилиб уни чақириб оламан», дея хаёлидан ўтказарди Сардор. Унинг боши оғрий бошлади.
5.6K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:54:25 Улар уйга киришди. Уларнинг ҳар иккисини ҳам қандайдир ғалати ҳаяжон эгаллаб олди. Сўзлаётган сўзлари қуруқдан-қуруқ эди. Нимадир уларни боғлаши керак эди. Ана шу боғлайдиган нарса ҳозир етишмаётганди... Уй жиҳозланган. Гилам, шкаф, стол-стул... Ошхона жиҳозлари бари бор эди. Деразаларга парда тутилганди.
— Ниманинг ҳисобига сизни кутиб олишди? Ниманинг ҳисобига нимани кўнглингиз тусаса муҳайё қилишяпти? — дея сўради Намуна сукунатни бузиб.
— Очиғини айтайми? Билмайман. Лекин ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмаслигини биламан.
— Мана, уйингиз... Мен энди борай...
Намуна сўнгги гапини жуда қийналиб айтди. Илгари у мард эди. Ҳозир эса мардлигидан ҳеч нарса қолмаганди. Ташаббусни Сардор олишини истарди. Лекин Сардор ташаббус қиладиганга ўхшамайди.
— Ҳа. Мен ҳам роса чарчадим. Озгина дам оламан. Очиғини айтганда, миям ғовлаб кетди. Куним жуда тиғиз бўлди.
— Қишлоққа қачон кетасиз?..
— Эртага.
— Мен сизни кузатиб қўяман.
— Йўқ. Ўзим бораман.
— Айтганча, Эркин ака ҳам кетмоқчийди.
— Хайр унда.
— Хайр!
Сардор Намунани кузатиб қўйганидан кейин енгил тортди.
«Агар эрга тегмаганида, агар Малоҳат бўлмаганида, балки ҳозир унинг қўлини сўраган бўлармидим», дея ўйлади у.
Чарчоқ дарров кучини кўрсатди. Сардор каравотга ётиши билан ухлаб қолди... Кеч уйғонди. Деразадан қуёш нурлари тушаётган экан. Шунда ҳам ўзи уйғонмади. Эшикни гурсиллатиб биров урди. Шунинг товушига уйғониб кетди ва зўрға ўрнидан туриб, бир-бир қадам босганча эшикни очди. Қараса, Эркин турибди. Иржайиб. Қўлида сумкаси бор.
— Ҳайдавордими? — деди Сардор ва орқасига қайтди.
— Нимага ҳайдаркан? Керак бўлса, Намунанинг иши менсиз битмайди. Керак бўлса, асосий ишларнинг ҳаммасини мен қиламан. Керак бўлса...
Сардор тоғасининг гапларини эшитмаётганди.
У яна бир-икки соат ухламоқчийди. Бироқ бошқа ухлаёлмади. Мажбур ўрнидан турди.
Уйда умуман егулик йўқ экан. Шу боисдан улар бирорта ошхонада овқатланишга қарор қилишди.
— Тоға, — деди Сардор улар йўлакдан чиққанларидан кейин, — сиз қандай қилиб Намуна билан ишлаб юрибсиз? Қандай топишдинглар?..
— Унинг ўзи мени излаб топди. Лекин вақтида топди. Ўлай агар ишим орқага кетиб, роса расво бўлгандим. Қорнимга бир нима тополмай қолгандим... Лекин-чи шу қиз зўр экан. Жиян, шунга уйлан. Сендан нима кетди?..
Эркин Сардорнинг Малоҳати борлигини билмас эди. У Намуна Сардор учун жонини-да беришга тайёрлигини биларди, холос.
— Нега? — дея тоғасининг юзига тикилди Сардор.
— Яхши бўлади-да. Отаси бой. Ўзи роса меҳнаткаш...
— Шунинг учун ҳам уйланмайман. Ундан кейин мен ҳали уйланадиган ёшда эмасман. Ҳали ўқишим керак. Ишлашим керак...
— Ишинг тайёр. Ўқиш билан ишни бирга олиб кетаверасан. Битта ўқ билан иккита қуённи урасан...
— Тоға, каллани қотирманг. Қишлоққа борганимиздан кейин отамга нима дейман?! Шунга менга бирорта маслаҳат беринг. Қолганининг бари йигирманчи, ўттизинчи масала...
— Мен ҳаммасини ўйлаб қўйганман. Ишинг бўлмасин у ёғига. Поччам сени уришмайди. Қамалаётганингдаям сенинг ўғримаслигингни ўзи айтганди. Лекин роса эзилди. Эзилгани қўлининг калталигидан эди...
— Энди қўли калта эмас...
— Менга қара, жиян, сен турмада нима бало қилдинг?.. Ҳамма югуриб келади, соянгга салом беради.
— Ҳеч нима. Кетдик... Айтганча, менинг кистамда бир тийиним ҳам йўқ.
— Менда бор. Бериб тураман, — деди Эркин сумкасидан пул чиқариб Сардорга узатаркан, — қарзга. Қайтариб бериш шарти билан...
Аслида, бошқача эди. Пулларни Намуна берганди. Агар мени берди, десангиз олмайди. Шунинг учун ўзимники денг. Қарзга беряпман, денг, дея тайинлаганди... Сардор шу пайтгача пул ҳақида оғиз очмади. Эркин эса пули борга ўхшайди. Ишқилиб, шундай бўлсин, пулларнинг ҳаммаси ўзимга қолсин, дея ният қилди. Бироқ аксига олиб жияни пулининг йўқлигини айтиб турибди...
Питакда ҳамқишлоқ таксичи ва яна унинг машинасида иккита йўловчи ҳам бор экан. Улар ҳам мардикор ишлашади. Неча йиллардан бери. Айтиш мумкинки, Эркиннинг сафдошларидан. Улар бирга-бирга қанчадан-қанча жойга ишга боришган... Лекин уларнинг ҳар иккиси ҳам Эркиндан катта... Улар хурсанд бўлишди. Қишлоқларидан шунча олисда юртдошларини кўрганликлари учун эмас, машинанинг тўлгани учун хурсанд бўлишди.
5.4K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:54:25 — Бу ёғига, — деди Каламуш, — ҳисоб-китобни ўзим олиб борсам ҳам бўлаверади. Қаршилар бўлса, ҳозирдан айтсин.
Ҳеч ким қарши чиқмади.
Унинг «шеф»га айланганлиги ҳақидиги хабар эртасига ҳамма ёққа ёйилди...
Орадан бир ҳафта ўтди. «Олди-бердилар» ҳақиқатан ҳам, Сирож орқали амалга ошарди. У энди йўқотилган пулларини ўрнига қўя бошлаган эди...
«Бир марта адашдим. Чунки бажарувчи эдим. Бажарувчилар ҳамиша югурдак ва ожиз бўлишини бошимдан ўтказдим. Мен энди бунисига кўнмайман. Мен бош бўламан. Бу қамоқхонада мендан ўтадигани бўлмаслиги керак. Лекин ҳозир бор. Ўткирбой бор. Уни ҳамма мендан кўпроқ ҳурмат қилади. Шундай экан, энди уни бир ёқли қилишим керак», дея ўйлади Сирож...
* * *
Машинани бошқариб бораётган Намунани титроқ босди. Мана, яна у Сардор билан ёлғиз қоладиган бўлиб турибди. Ҳозир Сирғалига боришади. Ўша кўп қаватли уй ёнига. Сўнг хонадонга киришади. Иккаласи... У Сардорнинг озод бўлганини эшитгани заҳоти бир ёқли бўлаёзганди. Соғинч, иштиёқ, хоҳиш уни эзғилаб ташлаган эди... Энди эса қўрқяпти... Уни Толиб эзғилаб ташлади. Ер парчин қилди. Одам ўрнида кўрмади. Биринчи кундан... Сардор ҳам одам ўрнида кўрмаётганга ўхшайди. Анавиниси амалдор эди, учига чиққан ўғри, каззоб ва бой эди. Бунисида амал йўқ. Пули ҳам йўқ. Лекин бунисининг ҳам гаплари бошқачага ўхшайди.
Қамалмасидан олдин содда эди. Аммо бир сўзли эди, иродали эди. Энди ўзгарганга ўхшайди. «Мен куйиб-пишсам. Бир бало қилиб эрга тегиб олсам, ундан кейин итнинг кунини солса-чи бошимга», ўйлади у ҳамда Сардорга қараб:
— Улғайибсиз, — деди.
— Ҳа-а, ўзим ҳам биляпман буни. Турма шундай жой экан, кўз очиб юмгунча бир неча ёшга қаритиб қўяркан одамни.
— Мен афсусдаман, Сардор.
— Эсингиздан чиқаринг. Мен сизни кечирганман.
— Энди нима қиласиз?..
— Билмадим. Аммо ҳаётимни бошқатдан бошлайман. Энг аввал бориб, отамнинг розилигини олишим керак. Отамнинг кўнглини кўтаришим керак. Отамга мен айбдор эмаслигимни исботлашим керак... У ўша пайти ҳам менинг айбдор эмаслигимни биларди. Лекин элчилик, қишлоқчилик. Қишлоқда битта гап ерда ётмайди. Оқ одам ҳам, дарров қорага айланиб қолиши мумкин. Фалончи шундай қилибди, деса ҳамма ишониб кетаверади. Агар-чи, олдин ўша одам шунақа ишнинг ёнига яқинлашмаган бўлса ҳам... Менимча, шунақа бўлишини исташса керак.
— Хўп, буларнинг ҳаммасини қилиб бўлдингиз, ундан кейин-чи?!
— Ундан кейин... Вақт кўрсатади.
Намунанинг кўнгли бироз хотиржам тортди. Ахир Сардор у билан очилиб гаплашди. Толиб бундай қилмаган. Бирдан «тишлаган». «Ҳеч қаерда ўқимайсан, ҳеч қаерда ишламайсан. Айтган гапимдан, чизган чизиғимдан чиқмайсан. Мендан ҳеч нарса сўрамайсан», деган... Шу билан Намуна унинг қўлида қўғирчоққа айланган. Ҳиссиз, туйғусиз қўғирчоқ...
— Ҳозирги борадиган уйимиз сизга ёқмаса нима қиласиз? — деди у яна Сардорга қараб қўйиб.
— Тўртта девор, том бўлса бўлди. Ётиш-туриш имконияти борми, менга ёқиб кетаверади.
Намуна кулди.
Сардор ажабланиб унга қараб қўйди-да, елкасини қисди.
— Нима, ёмонми? — деди сўнгра.
— Йўқ. Жуда оддийликни хоҳлаётганингизга...
— Ўзи умримиз тўрт кун бўлса. У елкадан бунисига қарагунча тамом бўлса. Энди шу умр учун ўлиб-тирилишим керакми?
— Йўқ. Лекин шу тўрт кундаям, сал бундайроқ яшаш орзуси пайдо бўлади.
— Ҳа-а, сиз буни тушунмайсиз. Чунки умрингиз мобайнида...
— Тушунаман. Агар мен қасрни хоҳлаганимда анави уйда қолишингизга кўндирардим... Биринчидан, у сизга кўп плюслар олиб келарди. Анави сизни ёмон отлиққа чиқармоқчи бўлганларни бир олиб келсангиз, уларнинг хаёли бирдан ўзгаради. Лекин менинг ўзим унақа ҳашаматни ёқтирмайман...
Шу билан уларнинг гапи тугади.
Манзилга етиб боришди. Машинадан тушишди ва улар йўлакка кирганида Сардорнинг хаёли бузилди... Кейин у бирдан Малоҳатни эслади. «Номард, — деди ўзига-ўзи, одам-подам эмас экансан... Турмада домладан шунча олган таълимларинг қаёққа кетди?.. Биттасини буздинг. Ичиб қўйдинг. Ҳали бунинг жавобини берасан...»
5.3K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:54:25 Нуриддин Исмоилов |
ГУНОҲКОР
(39-қисм)

— Хўжайин, гап йўқ. Сизнинг муштингиз ҳам қандайдир роҳатли. Мен худди шу кўргандай уйимга борибман... Сал тезроқ ўзимга келтириб қўйдингизда. Бир нарсага улгурмадим.
— Вой, ифлос, бунинг гапига қаранглар... Кел, унда яна битта туширай, давомини кўрасан.
— Йўқ, раҳмат! Кўзимдан ўт чақнаб кетди. Миям иккига бўлиниб кетди, деб ўйладим. Яна бир марта урсангиз, аниқ ўламан. Кейин уйимга тобутда жўнатасиз, — дея бошини эгди Сирож ўзини бечора ҳолга солиб.
— Нима бўлди? Қандай бўлди? Нега Бегали ўлиб қолди?..
— Хўжайин, очиғини айтаман. Менинг озгина мазам бўлмади. Шунинг учун ишга олиб кетишмади. Жойимга ётиб ухлаб қолган эканман. Бир пайт Бегали ака уйғотди...
— Туртдими?
— Йўқ, онангни деб сўкди.
— Хўш, кейин сен ўрнингдан туриб бўғиб ташладингми, уни?
— Қаёқда?! Ҳаддим сиғадими?! Тепмаганига, урмаганига шукр қилиб турдим ўрнимдан. Ёнига бордим. Столнинг устида ароқ турган экан. Ич, деди. Мен ундан ёмон қўрқаман. Шунинг учун гапини икки қилмадим.
Иккаламиз анча ичдик. Унинг иштаҳаси нимагадир даҳшат эди. Кружкасини тўлдириб-тўлдириб ичди. Битта шиша дарров тугаб қолди. Кейин бизга тушлик беришди. Овқат билан яна «урдик». Кейин ётаман, деди. Ётди. Мен идишларни йиғиштириб ювиб қўймоқчийдим. Шундай қилаётгандим ҳам. Бир пайт хириллаб қолди... Мен шу заҳоти ёрдамга одам чақириш учун эшикни урдим. Бор билганим мана шу...
— Ароқни қаердан олдинглар?! Ким берди?!
— Очиғини айтганда, бунга мени ақлим етмайди. Лекин яширинча битта гапни айтай, хўжайин, Бегали аканинг каравотининг тагида ўрача бор. Ҳамма бойликлар шу ерда туради. Айтмоқчиманки, егулик-ичгуликлар. Уни кимлардир полни ўйиб тайёрлаган, кимлар ароқ олиб келишади, билмайман...
Каттаконнинг ўзи буни жуда яхши билади. Чунки камерада, жигар, бурун, қулоқ, томоқ ва ҳаттоки ямоқ ҳам бор. Камерада қачон чивин учади, қачон қўнади, кимнинг бошига қўнади, кимнинг елкасидан қон симиради, ҳамма-ҳаммаси унга етиб келади. Шундай экан, бутун бошли ўрача бўлади-ю, у билмайдими? Билади. Билганда қандоқ. Ҳаттоки «кўз-қулоқлари»га «омбор» бўшаб қолмасин, дейди ора-чора...
— Бахтинг бор экан. Бегалининг ўзи ажали етган экан. Инфаркт бўлибди. Дўхтирлар шундай дейишди. Ароқ ўлимини тезлатиб юборибди... Агар озгина зўравонлик излари бўлганида онангни уч қўрғондан кўрсатардим...
Сирожни яна камерасига олиб бориб қамаб қўйишди. Унинг обрўси ошган эди. Ҳар қалай унинг борлигида Чаён ўлган. Чаён эрталаб яхши эди. Ўладиган эмас эди. Демак, Каламуш нимадир қилган. Қандайдир ҳунар кўрсатган. Бундан чиқди, ундан қўрқиш керак...
— Шеф кетворибдими? — дея сўради камерадошлардан бири у кириб борганидан кейин.
— Ҳа, тип-тикка кириб кетди!.. Ҳаддини билсин эди ифлос. Мен унинг касрига қолиб кетишимга сал қолди. Жуда маймунни ўйнатаётгандай ўйнатаётганди мени.
У шундай деб камерадошларига бирма-бир қараб чиқди. Ўша қулоқлар, кўзлар, томоқ ва ямоқлар вужудини қулоққа айлантирганди. Буни у дарров сезди.
— Жой бўшаб қолди, — дея гап ўзанини бирдан ўзгартирди Сирож, — ким ётади унинг ўрнида?
Зеклар бир-бирига қараб олишди. Ҳеч кимдан садо чиқмади.
— Ўлик ётган жойда ётишга қўрқасанларми?! Нимаси қўрқинчли экан. Мана мен ётаман-да!..
Бу билан Сирож бундан бу ёғига камерда ўзи «қирол» эканини эълон қилганди. Ҳамма рози бўлди. Илло, Каламушнинг обрўси шундоқ ҳам бошқаларникидан ошиб кетган эди.
У ётоғини кўчирди. Дарров ёрдам берувчилар бўлди. Улар кўмаклашиб юборишди...
— Ўрислар нима қилишади? — деди у янги жойига ётиб.
— Паминкада, — деди зеклардан бири ҳозиржавоблик билан.
— Биз нимани кутиб турибмиз?..
— Иложи йўқ. Ҳаммасини олиб кетишди. Талтайиб кетибмиз.
— Тўғри қилишибди. Мен юз фоиз қўшиламан. Лекин, — деб у бошини кўтарди-да, ёстиғини қўлига олди ва унинг ичига бир четидан қўлини тиқди-да бир қути қора чой олди.
«Шеф» чефир қилди. Ҳамма ичди. Шундан ҳам кайф оладиганлар бор эди. Кайф қилишди улар...
5.4K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-05-13 02:01:00
#дуо

«Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Робби асалука хойро маа фий ҳазал явми ва хойро маа баъдаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фий ҳазал явми ва шарри маа баъдаҳу, робби аъузу бика минал касали ва сууил кибари. Робби аъузу бика мин ъазабин финнари ва ъазабин фил қобр»,

Маъноси: «Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу куннинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу куннинг ёмонлигидан ва ундан кейинги куннинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, ёмон қаришликдан ва ёмон кибрликдан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман».


┄┅অঠই ইঠঅ┅┄



𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
304 views23:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 22:23:05
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
   13.05.2023y.  23. Shavvol. 1444y      
       Shanba.Toshkent vaqti bilan.
    Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
  03:33  TONG       Saharlik tugashi.

  04:25  BOMDOD 

  05:07  QUYOSH

  12:24  PESHIN

  17:23  ASR

  19:34  SHOM            Iftorlik vaqti.

  21:06  XUFTON


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/SalomNamoz

Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!
1.4K views19:23
Ochish/sharhlash
2023-05-12 19:24:49
Бирор инсонга ишонмаслигимизга иккита сабаб бор холос.
Биринчиси- ўша инсонни билмаганимиз учун.
Иккинчиси- ўша инсонни билганимиз учун!!!

Яхши дам олинг азиз ЗАМОНДОШИМ !!!


┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам киринг
5.6K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:04:45 #ИСКАНЖА


#Но_229
#Бй_Нафиса_Маликова


Муллакам ухлаб ётган Биллурани қучганча хонаси томон юрди...
-мени қизим ухлаб қолибдику!-деди мен томон қараб қўйиб Биллурага ишора қилди...
-ухлаб қолганман...-деди Биллура кўзини очмай...менимча муллакамчалик ҳеч ким Биллурани яхши билмайди...
-қизим...бугун Румайса опа билан ухлайсанми?
Негадир муллакамни бугунги ҳолати мен учун жуда нотаниш...
-дада мен сиздан ҳафа бўлдим..сиз мени ташлаб кетдингиз!-деди Биллура кўзларини очиб дадасини баттар қучаркан...
-қизим...энди мен йўқ пайти Румайса опа ёнингда бўлади...-деди Биллурани силлиқ сочларига лаб босиб...
-менимча сизни ўрнингизни ҳеч ким боса олмайди...-дедим унинг ғамгин юзига боқиб...
-мен қизимга энг бахтли ҳаётни истайман...
Биллура барибир мен билан ухламади...муллакамни Биллурани ухлатаётганини бир четдан кузатардим...ота қандай инсон ўзи? Мени ҳам отам бўлганида балки бу кунлар бошимга тушмасмиди?



-дада сиз мени ҳеч қачон ташлаб кетмайсиза?-деди Биллура ўзининг севимли эртагини айтиб бераётган дадасини пинжига суқулиб...Ясин оғир ҳўрсинди...1 ҳафта...1ҳафтадан сўнг Фаёза бор ҳақиқатни билади...
-Биллурам мен ҳеч қачон сени ташлаб кетмайман қизим...мени йўқотиб қўйсанг «Дада..»деб чақирсанг бас истаган онинг етиб келаман...сен доим мени қизим бўлиб қоласан...





Азалдан озодаликни севаман...ойналар бироз кирланганини кўриб керакли нарсаларни олиб келиб юва бошладим...тобора юртимни оиламни соғинардим...Яҳё тирик ва ҳеч бир пушаймонсиз яшаб юрибди...менчи?
Тепароққа чиқиб бор аламимни ишдан олардим...шу гўзал юзимни ҳам сидириб ташлагим яна эски Фаёзага айлангим келяпти...бир пайт оёғим сурилиб кетди...
-Румайса...
Мени суяб қолган муллакам хазин жилмайиб ойнага боқди...
-баъзан инсон қалби ҳам ойна бўлсаю бир артсанг ҳамма дардларинг ариса...
-бугун жуда ҳафа кўриндингиз бирор кор хол бўлдими?-дедим хавотир олиб...
Муллакам ҳам қўлига махсус тозаловчи олиб ишга киришди...
-Румайса...бугун Аллоҳни қудрати нақадар буюклигини сездим...мендан рози эканки сизни учратди...беғубор қалбингизни кўришга имкон берди...сизни севдим..энди бу севгини қалбдан суғуриб отиш мушкул...биласизми? Инсон муҳаббатни ҳар хил тасаввур этаркан..дунёда ҳеч қайси аёл аёлимни ўрнини боса олмайди дедим...йўқ бундек севги дунёда йўқ дедим...ва бугун тушуниб етдимки Аллоҳ аллақачон юракка ҳақиқий муҳаббатни жойлаб қўйган экан...бу сиз..бу Биллура...сизларсиз бу ҳаёт...Румайса...мен жуда ёмон инсонман..қалбим дард чекяпти...эртага икки кунга сафарга кетаман...қизим эса сизга омонат...ишонаман сиз дунёдаги энг яхши она бўлган бўлар эдингиз гар у сизни қизингиз бўлганида....
Муллакамни нималар қийнаётганини билишни истардим...нега кетади...усиз икки кун тугул ҳатто сониялар ҳам маъносизку?
-муллака...-дедим шунча гапни ойнани тозалаш асносида айтиб олган муллакамга боқиб...
Улар бу гал аламзадароқ жилмайди...
-муллака...ажойиба...тақдир хазили?
-сиз менга кўп яхшилик қилдингиз...сиз айтаётган ҳислар менга ҳам бегона эмас...-дедим ҳақиқатлардан юрагим оғриб...бу мен учун аччиқ хақиқат..етиша олмас бахт...
-чидай олмаяпман...Румайса..юрагим ёниб кетяпти...-дея менга яқин келиб мени маҳкам қучди...бу сафар унинг кўксига юзимни босиб узоқ йиғладим...бундай яшаб бўлмайди...у ҳақиқатни билиши зарур...майли нима деса десин ҳоҳ ёлғончи ҳоҳ риёкор мен ҳозирги сониялар ичра яшаяпман...




-Карен...
Яҳё Боряни яқин шотирини ичишга таклиф қилиб секин мақсадига ўтди...
-сен айтишларича аввал ноқонуний муҳожир олиб ўтган экансан...
-ҳа..пули зўр эди...афсус Боря истамади...аммо онда сонда шуғулланиб турибман..-деди Карен кайфи ошиб...
-Жанна деган қиз...уни ёнидаги гўзал қизни ҳам сен олиб келганмисан?
Карен кулди...
-гўзал қиз? Ғирт тасқара эдику?

Давоми бор


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
6.7K viewsedited  15:04
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:04:45 #ИСКАНЖА

#Но_228
#Бй_Нафиса_Маликова



-ҳа анча...-дедим унинг ғамгинлиги сабабини била олмай...
Муаллиф мендан бир қанча видеолавҳалар сўраганди...тарқатмаслик шарти билан бераману яна муллакамни ўйлаб ҳомуш тортиб қўяман...уларни қандай ҳис кечинмаларни бошдан кечираётганини қандай ифодалай?
Баъзан эртакларнинг гўзал якунига ишонгим...онам бағрига қайтгим...бувимни кўргим келади...қанийди фарзандим ҳаёт бўлганда...кўзим ёшланди....шундагина муллакам мени ойначадан кузатаётганини сездим...индамай рўмолча узатдилар...
-бу сафар қайтиб бермайсиз...
Яна ўша қадрдон ис таралиб турган рўмолча...
Манзилга етиб келганда муллакамни Биллура қўлидан тортди...
-дада қаранг..концерт бўляпти!
-ким экан булар қизим?-дедилар кулиб...
-мультикдаги қаҳрамонлар!-деди Биллура эркалик қилиб...
-борамизми?
Муллакам менга қараб шу ерни томоша қилиб туринг дедилар...ҳўп дея атрофга боқдим...бу ерда кўнгилочар жойлар бисёр...ота оналар фарзандлари билан чиқишган...


Биллура оламон ичра дадасини йўқотиб қўйди...
-дадааа...-деди атрофга боқиб...қўлида ўғирланган малика...қаттиқ қисиб қўрқув билан атрофга боқди...
-дадаааа....
Қўгирчоқ тилга кирди...
-бир бор экан..бир йўқ экан...
Биллура дадасининг овози келганига ёшли мунчоқ кўзини артиб қўғирчоққа қаради...унда у севган эртаги жойланган экан...атрофга умидвор боқди...
-дадааа...


Ясин узоқдан қизини кўриб ҳозироқ бориб қучгиси келди...аммо Биллура ақлли қиз...уни энди онасидан айириш катта хато..йиллаб ўстирган нуридийдасига узоқдан кўзида ёш билан боқди...
-жоним қизим мени...сен кучлисан..ҳаммасини енгиб ўтасан...чунки сен менинг қизимсан...
Телефондан Фаёзага қўнғироқ қилди...
-Биллурани йўқотиб қўйдим..бояги майдонни қараб кўринг....мен бошқа жойдан излайман...-деди овози титраб...
Дада деб йиғлаётган қизини кўриб юрак бағри ўртаниб кетди...сал ўтмай Фаёза келиб қизини маҳкам қучди..
Ясин панага ўтиб қизига меҳр билан боқди...кўзидан бир томчи ёш сизиб дарбадарларча ерга урилди...

Мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди,
энди кўзларимда акс этмас юзинг.
Юрагим томирин титратмас сўзинг,
мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди.
Энди баҳор – баҳор,
куз ҳам энди куз,
сокин гўшаларда тўкилар хазон.
Тўкилган хазонлар ёшламайди кўз,
мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди.
Ёмғир томчилари товланган, хушбўй
сочларинг кўксимга сочилар эди.
Энди бу – хотира,
энди булар – ўй,
мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди.
Қоғозга қарайман,
тунга қарайман,
юлдузга қарайман, ойга қарайман,
энди юпатолмас улар ҳам мени,
мен энди ҳеч қачон кўрмайман сени.
6.1K views15:04
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:03:14 Но_227
      
Кун бўйи Биллура билан вақт қандай ўтганини сезмасдим унинг ажойиб саволлари...кулгуси менга завқ бағишларди...кечга томон уни чиройли қилиб тайёрладим...ўзим ҳам иккилана иккилана кўзгуга боқарканман юрагим ҳаяжон ичра ловулларди...
   Кутилган лаҳзалар келиб эшик жиринглади...очганимда муллакамни юзи ғамгин кўринди...
  -Ассалому алейкум!
  Бош ирғиб қўйдилар...Биллура чопиб чиқиб дадасига ёпишди...муллакам чўккалаб ўтирганча уни маҳкам қучиб кўзларини юмиб сочларини тўйиб ҳидлади...
  -ягонам мени...жоним қизим мени...
  Юрагим ғалати бўлиб кетди...худди видолашаётгандек...Биллура дадасининг бағридан чиқиб муллакамни юзига боқди...
  -дада нега йиғлаябсиз?
  Эътибор берсам муллакамни кўзларида ёш мавжланибди...
  -йўқ қизим...сени соғиндимда...
  Биллура дўмбоқ қўлчалари билан дадасини юзини ушлаб ўпиб қўйди...
  -сизни яхши кўраман!
  -мен ҳам қизим...-деди қайта қайта Биллурани лўппи юзчаларидан ўпиб...-қара бу сенга...
  Биллура ўйинчоқни кўриб сакради...
  -ўғирланган маликами бу?
  -ҳа ақлли қизим..сенга ҳар кун айтиб берадиган эртагимдаги ўғирланган малика...
  -ёвуз қирол ўғирлаб кетадиган!-деди Биллура овозига қўрқинчли тус бериб..
  -ҳа..у ёвуз бўлгани учун малика қизчани ўғирлаб кетади...
  -кейин малика ёвуз қиролни муз юрагини эритади!-деди Биллура қўғирчоқни қучиб...
  -эртакни якуни ҳам эсингдами қизим?
  -ҳа..ёвуз қирол маликани ўз онасига қайтариб беради!
  Уларни суҳбатини кўзда ёш билан кузатдим..бир ота бўлса шунчалик бўлар...
  -шундай қизим!-дея муллакам Биллурани кўтариб олди...-Румайса...отланинг бугун қизимни бир айлантириб келай!-дедилар менга қарамай...
  -хўп!-дедим унинг ғамгинлиги сабабини била олмай...


  Йўл бўйи индамадилар...кўпроқ Биллура билан суҳбатлашар қизалоқнинг гапларига бор дили билан куларди...
  -Румайса у сизга анча ўрганиб қолдия?-дедилар паст овозда...


5.4K views15:03
Ochish/sharhlash