Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-18 18:00:20
Исканжа

Нафиса Маликова асари.


245 250 қисмлари


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
6.9K viewsedited  15:00
Ochish/sharhlash
2023-05-18 10:36:03
Ортиқча вазин ва катта қориндан тез, самарали, ишончли, зарарсиз халос бўлиш усули топилди.
Тезда силкага кириб билиб олинг
3-кундаёқ озинг
Натижалар 10.000 дан ортиқ

Телеграм группаларга секингина юбориб қўямиз
8.4K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-05-18 10:31:01 ​Эшикдан чиқаётиб яна бир бор болаларига овоз берди, бироқ бу гал юзларини юваётган ​​кўз ёшларини яширадиган аҳволда эмасди. Эшикни очиб, ташқарига чиқар экан, қаршисида турган эрини кўриб жойида туриб қолди.

Эри хотинининг нам ёноқларига қараб:- Янгиликларни эшитдингми? - дея сўради.

Аёлнинг гапиришга ҳоли йўқ эди. Эркак хотинини бағрига босиб, ёноқларидаги кўз ёшларни артди.
Аёл қайғурли оҳангда сўради:- Муҳим тадбирга кеч қолаётгандингиз, нега ортга қайтдингиз?

- Автоҳалокат кўз олдимда, шундоқ ёнгинамда содир бўлди. Ўша пайтда тадбирдан-да муҳим бир нарсани унутганимни хотирладим. Агар ўша ҳалокатда вафот этсайдим...

Шу пайт болалар ҳам ота-оналарининг ёнига келишди ва отасини яна жаҳли чиққан деган ўйдами, оналарининг ортига паналаб туришарди. Эркак астойдил жилмайиб болаларини ёнига чақирди. Ҳар иккаласини-да кўтариб, юз-кўзларидан ўпди, эркалаб, суйди.

- Мен бугун жуда катта хатога йўл қўйдим; уйдан чиқиб кетаётганимда сизларни қанчалик яхши кўришимни айтишни унутдим. Шундай муҳим иш ҳам унутиладими?
Ортга қайтишимга сабаб бўлмайдими бу хатойим?..


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
8.0K viewsedited  07:31
Ochish/sharhlash
2023-05-18 10:31:01 Катта хато.

Ғазаб билан хотинини чақирди. Отасининг бақир-чақиридан чўчиб уйғонган икки бола уйқули кўзларини ишқалаганча ётоқдан бирин-кетин чиқиб келди. Жаҳлдан гезариб кетган отасини кўриб қўрқувдан овоз чиқармай бир курсига икковлашиб ўтириб олдилар.

Болаларидан ташвишланаётган хотинининг хавотирига парво қилмай бақирди:

- Сенга бугун йиғилиш бўлишини, мовий кўйлагимни дазмоллаб қўйишингни айтмадимми, айтдим! Сенга гапиряпман, тағин менга “Қаҳваранг кўйлагингизни кийиб кетаверинг” деб ақл ўргатасан. Ахир бугун лойиҳамнинг тақдимот маросими-ку! Қаҳваранг кийим кишига тушкун кайфият беради. Нутқимни тинглаганлар “ўзига ишонмаяпти, лойиҳаси ҳали пухта ишланмаган экан, чоғи” деб ўйласинми? Айт, сен шуни истаяпсанми?!

Шоша-пиша эрининг мовий кўйлагига дазмол босган аёл:

- Бўлди, хожам, мана, тайёр бўлди кўйлагингиз, - деди.

Эркак кўйлагини қаҳр билан ола туриб:
- Ҳа, тайёр бўлди, лекин мен кечикканимдан сўнг тайёр бўлди. Сенга шу керак эди, кўнглинг жойига тушгандир, ҳойнаҳой? - деди. Ҳамон ғазабда эди.


Хотини қўрқувдан титраб турган болаларининг юзига бир қур кўз ташлаб:
- Кеча ҳозиргидан ҳам кеч чиққандингиз. Қайғурманг, вақт бор, етиб оласиз, - деди.

- Ууфф, қандай тушунмаган одамсан-а?! - Эркакнинг ғазаби тошди яна.
– Тақдимот маросимини мен бошқараман, деяпман. Ҳаммадан аввал бориб, хос меҳмонларни қарши олишим, “Хуш келдинг, хуш кўрдик” қилишим керак. Э, сенга гап тушунтиргунимча...

Эркак яна нималарнидир ғудрана-ғудрана ташқарига чиқди. Жаҳл билан машинасига ўтриб, уйдан узоқлашди.

Рулга жаҳл билан ўтирган эрининг авзоидан хавотирланган аёлнинг кўнглидан “Ишқилиб, бирор кор-ҳол бўлмасин-да. Соғ-саломат эшикдан кириб келсин” деган ўй кечди. Эри кўздан узоқлашгунча унинг ортидан термулиб турди-да, сўнг уйга кириб болаларини бағрига босиб, эркалади:

- Модомики эрта уйғонибсиз, ҳозир сизлар учун шоҳона нонушта тайёрлайман.

Айвонга ўтиб, хаёлидаги беҳаловатликни қувиш учун радиоприёмникни ёқиб, мурватни қувноқ мусиқа таралаётган каналга бурди. Газ плитасини ёқиб қайнатишга тухум қўйди, сут қайнатди. Дастурхонга зайтун меваси, пишлоқ ва мураббо қўйишни ҳам унутмади.

Нонушта ҳозирлаб болаларини чақирди:
- Болалар, қани дастурхонга!

Болалар нонуштага ўтираркан, бирдан радиодаги мусиқа тинди. Сухандон сўнгги хабарларни ўқиб эълон қилишини эшиттирганди аёл радио овозини баландлатди. Сухандон бир нечта автомобиллар тўқнашуви сабабли юз берган автоҳалокат хабарини берди. “Ҳозирча ҳалокат тафсилотлари номаълум. Янгиликларнинг кейинги дастурларида ҳалокат хусусида батафсил хабардор қиламиз” дея сухандон навбатни яна мусиқага берди. Ҳалокат юз берган жойни эшитиб аёл ерга ўтириб қолди.
Хабарда кўрсатилган жой- ҳар куни эри қатнайдиган чорраҳа кесишмаси эди. Эрининг чорраҳадаги тирбандликдан шикоят қилиши, ҳар эрталаб машиналар тирбандлиги асаббузарликларга сабаб бўлишини айтиб нолигани эсига тушиб ваҳимага тушди:

- Кеч қолдим, деб жаҳл қилганди... Наҳотки, эрим...

Хаёлига келган ўй бадтар ичини ёқди. Дарҳол ўрнидан туриб, болаларига тайинлади:
- Болалар, газга яқин борманглар. Нонуштангизни қилиб, айвонга ўтинг. Ўйнаб ўтиринг, эшикни ҳеч кимга оча кўрманг, хўпми?

Болалари эс-ҳушли, гапга кирадиган бўлса-да ҳатто бир озга уларни ёлғиз қолдиришга тўғри келганида ҳам қайта-қайта тинч ўтиришларини тайинларди.

Эшикка йўналаркан, эрининг автоҳалокатга учраб вафот этганини тахмин қилиб, қўрқиб кетди ва юраги бесаранжом бўлиб, йиғлаб юборди. Болалари кўз ёшларини кўриб қолишидан чўчиб, ошхона эшигини секин бекитди.

Эрининг вафот этганини тахмин қилгани сари, отаси болалар олдида бақирганини ўйлаб эзилди. Балки бугун сўнги куни бўлгани учун ҳам шунчалик ўзини билмас даражада қаҳр-ғазаб қилдимикан? Бўлмаса ҳеч қачон бунчалик жаҳл чиқмаган, болаларнинг олдида хотинига танбеҳ бермаган одам айнан бугун ҳеч қилмаган дағдағаларини бир неча баробарига чиқарадими? “Агар эрим вафот этса, болаларим оталарини сўнгги бор кўрганларидек хотирлайдиларми? Оталари ўғилларимнинг тасаввурида дилозор, жаҳлдор одам сифатида қоладими?” дея ўйлади.
7.6K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-05-18 08:59:08
Энурез касали бор келин

Бўлган воқеа

┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
   КАНАЛМИЗДА ИҚРОР. 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
7.7K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:49:35
Шахсий ҳаётида ўз
режалари, ниятлари бор
инсон, ўзгалар ҳаёти билан ўралашиб юрмайди.

Яхши дам олинг азиз ЗАМОНДОШИМ!!!

┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам киринг
4.2K viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:02:59 #ИСКАНЖА

#Но_242
#Бй_Нафиса_Маликова


Ясин уйга етиб келиб Игорга боқди...
-назоратни кучайтир..Яҳё келса менга хабар бер!
Игор бош силкиди...
Ичкарига кирганди қаршисига Биллура чиқди..
-дадааа...
Ясин қизини маҳкам қучиб юзига боқди...
-ким бўянтириб қўйди қизим?
Биллура кўзларини юмиб кўрсатди...
-ўзим!
Жан кулиб уларга яқинлашди...
-бу қизинг бизга дарс беради Ясин!-дея овозини пастлатди..-анов мараз нима бўлди?
Ясин чуқур ҳўрсиниб қизини сочини силаб Жаннага боқди...
-Жан Биллура ва Фаёзани олиб кетаман бошқа чора йўқ!
Жанна ўйланиб боқди...
-Боря укангни ўлдириб қўйгиси келди роса..
-Боря уни деб қийналишини истамайман...Фаёза қани?-деди Ясин тили янги исмга зўрға келишиб...
-ҳа уми...жуда тушкун аҳволда..Ясин сенга гапим бор!
Шу пайт ҳолсиз рангпар Фаёза чиқиб келди...
-Ассалому алейкум!
Новдадек нозик вужуди дардлардан эзилиб кетгандек кўринарди...балки фарзанди борлигини билса ўзини бахтли сезар...Ясин учун энди барибир Фаёза балки уни кечирмас аммо ҳаётига бироз бўлсада қувонч киришини истарди..
-яхшимисиз Фаёза?-деди соғинч билан қизни оҳанграбодек ўзига тортувчи мунгли кўзларига боқиб...




Докторлар кўп қон йўқотаётган йигитни телефонини топа олмагач уни олиб келган йигитга боқишди...
-уни сиз олиб келдингизми?
Яҳё ҳотиржам боқди...
-ҳа мен..нимадандир сиқилганми ўзига ўзи ўқ узди! Мусулмонмиз мусофирмиз ёрдам бердим...
-дарҳол уйдагиларга ҳабар бериш керак...мос тушадиган қон донори керак...
Рус доктор Яҳёни.шоширди..
-дарҳол ҳабар беринг..ҳадемай милиция ходимлари келади...
-уларни овора қилманг...мусофирку бош оғритиб нима қиласиз?

Хозирча топганим шу бўлди давоми чиқса ташаб бераман.


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.4K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:02:59 #ИСКАНЖА

#Но_241
#Бй_Нафиса_Маликова


Ўтмиш


Сумайя совуб қолган тайёр арзон овқатни еркан телефонда кимнидир эркалаётган Яҳёни овози қулоққа чалинди...секин бориб паналаб қулоқ тутди...рус тилида кимнидир эркаларди...
-ие Соника...мен сени севаманку..
Сумайя чидаб тура олмади..ичкарига кирди..
-ким бу?-деди бақириб...Яҳё энса қотирди..
-пул манбайи!
-бунақа пул керакмас...келинг ажрашайлик!-деди Сумайя поймонаси тўлиб...
-Ясинни ёнига боришинг учунми? Ҳеч қачон!-деди Яҳё ўрнидан туриб Сумайяни иягидан тутиб.қаттиқ тикилди...
-кейинги пайтлар уни кўп тилга оляпсан!
Сумайяни кўзларида ёш мавжланди...
-Яҳё...мен сизни севмайман!
-ўчир!
Яҳё Сумайяга шапалоқ тортиб юборди...
-Фаёзани қамоққа тиқдик...энди севгинг эсингга тушдими? Агар бирор бир режангни сезсам мени биласан...-деди Яҳё огоҳлантириб...-шу он ўлдираман!
Сумайя оғриқ зарбидан титраб қақшаб ўрнидан турди...Ясинга мактуб ёзса етиб борармикин..мени кечиринг Ясин...ёдига Ясинни меҳрли сиймоси келди...
-кофе олиб кел!
Яҳёни буйруқона овози янгради...

Яҳё ўтмиш хотираларидан чекиниб кийимини кийиб йўлга чиқди...йўлда бу сафар уни Нурмуҳаммад тўхтатди...
-ҳамманг келишиб олганмисан?-деди жахли чиқиб...
-менга қара Фаёзадан узоқ юр! Йўқса...
-йўкса нима қиласан? Ўлдир! Нимадан қўрқасан? Сен доим.қўрқоқ бўлгансан!-деди Яҳё яқинроқ туриб...Нурмуҳаммад жахл билан унга мушт туширди...Яҳё мушт зарбидан кулиб юзини тўғирлади...
-қўлингдан келгани шуми?
Нурмуҳаммадни кўзи ғазабдан йилтиради...энди ташланмоқчи эди Яҳёни қўлидаги совуқ қуролга кўзи тушди..
-тик так оғайни!-деди Яҳё кулиб қуролни унга тўғирларкан...
5.1K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:02:59 #ИСКАНЖА

#Но_240
#Бй_Нафиса_Маликова


-Жан...-дедим у тургач...-сенда муҳим гапим бор!
Жан сочини тўғирлаб атрофга боқди...
-неччида туриб тозаладинг?




-Сумайя тирикми?
Ясин Яҳёни қўйиб юбориб унга синовчан боқди...
Яҳёни юзи зумда ўзгарди аммо қилт этмади...
-Сумайя тирикми йўқми мени ишим йўқ!
-ҳеч қандай четга чиқмаган...яшаш жойларингда ҳам охирги марта кўришгандан кейин қайтиб кўришмаган!-деди Ясин укаси бу даражага бормагандир дея умид билан...
-ортимдан пойлоқчилик қиляпсан демак тахминларим тўғри! Икки қулоғинг билан эшит тирик эканман на хотинимни на қизимни сенга бериб қўймайман!-деди Яҳё совуқ боқиб...юзидан бу йўлда ҳеч нарсадан қайтмаслиги кўриниб.турарди...Ясин қатъий қарорга келди ё Сумайяни топиш керак агар тирик бўлса..ўлган бўлса ўлигини йўқса Яҳё севимли Биллурасини қалбини парчалайди..ёки милицияга хабар бериш...ўз укасини...омонатини топшириш сотқинлик қилиб..
-ўлигим устидан олиб ўтасан Биллурани...то тирик эканман уни сенга бермайман!
Ясин шахд билан чиқиб кетди...Яҳё мамнун жилмайди...
Сумайя қўрқоқлик қилмаганда ўша пайти ҳам Ясинни янчиб ташларди...ёдига Сумайя тушди...

Ўтмиш.

-қачонгача шундай юрамиз?
Сумайяни нолиши бошлангач Яҳё уни бағрига босди...
-қўй энди жоним...пулимиз борку!
Сумайяни нозик қўллари асабий титради...
-мен..мен Ясинни ёнига қайтаман...
Яҳё уни икки қўллаб бўғди..
-нима дединг мегажин? Мен сенга Ясин эмасман ёқмаса ташлаб кетадиган ўлсанг ўласан аммо мендан бошқаники бўлмайсан!
Сумайя хириллаб қолди...
-кечиринг...
Яҳё уни бўшатди...Сумайя алам билан ерга ўтириб қолди...нафратли нигоҳи келишган аммо.ёвуз Яҳёга тушди..бу иблисдан қандай қутулади энди?
4.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:02:09
Исканжа

Нафиса Маликова асари.


240 242 қисмлари


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.0K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash