Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 392

2021-12-17 17:05:22 ТУЗОККА ТУШГАН КЕЛИН

6-қисм


Назокат бир муддат жим турди. Очиғи, эрининг хатти-ҳаракатидан беҳад қувонган бўлса-да, Давроннинг бунчалик ўзгаргани уни ажаблантирарди ҳам.

— Нега жим бўлиб қолдинг? Нима, овқат қилолмайсиз, демоқчимисан? Ҳе, мана кўрасан, пазандаликда сендан ўтиб кетаман.

Даврон шундай деди-ю, лекин ишни нимадан бошлашни билмай қолди. Кейин капкирни қозонга солди-да, қўлини сочиққа артди. Назокат капкирни олмоқчи бўлганди, қўймади.

— Бугун сени меҳмон қиламан, қани, бир чиройли бўлиб ол-чи.

— Қаерга борамиз?

— Илк бор танишганимизда кўп борадиган ресторанимиз бор-ку, ўша ерга. Ёшлигимизни бир эслайлик.

Назокат ҳали-ҳамон эрига тушунолмасди. Хонасига кийиниш учун кириб кетган Давронга қараб турди-да, телефони эсига тушиб кетди. Шоша-пиша телефонини қўлига олди-ю, янги хабар келганини, Даврон уни ўқиганини билди. Шу пайтгача “Даврон акам билиб қолса, ўлдиради мени”, деб ўйлаб юрарди. Мана, қўрққани содир бўлибди. Лекин Даврон жанжал қилиш ўрнига меҳрибон бўлиб қолди. Назокатнинг кўзларига ёш келди. Турмуш ўртоғини янаям қаттиқроқ яхши кўриб кетди.

— Ие, сени қара-ю, ҳалиям тайёр бўлмадингми? Қани, тез кийиниб чиқ, — дея беозор уришди Даврон.

Улар аввал ресторанга боришди, кейин хиёбон айланищди. Назокат турмуш қурганидан бери илк бора жуда-жуда қувонди. Даврон ҳам ўзида йўқ хурсанд эди. “Ўзим сени жарликдан қутқариб оламан, — дея ўйлади ёнида юзидан табассум аримаганча кетиб бораётган аёлига меҳр билан тикилиб. — Менга сенсиз ҳеч нарса татимайди”.

— Раҳмат, дадаси, — деди Назокат улар уйга қайтиб келганларидан кейин. — Мени кечиринг.

Даврон нега деб сўрамади, чунки у ҳаммасини тушуниб турганди. Шунинг учун Назокатнинг қўлини маҳкам қисди-да:

— Ҳамма нарсани ёдингдан чиқар. Балки, бу биз учун синов бўлгандир. Сен ҳам ким дўст-у, ким душман эканлигини билиб олдинг. Бу ёғига ҳаммаси аъло бўлади, — деди.

* * *

— Дадаси, бир дақиқа шошмай туринг, — деди Назокат ухлаб қолганидан вақт ўтганини билмай, ишга шоша-пиша кетаётган эрини тўхтатиб.

— Шошиб турибман, нима дейсан?

— Бир нарса бермоқчийдим сизга, ҳозир, қаерга қўйгандим-а?

— Оббо, келганимдан кейин берарсан.

— Йўқ, ҳа, мана.

Назокат Давронга кеча атайлаб қутисига солиб, тайёрлаб қўйган телефонни тутқазди.

— Бу менга керак эмас, дадаси, бир кунда уч марта телефон қилиб турсангиз бўлди.

— Албатта.

Даврон жилмайиб қўйди. Бу табассум замирида кўнгил хотиржамлиги, бахтдан масрурлик мужассам эди.

Ишхонасига шошаётган бўлса-да, Даврон бир зум жойида тўхтади. Аёлига ўгирилди. Назокат бундан бироз ажабланди.

— Тинчликми, нимадир эсингиздан чиқиб қолибдими?

— Ҳа, — деди Даврон телефонни аёлига тутқазаркан, — буни ўзингда олиб қолавер. Ўйлаб қарасам, агар буниям олиб қўйсам, сенга тузукроқ совға бермаган бўлиб қолаверарканман. Шунинг учун бу сеники. Сенга ишонаман, демак, телефонни олиб қўйишимга ҳожат йўқ.

Назокат йўқ дея олмади. Аслида, ўзи ҳам телефондан унчалик ажралгиси келмаётганди. Турмуш ўртоғини ишга кузатиб қўйгач, телефонни бир чеккага қўйди-да, уйини тартибга келтирди. Шу пайт телефони жиринглади. Синглиси экан.

— Ассалому алайкум, ўзимнинг бемеҳр опагинам, — деди Назира беозор койиниб. — Ўзим хабар олмасам, йўқламайсиз ҳам.

— Аҳволинг яхшими? — синглисининг гинасига парво қилмади Назокат. — Ойимлар яхшиларми?

— Яхшилар. Рақамингизни поччамдан олувдим. Сиздан бир илтимосим бор эди, опа. Бугун олдингизга ўтсам майлими?

— Майли, хоҳлаган вақтинг келавер.

* * *

Даврон компьютердан керакли ҳужжатни узоқ қидирди. Ҳар битта папкани титкилаб чиқди. Лекин тополмади.

— Толибни чақирворинг, — деди сўнг котибаси билан боғланиб.

— Толиб ака келмади.

Давроннинг пешонаси тиришди. Котибадан “Нега келмади?” деб сўрамоқчи бўлди-ю, мақсадга ўтиб қўя қолди.

— Қўнғироқ қилинг, тез етиб келсин.

Орадан бироз вақт ўтиб, ҳаллослаганча Толиб кириб келди.

— Ассалому алайкум, Давронжон, узр, кеч қолдим, — деди у чуқур-чуқур нафас олиб.

— Қани, ўтиринг, тинчликми? Нима гап? Кеч қоладиган одатингиз йўқ эди-ку!

Толиб тескари қараганча қўл силтади.

— Э, сўраманг, ака. Ўйнаб қўяй ҳаммасига!
1.4K views14:05
Ochish/sharhlash
2021-12-17 17:03:54
Бугундан бошлаб

Янги кўп қисмли хикоя.
Муаллиф
Нуриддин Исмойлов.

Тузоқга тушган келин.

6 8қисми.

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
1.5K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:47:14 ​Лайло шу тариқа қанча ўтирди билмайди, фақат у ойижонисининг овозидан чўчиб, ўзига келди.
-Қизим, нега ерда бу аҳволда ўтирибсан? Тинчликми?,– дея Зебохон ерда “дут-дут”лаб ётган гўшакни олиб, жойига қўйди.
-Ойижон, мен бахтли бўлмоқчиман,– қалтироқ оҳангда йиғламоқдан бери бўлиб деди Лайло.
-Асалим, Худо хохласа, сен албатта бахтли бўласан. Оллоҳимнинг карами кенг, сени баҳтдан бебаҳра қилмайди, Худо хохласа.
-Ойижон...... дадажонимни соғиндим.... Дадажоним агар тўйим бўлса мени оппоқ либосда турганимда пешонамдан ўпиб, дуолар қилиб кузатишлари – яккаю-ёлғиз орзуим....
Зебохон қизининг бу истагига қандай тасалли беришга сўз тополмай, лол қолди. Ўтган шу икки ярим йил ичида суюкли ёри Ойбекжонни бирор марта ҳам кўрмаган, овозини эшитмаган, нафасини ҳам туймаган Зебохон уни бир мартагина узоқдан бўлса ҳам кўришга жонини беришга ҳам тайёр эди....
Она-бола беун, бир-бирларини қаттиқ қучган ҳолда йиғлар эдилар...
-Юрақол қизалоғим, эртага ишларимиз кўп. Ҳозир кириб дам олишимиз керак.
Меҳмонхонадан чиқиб кетаётган Зебохонга Лайло беиҳтиёр эргашди.
-Лайло, Лайлохон, тур қизим. Учрашувга кеч қоласан. Юз-қўлларингни ювда, кийиниб нонуштангни қил.
-Хўп бўлади.
Ювиниб, тараниб, тайёр бўлган Лайло нонушта қилиш учун ошхонага кирди. Кечаси қизини дам оламиз деб хонасига киргизиб юборган Зебохоннинг уйқуси келмай ажойиб нарсалар пишириб, тунни ўтказганди.
-Кел қизим, ўтир. Яхши дам олдингми?
-Раҳмат ойижон. Ўзингиз ҳам яхши дам олдингизми?, - ойисининг юз-кўзларидан умуман дам олмаганлигини сезиб турсада, сўрадиЛайло.
-Яхши. Қизим, сенда гапим бор. Бугун учрашувга боришинг кераклиги ҳақида хабаринг бор. Лекин... агар ҳохламаётган бўлсанг, мен сени мажбур қилмайман. Ҳаётга бир марта келамиз ваҳар бир инсон суйган ошини ичиши керак. Сен қандай қарорга келсанг, мен сен тараф.
Ойижонисининг гапларидан хурсанд бўлган Лайло ҳудди шу вақтнинг ўзида Ботирнинг қилмишларидан ҳўрлиги ҳам келиб, “нима бўлса бўлди, Оллоҳга таваккал” деб ўйлади-ю:
-Ойижон, мен албатта учрашувга чиқаман. Пешонамга ёзилгани бўлади. Мен ҳеч ҳам қарши эмасман,– деди қатъият билан.
Ойиси Лайлонинг бу гапларидан қувониб кетди. Чунки унга йигитнинг онаси жуда ёққанди. Охирги пайтларда қизини турмушга бериб орзу-ҳавасини кўрмоқчи, тезроқ набираларини бағрига босиб кўнглининг кемтикларини тўлдирмоқчи бўлиб юрганди.
-Ундай бўлса, тайёрлангинда, олдимиздаги ҳиёбон ичидаги “Висол” кафега борақол. Йигит қора костюм-шимда қўлида оқ атиргуллар билан турадиган бўлди.
-Ойи, исми нима экан?
-Вой, ўлмасам... Исмини сўраш ёдимдан кўтарилиб қолибди. Ҳечқиси йўқ, қўлидаги гули ва кийимидан таниб оларсан. Ҳа айтганча қизалоғим, анави лола гулли қора кўйлагинг бор-у, ўшани кийиб ол. Совчиларга сени шу кўйлакда бўлади деб айтгандим. Ўзиям шу кўйлагинг сенга жуда ярашади-да.
-Ойижоним-ей, энди у бола билан бир-биримизни кийимимиздан қидириб юрамизми?
-Борақол, кийин. Кеч қолишинг мумкин.
Онаси айтганидек, лола гулли қора кўйлагини кийган, сочларини чиройли турмаклаган ва қош-кўзларини бирозгина бўяган Лайло баҳор гулидек очилиб кетганди. Лайлони кўрган Зебохон “қизимни ёмон кўзлардан Ўзинг асра” деди-ю, секингина суфлаб қўйди.
Лайло юраги тубидаги шодликдан негадир хурсанд эди.
Оллоҳдан узоқ умр, бахт-саодат, саломатлик тилаб, қизининг пешонасидан ўпиб учрашувга кузатар экан Зебохоннинг кўзларидан маржон-маржон ёш оқди. Кўз ёшини яширишга ҳаракат қилиб: -Яхши бориб келгин,– қисқагина гапириб, тезлик билан қизи ортидан эшикни ёпди-ю, ичкарига кириб тўйиб-тўйиб йиғлаб олди.
Шу пайт эшик қўнғироғи асабий жиринглади.
“Ким бўлди экан бу?” деган ўй билан Зебохон эшик туйнугига қаради. У ерда эса, Маҳзунахон у ёқдан бу ёққа бесабрлик билан юрарди. Зебохон истамайгина эшикни очиб:
-Ассалому алайкум, келинг қўшни,– деди.
-Вой, вой, вой-ей. Намунча қўшни?! Ғафлат уйқусида ухлаб ётибсизми дейман? Бир соатдан бери кутавериб тоқатим тоқ бўлди-ю?
-Тинчликми, нима бўлди Маҳзунахон?
-Ўша-да, айтишадику “дунёни сув босса ўрдакка нима ғам” деб. Бу ёқда нима гаплар бўляпти-ю, бу кишим бехабар бемалол ухлааааб ётибдиларрр.

Давоми бор

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
3.3K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:47:14 -Эртага эрталаб учрашувга боришинг кераклиги ҳақида унутмадингми, Ботиржон?
-Йўқ, ойижон, ёдимда....
-Ҳа майли, Илоё баҳтингни берсин. Биз ҳам кўрайлик, невара-чевараларимизни катта қилайлик, болам.
Ботир онасининг гапларидан дили алланечук бўлиб кетди. Аксига олиб, Лайло ҳам шу икки кундан бери кўринмай, телефон қўнғироқларига жавоб бермай келяпти. “Наҳот, шу даражада қаттиқ ранжиган бўлса?! Яна бир бор телефон қилиб кўрайчи....” деган ўй билан Ботир кечаси таниш рақамларни терди.
-Алло, – таниш овоз жавоб берди. Ботирнинг юраги ҳапқириб, дуккилаб кетди.
-Алло, Лайло. Қалесан, яхши юрибсанми?
..................
-Безовта қилдингиз!
-Гапларимни яхшилаб эшит! Мен сени севаман ва фақат сени дейман! Ўзинг тушунадиган қизсан ахир.... ойимнинг ҳам ҳохишларига қарши боролмайман.... Тўғриси, эртага ойим танлаган бир қиз билан учрашувга чиқаман, лекин сенга сўз бераман у қизни ёқмади дейман-у, кейин сен ҳақингда уйдагиларимга айтаман! Илтимос, мени тўғри тушун.... Ва менга яна бир карра ишон....
“Нима? Нима дейди? Эртага учрашувга чиқаман деяптими? Менга қасдма-қасдми?” деган ўйлар билан Лайло Ботирга ўзи ҳам бир йигит билан учрашувга жаҳл устида розилик бериб юборганлиги ҳақида айтмоқчи бўлди-ю, лекин айни вақтда тақдир унинг устидан мазаҳ қилаётгандай жаҳли чиқиб:
-Йўқ, бундай давом этиши мумкин эмас. Ҳаммасидан чарчадим... Виждоним олдида ҳам, одамлар олдида ҳам яшириниб, ўзимни – ўзим алдаб, сароб ортидан тўҳтовсиз чопишдан чарчадим. Дам олмоқчиман! Ҳаммасидан тўйиб кетдим! Оллоҳнинг ўзи буюрмаса... – дея чуқур тин олиб кўзлари ёшга тўла, юрагида тошдай оғир турган охирги деб ҳисоблаган сўзларини бирма – бир айтиб олишга куч топган Лайло беиҳтиёр ўтириб қолди. Гўшак эса, мажолсиз қўлларидан аста-секин сирғалиб туша бошлади.
-Лайла, Лайло! Қулоқ сол менга! Бу нима деганинг?! Нега чарчайсан? Ахир менга сўз бергандинг-ку, бир умр ёнингизда бўламан ҳеч қачон ташлаб кетмайман, сиз учун яшайман деб ваъдалар бергандинг-ку? Нега мени ҳам қийнаяпсан? Нима бўлди ахир? Гапларимни эшитяпсанми? Айт, нима қилай, ҳозир ҳамма нарсани ташлаб ёнингга етиб борайми?!
Ботирнинг жон жаҳди билан куйиниб айтган бу сўзларини афсуски Лайло умуман эшитмасди. Аниқроғи эшитадиган аҳволда эмасди... Кўзларини бир нуқтага тикканича дунёнинг бешавқатлигидан, тақдирининг алҳов-далғовлигидан, ёш бошига қанчадан қанча ҳаётнинг аёвсиз синовлари тушганидан ўйлари охирига етолмай, карахт ва мажолсиз ўтирарди...
2.7K views11:47
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:46:07 -Вой, Маликахон, гап билан бўлиб қизнинг суратини ҳам сўрамабмиз-а?
-Шуни айтинг, дугонажон. Шунақанги ажойиб аёл эканлар-ки, улар билан мароқ билан гаплашиб ўтириб, ҳамма нарсани унутиб юбораёзибман.
-Айтманг. Ҳақиқатдан ҳам. Қуда бўлса, арзигулик эканлар. Сизга жуда ҳавасим келди. Лекин учрашувни нима қиламиз, болаларимиз бир-бирларини қандай таниб оладилар?
-Қизнинг онасига қўнғироқ қилиб, Ботиржон костюм-шимда, қўлида оппоқ атиргуллар билан кутиб туришлигини айтиб қўйинг. Қиз ўзи топиб олаверади.
-Жуда романтиксиз-да, дугон. Ҳай майли, сиз айтгандек бўлақолсин.
......
Маликахон ўзида йўқ хурсанд эди. Уйига келиб, ўғлининг ишдан қайтиб келишини бесабрликбилан кутиб ўтирар, аксига олиб соат миллари ҳам ҳудди бир жойда қотиб, вақт ўтмаётгандай бўлиб туюларди.
-Ассалому алайкум.
-Ва алайкум ассалом. Келдингми? Кел ўғлим, ёнимга ўтир. Сенда жуда зарур гапим бор.
-Тинчликми ойижон, хурсандсиз?
-Ботиржон, болам, биласан икки йилдан бери сени уйлантириш ниятида қиз ахтариб юрибман. Оллоҳга беадад шукрлар бўлсин-ки, бугун шу ниятимга етдим. Орзуимдаги келинимни учратиб, Сайёра холанг билан ўша қизнинг уйига бориб уй-жойлари, ота-онасини кўриб келдим. Жуда яхши, ажойиб инсонлар экан. Ойиси билан сен ва қизнинг уч кундан сўнг кўриштиришга келишиб ҳам олдик.
-Нима???, – Ботирнинг кўз олди қоронғулашиб кетди. “Ахир бу нимаси? Энди нима қиламан?! Ойимга Лайло ҳақида қандай айтман? “ деган ўйлар гирдобида, беиҳтиёр: – Мен ҳозир уйланмайман!, – деб юборди.
-Тушунмадим?! Нимага уйланмайсан? Бу нима деганинг?
-Ойи, ойижон ахир уйланадиган, ўша қиз билан бир умр яшайдиган мен бўлсам нега мен билан бир оғиз ҳам маслаҳатлашмай келишиб келдингиз?!
-Ботиржон, ахир мен сенинг тўйингни белгилаб келдим деганим йўқ-ку?! Аввал қиз билан кўриш, ёқса уйланасан, ёқмаса .... Агар кўнглингда бирортаси бўлса ҳам менга айтавер, уни ҳам кўравераман.
Ботир ойижонисининг гапларини эшитиб, кўнгли бироз бўлса-да таскин топди. Демак, “агар ёқса...” дедилар, ёқмаса – бўлди экан! “Ёқмади дейман, гап тамом – вассалом! Кейин эса, бир дақиқага ҳам чўзмай, ойижонимга Лайлом ҳақида айтаман!” деб ўзига-ўзи қарор қилди.
Онасини олдиндан ранжитгиси келмаган ва ўзича қизнинг ёқмаганлигини баҳона қилишга аҳд қилган Ботир бу сафар ҳам Лайло ҳақида сўз очолмади...
Ботир ва Лайло ўзларининг жонажон қаҳвахонасида музқаймоқ еб ўтиришар экан:
-Ботир ака, уйга совчилар тинмай келяпти..., – деди Лайло минг истиҳола билан ийманиб.
-Йўғ-е, мени ташлаб кетасизми?, – деди Ботир ҳазиломуз оҳангда, ичидан бостириб келаётган ғалаённи бостириш мақсадида.
-Бу нима деганингиз?!, – Лайлонинг овози қалтираб кетди. “Наҳотки ҳали ҳам мен ҳақимда уйдагиларига бир оғиз айтмаган бўлса? Нега энди икки йилдан буён “ана совчи жўнатаман, мана совчи жўнатаман” деб мени алдаб келяпти? Мақсади нима ўзи?” деган ҳаёллар гирдобида қолган Лайло жим бўлиб, ерга қараб қолди.
Ботир эса вазиятни юмшатиш учун, яна ҳазил қилмоқчи бўлиб:
-Нима демоқчилигимни наҳот тушунмаётган бўлсангиз? Агар йигит ёқиб қолса, мени ташлаб, унга тегиб кетаверасизми деб сўраяпман.
Лекин Ботирнинг навбатдаги бу ҳазили Лайлонинг ҳозирги ҳолати учун жуда ноўрин эди. Шу сабаблими, унинг ҳазилларини нотўғри тушунган Лайло даст ўрнидан туриб, кетиб қолди.
-Лайло, Лайло тўҳтанг! Қаерга?!
Ботирнинг гапларини эшитмасликка олган Лайло ташқарига шошиб чиқди-ю, йўловчи машинани тўҳтатди.
-Ака, илтимос тезроқ ҳайданг, – дея ҳайдовчига уй манзилини айтди.
Ботир аввалига Лайлонинг бу қилиғидан ҳафа бўлгандек бўлди-ю, кейин уни тушунди. “Тўғрида, икки йилдан бери мендан унга уйланиш ҳақида садо чиқмаётган бўлса.... аввалига ўқишингни тамомлаб ол дедим, мана олийгоҳини ҳам тамомлаб олди. Лекин барибир мен ҳалигача ҳаракат қилмаётган бўлсам. У бечора нима ҳам қилсин?!” деган ўйлар билан Лайлони оқлади.
-Ҳай майли, Лайложон. Шунча кутдинг, яна бироз кут. Худо хохласа, уч-тўрт кунда ҳаммасини ҳал қиламан. Онажонимга сен ҳақингда айтиб, сеникига совчилар юбориб, сени хурсанд қиламан. Биз бирга бўламиз ИншаОллоҳ!
2.6K views11:46
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:46:07 Ўзаро суҳбатларини тугатиб, кетар чоғларида уч кундан сўнг яъни дам олиш кунида болалари уйлари яқинидаги ҳиёбонда учрашиб кўришишларига келишиб кетдилар.
2.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:46:07 ЁЛГИЗИМ

7-КИСМ


Кунларнинг бирида бозор-учар қилиб, оғир-оғир елим халталарни кўтариб бозордан зўрға чиқиб келаётган Маликахоннинг орқасидан кимдир:
-Холажон, келинг ёрдамлашиб юбораман, – деди.
Маликахон бу қўнғироқдай овоз эгасини кимлигини билиш учун орқасига қаради. У ерда эса чиройликкина бир қиз ўзига ярашимли табассум ила жилмайиб турарди.
-Умрингиздан барака топинг, қизим. Ўзим ҳам кўзим очлик қилиб ҳамма нарсани олаверибман-у, оғир бўлиб кетиши, кейин кўтариб кетишим кераклиги ҳақида ўйламабман ҳам, – дея қизга елим халталаридан бир-иккитасини узатди.
Иккиси ҳам бир томонга экан, манзилларига етиб келгунларигача икковлон гаплашиб, мириқиб суҳбатлашиб келдилар. Суҳбатларининг орасида Маликахон қизнинг ота-онаси, қаерда ўқиши ёки ишлаши, ёши, манзили ҳақида обдон суриштириб, билиб ҳам олди. Негадир шу қиз Маликахоннинг кўнглига бир қарашдаёқ ёқиб қолиб, ўзаро суҳбатлари давомида унинг жуда одобли, тарбияли қиз эканлигига ҳам амин бўлиб борди.
Манзилларига етиб келгач, қиз билан жуда қуюқ ҳайрлашар экан, Маликахон бугуноқ шу қизнинг уйига совчиликка бориб келишга аҳд қилди. Уйига келиб, нарсаларини жойлаштириб бўлгач, девор ёнма-ён қўшниси ва яқин дугонаси Сайёрахонни чақирди.
-Сайёрахон, ҳо Сайёрахон, уйдамисиз?
-Лаббай Маликахон. Келинг, келинг дугонажон, тинчликми?
-Оллоҳга шукр. Қўшнижон, тезда ясан-тусанингизни қилинг-да, бизникига чиқинг. Бир жойга бориб келамиз.
-Ҳўп, ҳўп хозир қўшнижон.
Шу бир-икки йилдан буён жонажон дугонаси ва яқин қўшниси бўлмиш Маликахонга қиз танлашда ёрдам бериб келаётган Сайёрахон гап нимада эканлигини дарров фаҳмлаб, ясан-тусан қилиб қўшнижонисининг кўрсатмаларига шай ҳолда чиқди.
-Тинчликми Маликахон, шошиб қолибсиз?
-Дугонажон, асти сўраманг. Бир қизни бозорда учратиб қолувдим. Маҳалламиз бошидаги кўп қаватли бинолар бор-у, ўша ерда турар экан. Шунақанги одобли, иболи қиз-ки, бир кўришдаёқ яхши кўриб қолдим.
-Айжойибсиз-да, дугонажон. Ҳали кўчалардан, бозорлардан ҳам қиз ахтаришни бошладингизми?
-Ҳа энди.... кўнглимдаги қиз учраб қолди-да....
-Йўғ-е, шу ўтган икки йил ичида ўттизтача жойга бордик-ов. Қиз ёқса, ота-онаси ёқмайди, ота-онаси ёқса, уй тутими ёқмайди. Сизга ҳамма томонлама ёқса, арзандангизга ёқмайди. Ўзи Ботиржонни уйлаш нияти бормикан ҳам деб ўйлаб юровдим охирги пайтлар.
-Ҳа, да! Энди нима қилай ўғлим ҳам ўзимга ўҳшаб инжиққина бўлса?! Ўзи ҳам оғиримни енгиллатиб бирор қизни ҳам кўрсатмаса...
Шундай мазмунда дардлашиб кетаётган икки дугона қандай қилиб қиз айтган манзилга етиб келиб қолганларини ҳам билмай қолдилар.
Маликахон эшик қўнғироғи тугмасини аста босди.
-Ким-у?, – деган овоз келди ичкаридан.
-Биз.... Эшигингизга қулчиликка келгандик, – бирор бир жўяли гап тополмай деди Сайёрахон.
Эшик очилди-ю ичкаридан масъума, фариштали аёл эканлиги шундоққина юз-кўзларидан билиниб турган қирқ ёшлар чамасидаги аёл кўринди.
-Ассалому алайкум.
-Ва алайкум ассалом. Синглим, бизни маъзур тутасиз, ёнингизга қулчиликка келгандик...
-Хуш кўрдик. Келинглар марҳамат, – дея аёл уларни уй ичкарисига таклиф қилди.
Уйга кириб борар эканлар, уйнинг озода, саришталиги, содда-ю лекин дид билан безатилганлиги, барча жиҳозларнинг дид билан қўйилганлиги Маликахон ва Сайёрахоннинг диққатини жалб қилди. Аёлнинг жуда мулозаматли, уқувли, тарбияли эканлиги ҳам совчиларни хушнуд этди.
Маликахон мана энди кўнглидаги қизни топгандай эди. Аслида унинг икки нафар катта келинлари бўлиб, уларни бу даражада ҳар томонлама элакдан ўтказмаганди. Энди кенжатойи Ботирга ҳар томонлама ўйлаб, синаб, текширишининг сабаби, ўзи билан қолувчи бўлажак келинининг меҳрибон, одобли, уқувли бўлишини ва қизи ўрнида қиз бўлиб қолишини ҳохлаб, излаётганди.

“Онасини кўриб қизини ол” деган нақлга агар амал қилинадиган бўлса, бундай аёлнинг қизи ёмон бўлиши мумкин эмас деган фикр Маликахоннинг миясида чарҳ урарди.
Совчилар қизнинг онаси билан шу даражада яқинлашиб кетишди-ки, мароқли суҳбатлари давомида ҳаттоки нима сабабдан бу хонадонга келганларини ҳам унутиб қўяёздилар.
3.0K views11:46
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:43:08
Ёлғизим

7 қисм.

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
3.0K viewsedited  11:43
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:08:10 Ўғлининг ҳовли адоғидаги гараж томон кетганини кўрган қайнона паст овозда келинидан сўради:

— Нигорахон, эскиларда “Онангни отангга бепардоз кўрсатма”, деган нақл бор. Пардоз-андозингиз сал маромига етмаганми дейман-да...

Хижолатдан юзлари олов бўлиб кетган келинчак дарҳол бош эгди ва минг истиҳола билан:

— Анов... менга... қайноналарга косметика ёқмайди, дейишганди... — дея олди аранг.

Солиҳа хола “пиқ” этиб кулиб юборди.

— Нима, қайноналар аёл эмасми? Ё улар бир пайтлар ёш бўлганини унутиб қўйишганми?.. Гапнинг қисқаси, қизим, менинг фикримча, аёл киши ҳамиша гўзал бўлиши керак. Айниқса уйда, жуфти ҳалолининг ёнида...



Солиҳа хола бошчилигида келин-куёв меҳмондорчиликка мўлжалдан сал эртароқ отланишди.

Хола машинани катта супермаркет дўкони ёнида тўхтатди-да, ўғлига қаради:

— Ҳали вақтимиз бор. Дўкон айланиш ёшларга ярашади. Мен машинада ўтира тураман. Сизлар бир томоша қилиб келинглар...

Дарвоқе, Солиҳа хола келинининг “Қайноналар косметикани ёмон кўришади” деган гаплардан сўнг пардоз-андоз буюмларининг каттагина қисмини уйида қолдириб келганлигини аллақачон фаҳмлаб олган эди. Шу сабабли уйдан чиқиш олдидан ўғлига шипшиди:

— Келинга у-бу нарса совға қилсанг яхши бўларди. Ҳар қалай, бугун эр-хотин сифатида биринчи марта кўчага чиқишларинг...

Солиҳа хола зукко келини ўзига нима танлашини тўғри фаҳмлаганди.

Айнан шу дўкон ёнида маҳалладош аёллардан баъзилари Солиҳа холани кўриб қолишади ва дарҳол келиб салом беришади. Гапдан-гап чиқиб, хола ғурур билан ўғли ва қизи (ҳа, хола “келиним” демайди, “қизим” дейди) дўконга кириб кетганини айтади.

Шунда кексароқ аёллардан бири лаб тишлайди ва бошини сарак-сарак қилган кўйи:

— Солиҳа, бу аҳволда келинингизни эркалатиб юбормасмикансиз, — дейди.

Бу эътирозга жавобан хола мийиғида илжаяди ва ишонч билан дейди:

— Менинг қизим ўқиган-билган, оқ-қорани таниган, эҳтимолки, баъзи нарсаларни бизга қараганда ҳам яхшироқ тушунган қиз. Бир сўз билан айтганда — замонавий келинчак. Энди замон шуларники. Мен қизимнинг яна ўқишини, илм қилишини, ҳаётдан ўз ўрнини топишини, доим интилиб, ҳаракат қилиб яшашини истайман. Хўш, нега энди менинг қизимдан катта олим, катта давлат арбоби чиқмаслиги керак экан? Нега энди мен шундай оқида қизимни тўрт девор ичида сақлашим керак экан? Ҳали кўрасизлар, менинг келиним ё бўлмаса сизнинг келинингиз келажакда мисол учун Тансу Чиллер эришган даражага ҳам эришади. Шундай эмасми?..

Маҳалла аёллари индамай ортга қайтишди-ю, кейин йўл бўйи ўзаро баҳслашиб келишди. Кимлардир Солиҳа холанинг гапларини маъқуллашса, кимлардир бутунлай инкор қилар, жумладан, “Келин энг аввало қайнона-қайнотасининг хизматини қилсин, илмга бало борми?!” дейишарди ишонч билан.

Бу орада эса Солиҳа хола тўлиб-тошиб, тинмай илжайиб қўяётган кенжатойи Азимжон ва бахтиёрликдан кўзлари чақнаётган келини, тўғрироғи қизи Нигора билан меҳмондорчиликка бормоқдайди.

Тамом.

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
3.9K viewsedited  10:08
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:08:10 Ҳикоялар
Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ

Замонавий келинчак

Солиҳа хола ўз вақтида мактабда чорак асрдан зиёдроқ вақт мобайнида физикадан дарс берди, ҳам олти фарзандини оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди. Холанинг пенсияга чиққанига ҳам ўн йилдан ошиб қолди.

Тез-тез “Бекорчидан ҳамма безор” ёки “Бекор ўтиргандан кўра бекор ишла” деб такрорлашни хуш кўрадиган Солиҳа хола ҳалиям уйда бичиш-тикиш билан машғул. Кўп сонли неваралар айнан меҳрибон бувижонлари оддий матолардан жуда чиройли, хорижникидан ўтса ўтадиган, аммо сира қолишмайдиган либосларда юришади. Айни пайтда хола кўзойнагини бурни устига қўйиб олганча эринмасдан газета-журнал, китоб ўқийди, телевизорнинг ёнига эса асосан янгиликлар бўладиган пайти яқинроқ бориб ўтириб олади. Хола нимагадир аччиқ ичакдек чўзилиб кетадиган сериалларни ёқтирмайди. “Бунинг ўрнига бир нима ўқиганим маъқул”, дейди очиқдан-очиқ.

Холанинг ёши етмишни қоралаб қолган. Аммо юзидан нур ёғилиб турадигандек туюладиган, ёшиган нисбатан анча ёш кўринадиган бу тиниб-тинчимас онахонни маҳалладаги ёшлар ҳам нимагадир “бувижон” деб айта олишмайди. Онахон ҳамма учун “хола” бўлиб қолган.

Албатта, Солиҳа хола ҳақида кўп ёзишимиз, у кишининг ажабтовур феъл-атвори хусусида хўб гапиришимиз мумкин эди. Аммо бу ҳақда фурсат топилганда бафуржа гурунглашишни режалаштириб қўйганимиз ҳолда, яқинда айнан холамиз билан боғлиқ, маҳалламизда ҳам анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир воқеанинг мухтасар баёнига тўхталсак.

Хуллас, Солиҳа хола уч ўғлини уйлантирган, икки қизини турмушга чиқарган. Ўзи катта ўғли билан маҳалламиздаги ҳовлида истиқомат қилади.

Ниҳоят, университетни тугаллаб, илмий иш қилаётган кенжа ўғил Азимжон ҳам уйланди. Обрўли хонадонннинг тўйида бутун маҳалла аҳли иштирок этди. Табиийки, тўйда бутун расм-русумларга риоя қилинди.

Тўйдан кейин келин-куёв бегона нигоҳлардан холироқ ҳолда чилла муддатини ҳам ўтаб бўлишди.

Шундай кунларнинг бирида ёш келин-куёвни яқин қариндошлардан бири меҳмонга чорлаб қолди. Солиҳа хола ўғли билан кенжа келинини шу хонадонга бошлаб бориши лозим эди.

Ҳовлида ширинликлар ва пишириқлар солинган икки тоғорани катта-катта дастурхонларга ўраётган Солиҳа холага ичкаридан:

— Ассалому алайкум, — ним эгилинқираб салом берган ҳолда илдам чиқиб келган келини Нигора кўмаклаша бошлади.

Саломга алик олган қайнона мамнун тарзда қирқ кунлик келинчакнинг чаққон ҳаракатларини кузатаркан, тўсатдан:

— Келин, ҳали кийиниб улгурмадингизми? — деб сўради мулойимлик билан.

Нигора қизаринқиради ва уялибгина устидаги одмироқ кўйлакка ишора қилган бўлди:

— Шунда борсамми дегандим, онажон...

Солиҳа хола диққат билан келинига қаради:

— Буям яхши, қизим. Ўзингизга ярашиб турибди...

Шу маҳал ичкаридан чиқиб келган ва гап-сўзларнинг бир қисмини эшитиб қолган Азимжон орага қўшилди:

— Ёш келинчакнинг камтаринроқ кийингани маъқул-да, тўғрими, ойи? Яхши кўз бор, ёмон кўз бор...

Хола ўғлига жилмайиб қаради.

— Бу гапинг тўғри, болам. Лекин чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди, деган гаплар ҳам бор.

Азимжон онасига ажабланиб қаради.

— Тушунмадим.

Солиҳа ҳола кулимсиради.

— Худога шукр, менинг келиним тўққиз йил мактабда, уч йил коллежда, тўрт йил бакалаврликда, икки йил магистрликда ўқиган. Шундай ўқиган-билган келиним меҳмондорчиликка қиммат ялтироқ кўйлакларда эмас, ўзига ярашган замонавий кийимларда борса нур устига нур бўлар-ов...

Азимжон кулиб юборди.

— Ойи, шунча ўқигани камдай, келинингиз ҳали аспирантурада ҳам ўқисамми деб турибди-ю, лекин буни сизга айтишга журъат қилолмай...

Солиҳа хола ўғлининг гапини бўлди.

— Ўқисин! Замон ўқиганники!

Куёв рафиқасига ғурур билан боқди.

— Ана, кўрдингми? Ойижонимиз қаршилик қилмайдилар, демаганимидим!

Қайнона энди келинига меҳр билан боқди.

— Илм олишга ҳавасингиз бор экан, мен буни қўлимдан келганча қўллаб-қувватлайман, қизим. Бемалол аспирантурангизга кирававеринг. Ўйланманг, фарзандларингизга ўзим қараб тураман.

Қайнона уялинқираб бош эгган келинига жилмайиб қараб қўйди-да, ўғлига қзланди:

— Сен бориб машинани тайёрлаб тур-чи. Биз Нигорахон билан икки оғиз гапимиз бор.

— Хўп, ойижон, хўп.
3.8K views10:08
Ochish/sharhlash