Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-05-12 15:29:04 Намуна уларга пул тарқатди. Эркин кўнмади. Бекор қиляпсиз, деди. Пулингизни олиб, жуфтакни ростлаб қоладиганлари ҳам бор, деди. Майли, шу баҳонада ўзининг кимлигини кўрсатиб қўяди. Шу баҳонада ажратиб олишим осон бўлади, дея кулди Намуна.
Сўнг улар яна қайтиб келишди. Хадрага.
— Зоҳид ака яхши одам экан, — деди Намуна бино эгасини назарда тутиб, — калитининг биттасини бериб кетди. Жуда шошилсангиз, ҳозирданоқ ишни бошлайверинг, деди. Мана қаранг, керак бўлиб турибди. Сиз ҳозирдан шу ерда яшайсиз. Ҳам қоровуллик қиласиз, ҳам бошпана.
Шундан сўнг улар бозорга тушди. Янги кўрпа-ёстиқ ва идиш-товоқ сотиб олишди. Ахир биттагина сумкасини кўтариб юрган Эркинга шу нарсалар керак эди-да...
Намуна уйига кетаётганида вақт шомга яқинлашиб қолган эди. У чарчаганди. Анча чарчаганди. Ўйлаб қараса, нонушта тугул тушлик ҳам қилмабди. Тўғри ошхонага кириб борди. Музлаткичдан колбаса олди. Энди уни кесмоқчи бўлганида онаси кириб келди.
— Онажоним ўзимнинг. Бугунги ишларим зўр бўлди. Овқат ейишга ҳам вақтим бўлмади. Бугунгидай ҳеч қачон маза қилмагандим, ойижон! — деди Намуна юзида табассум билан.
— Кўриниб турибди. Сузилиб қолибсан. Колбасани қўй. Тушликка манти қилгандим. Ҳозир иситиб бераман...
Эртасига ҳам Намунанинг ишлари кўп бўлди. Олдинига ишчиларига ётоқ топди. Талабалар шаҳарчасидан. Коменданти билан гаплашди. Олдинига комендант кўнмади. Намуна берадиган пулни эшитиши билан дарров рози бўлди. Эркинни олиб Қўйлиққа борди. Аёллар гапларида туришган экан. Намунанинг келишини кутишаётган экан. Дарров улар учун учта таксини тўхтатди. Сиғмаганини ўзи машинасига миндириб олди. Олиб келиб ётоқхонага жойлаштирди. Сўнг улардан ёши каттароғини бошлиқ қилиб тайинлади. Унинг қўлига пул берди. Бозорга бориб ҳамма ўзига тўғри келадиган, этаги узун, аммо ярашадиган кўйлак сотиб олсин. Мумкин қадар ҳамманики ўхшасин. Ҳали ишни жойига қўяйлик, ўзимиз тикиб оламиз, деди. Сўнг тикув машина буюртма қилиш учун фирма қидирди. Топиши қийин бўлди. Асабийлашди. Ана шундай пайтда унга Эркин далда бўлиб турди.
— Бир ойда келтириб берамиз, — дейишди фирмадагилар.
Улар шундай дейиши билан Намуна яна отасига қўнғироқ қилди. Ҳуқушуносини бериб туришини илтимос қилди.
Яна кеч тушди. Яна чарчади.
— Эртага, — деди у Эркинга машинадан тушаётганида, — усталарни топиб келишимиз керак. Бизга дизайнер ҳам керак бўлади. Мен унга нима қилиши кераклигини айтаман. У чизиб усталарга кўрсатади. Ундан сўнг сиз қурилиш бозорига югурасиз. Мен ҳар хил нарсаларнинг орасида юролмайман, — дея қўшимча қилиб қўйди.
Тикув машиналари келишига бино тайёр бўлди. Бу орада у ҳар куни тикувчилари билан учрашар, уларнинг қанчалик тикишни ўзлаштираётганликлари билан қизиқар эди...
Хуллас, ишни бошлашига яна бир ярим ой вақт кетди. Роса тинкаси қуриди. У дастлаб шундай қарорга келганида ишнинг бунчалик оғир бўлишини тасаввур ҳам қилмаганди. Яхшики, бахтига отаси, унинг ҳуқуқшуноси бор экан, акс ҳолда Намуна бир йилда ҳам ишни бошлай олмас эди...
Очилиш маросимини ўтказишдан бир ҳафта олдин ишчилари ишга киришди. Болаларга, катталарга умуман янги туғилган чақалоқдан тортиб катталаргача кўйлак тикишди... Мутлақо замонавий, аммо ҳамма ёғи ёпиқ бўлган кўйлаклар... Бир ўзи қийналди. Шу боисдан рассомларни, дизайнерларни ҳам ишга таклиф қилди. Энди унинг ишчилари сони ўттиздан ошган эди... Шунингдек, рекламага зўр берди. Бунинг учун ўн минг АҚШ долларининг баҳридан ўтди... Бу ёғи, ҳамма ёқни шарлар билан безатди. Тўртта хонандани таклиф қилди. Улар қўшиқ айтиб туришди. Ҳамма таниш-билишини чақирди. Дилафруздан бошқаларини...
Очилиш маросими зўр ўтди. Шу куннинг ўзидаёқ савдо бошланиб кетди...
У уйига бориб йиғлади. Юзини ёстиққа босиб, чин кўнгилдан йиғлади...
Эртасига харажатлар дафтарчасини очди. Ҳисоб-китоб қилди. Эси чиқиб кетай, деди. Ахир отасининг икки юз эллик минг долларини ишлатиб юборган экан.
5.1K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:29:04 Нуриддин Исмоилов |
ГУНОҲКОР
(32-қисм)

У ўрнидан турди. Онаси ҳайҳайлади, отаси ҳайҳайлади. Чойингни ичиб кет, дейишди. Бироқ Намуна кўнмади...
Ниҳоят, у жой топди. Хадранинг орқасидан. Сотмоқчи бўлган одам телефон рақамини ташлаб кетган экан. Қўнғироқ қилди. Дарвоқе, унинг энг аввалги иши телефон сотиб олиш бўлган эди.
Эгаси нархни қиммат айтди. «Сотмас эдим, пул зарур бўлгани учун сотаяпман», деди. Намуна шу заҳоти учрашишни таклиф қилди. У рози бўлди. Ярим соатда келаман, деди. Намуна эса дарров отасига қўнғироқ қилди. Ўшанда отасининг бегоналар билан қандай оҳангда гаплашишини билиб олди. Одатда, у қизи билан юмшоқ гаплашарди. Она қизим, дерди Намуна салом беришга улгурмасидан. Кейин бир муддат эркаларди. Намуна кутарди унинг эркалашлари тугашини. Энди эса дағал овозда гапирди.
— Ким?! Нега қўнғироқ қиляпсан?! — деди отаси.
— Адажон, бу мен Намунаман, — дея кулди Намуна, — қўрқитиб юбордингиз.
— Эй, узр, қизим. Бегоналар кўп қўнғироқ қилишяпти охирги пайтлар. Нима гап, қизим?..
— Ада, мен жой топдим. Юристингиз керак бўлиб турибди. Менга жойини сотадиган одамнинг ҳужжатларини кўриб берсин. Лекин жой менга ёқди. У ерни ҳам цех, ҳам дўкон қилсам бўларкан. Харидорлар тикиладиган нарсаларни ўз кўзлари билан кўришади. Бирортасига кўйлакнинг бирорта жойи ёқмаса, шу ернинг ўзида худди айтганидай қилиб беришади, — деди Намуна шошиб.
— Ўзимнинг ақлли қизим. Бу энг тўғри қарор, ҳозир етиб боради. Сен жойини айт.
Намуна манзилни тушунтирди ва ўзи машинадан тушди-да, мўлжалига олган бинони яна кўздан кечира бошлади. Дарвоқе, у узун кўйлакда эди. Атайлабдан шундай кийинди. Кияётганида Толибни эслади. «Менга латтага ўраниб олган хотиннинг кераги йўқ. Менинг хотиним замонавий бўлиши керак. Менинг хотинимни кўрганларнинг оғизлари очилиб қолиши керак», деганди. Ҳа, шундай эди. Намуна қанчалик очиқ кийинса, Толиб шунча хурсанд бўлар эди...
Юрист бино эгасидан олдин келди. У ҳам айланиб Намуна сотиб олмоқчи бўлган иморатни кўрди. Сотувчи келди. Ақлли одам экан, ҳужжатларини ўзи билан олган экан. Ҳуқуқшунос уларни бирма-бир кўздан кечириб чиққанидан кейин розилик билдирди. Улар нотариусга боришди. Шу ерда Намуна бирдан беш минг доллар берди. «Илтимос, менга уч кун ичида ҳаммасини тайёр қилиб берсангиз», деди.
Кейин Қўйлиққа кетди. Эркинни топди. Эркиннинг ўзи топилишга шай бўлиб турган эди. Кутарди Намунанинг келишини. Балки, келмас, деб ҳам ўйлади. Намунани кўрганидан кейин хурсанд бўлди. Намуна у билан бирга ўқув маркази қидирди. Ахир мардикор аёлларни аввал ўқитиш керак эди-да. Шунчаки тикишни билиш билан иш битмайди... Топишди. Ўқитувчи бирданига ўн беш кишига дарс беришга рози бўлди. Аммо у ҳам хизматини қиммат айтди. Намуна кўнди. Кейин у ҳар хил журналлар сотиб олди. Мода журналлари. Яна Қўйлиққа қайтиб борди. Машинани сал узоқроққа қўйиб, аёлларни Эркин билан бирга кузатди. Кўзи билан иш бериш-бермаслигини чамалади. Ўн бештасини ажратиб олди. Ана ундан кейин Эркинга шу аёлларни бошлаб келишни буюрди. Ўзи ҳам машинадан тушди...
Аёллар бирдан Эркинни ўраб олишди. Анча вақт чуғур-чуғур қилишди. Охири ўша ўн бешта аёлга яна бештаси қўшилиб, Намунанинг ёнига келишди. Келганлардан тўрттаси Намунани тезда таниди. Ахир бу ўша, бир келиб пул тарқатиб кетган қиз-да. Шу боисдан дарров Намунага бўлган ишонч ортди.
— Мен, — деди Намуна уларга бир-бир қараб чиқар экан, — цех очмоқчиман. Сизга доимий иш бўлади. Агар кўнсанглар, олиб кетаман. Ҳозирча ҳамма турган жойида туради... Эртагача, чунки мен эртагача ётоқ жой топиб қўяман. Еб-ичиш, ётоқ менинг томонимдан бўлади. Ўқиш ҳам. Агар яхши ишласанглар, ойликларинг ҳам катта бўлади. Ҳеч нарсани яширмайман. Ҳаммаси кўзларингнинг олдида бўлади, — дея аёлларни ишонтиришга ҳаракат қилди.
Аёллар кўнишди. Ахир кунлик иш уларнинг ҳам жонларига тегиб кетганди. Баъзан шу кунлик иш ҳам бўлмасди. Баъзан шундай ишлар бўлардики, улар додлаб юборишига оз қоларди.
5.1K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:27:08 — Бу қизингизга бир нарса бўляпти, — деди аёл эрига, — жуда ўзгариш катта.
Ота индамади. Бошини қимирлатиб қўйди, холос.
Бироқ Намуна нонушта қилиш учун уларнинг ёнига келиб ўтирганида сўради.
— Ҳа, қизим тинчликми?! Тинмай қолибсан.
Намуна кулди.
— Бугунгача ихтиёрим ўзимда эмас эди. Олдинига кичкинасан, дединглар, кейин анави гўрсўхта ўтирсам ҳам, турсам ҳам хўжайинлик қилди. Энди, ниҳоят, ўзим-ўзимга эгалик қила бошладим. Ада, менга пул беринг, бўлди. У ёғини ўзим тортиб кетаман, — дея ўзининг чашкасига эҳтиёткорлик билан чой қуйди.
— Ҳимм, анави масаладами? Тикувчилик цехи...
— Худди шундай, — дея отасининг гапини бўлди Намуна.
— Ўзим сенга жой...
— Йўқ. Унақада у меники бўлмай қолади. Мен ҳамма нарсани ўзим қилмоқчиман. Миридан-сиригача. Сиз бошида пул бериб турсангиз бўлди. Шунда ҳам битта шарти билан. Яъни сиз кечиб бермайсиз. Мен сизга ўша пулларнинг барини қайтараман.
— Хўп, жой топдингми?
— Йўқ ҳозирча, лекин бир-иккита жойларни кўз остимга олиб қўйдим.
— Шеригинг бўладими?
— Йўқ...
— Унда эплашинг қийин. Чунки ҳар бир нарсани қилиш учун шу нарсага савод керак...
— Розиман, адажон. Ҳозир эса шошяпман...

(Давоми бор)



https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.2K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:27:08 — Ҳали сизнинг эрингиз борми? — деди ҳайрон бўлган Баҳодир.
— Собиқ эри, — деди Намунанинг ўрнига Дилафруз, — ҳозир у қамоқда ўтирибди. Намуна ажрашишга ариза бериб қўйган.
Намунага дугонасининг гаплари ёқмади. У кўзларини олайтириб Дилафрузга қаради.
— Эй-й, — деди бирдан Дилафруз, — мен Аброржон билан шундай дўконга ўтиб келаман. Бир нарса олишим керак эди.
— Нега? — деди ҳайрон бўлган Намуна.
— Синглим шу ерда дўконда ишлайди. Ҳозир эсимга тушди. Битта нарсани бермоқчийди. Ҳали сенга уни кўрсатаман. Сен ўтириб тур, беш дақиқада келаман.
Дилафруз Намунани ҳайратга кўмиб Аброр билан бирга чиқиб кетди. Уйда Намуна Баҳодир билан ёлғиз қолди.
— Келинг, озгина-озгинадан олайлик, — деди Баҳодир янада яқинроқ ўтириб.
— Мен бир марта айтдимми, тамом. Ичмайман!..
— Тўғри, лекин қарасам, кайфиятингиз йўқдай, шунга бироз кўтарилса яйраб-яшнаб ўтирасизми дегандим-да...
— Бунинг учун бу ердан кетишим керак.
Баҳодир унинг билагидан ушлади. Намуна тортиб олмоқчи бўлди, аммо кучи етмади...
— Қўйвор! — деди Намуна ғазаб билан. Унинг алами бўғзида турарди. Бутун вужуди ҳозир қувватга, кучга айланганди. У ҳаммадан нафратланаётганди. Аввало, Дилафруздан.
— Нега? — ўшшайди Баҳодир.
Намуна ўйлаб ҳам ўтирмасдан унинг юзига шапалоқ тортиб юборди. Баҳодирнинг юзи бошига қўшилиб бироз орқа томонга бориб келди. Намунанинг қўлини қуйиб юборганча шапалоқ тушган юзини ушлади.
— Мени ким деб ўйлаган эдинг?! Нима десам, индамай кўниб кетаверади, деганмидинг?! Хомтама бўлма, сендақалардан итим яхшироқ! — дея Намуна ўрнидан турди.
Жаҳл билан сумкачасини олди, оёқ кийимини кийди. Эшик ичкаридан қуфланган экан. Билмабди. Қарсиллатиб уриб чиқиб кетмоқчи эди... Бироқ сал бўлмаса қовурғасини синдириб олаёзди. Эшикни очиб йўлакка чиққанидан кейин уни шунақанги ёпдики, қарсиллаган товуш тўрт қават йўлакка эшитилди.
Югуриб пастга тушди. Дилафрузнинг машинасини кўрди. Машинада дугонаси Аброр билан гаплашиб ўтирарди.
— Падарингга лаънат! — деди ва машина ёнига югуриб борди, қарсиллатиб эшикни тепди. Эшик пачақ бўлди. Дилафруз кутилмаган зарбадан бақириб юборди. Машинасидан сакраб тушди.
— Сен манжалақи мени ўзингга ўхшаган бузуқи, деб ўйладингми?! — деди унга Намуна ва катта йўл томон югуриб кетди. Югуриш асносида йиғлади...
У кечгача ўзига келолмади. «Наҳотки дунёга менинг керагим бўлмаса?! Ҳамма ўзи учун мени ишлатади. Отам манфаати учун Толиб маразга эрга бериб юборди. Толиб ўзининг манфаати учун болаларимни олдиртириб ташлади. Кейин уйига қоровул қилиб қўйди. Дилафруз анави эшаклардан нимадир ундириш мақсадида уларга топшириб қўймоқчи бўлди. Нима коптокманми, исталган одам истаган томонига тепгани...»
Қўл телефонига хабар келди. Дилафруздан экан. «Ўртоқжон! Минг бор узр! Мен сени тушунмабман! Сени эркак киши етишмаётганидан қийналяпти, деб ўйлабман!.. Кечиролсанг, кечир!..» деб ёзибди.
«Ифлос, мени ўзингга ўхшаган бузуқи, деб ўйладингми?! Менинг рақамимни телефонингдан ўчириб ташла! Йўқол!» Намуна жавоб ёзиб, уни жўнатиб юбориши билан телефонини деворга уриб парчалаб ташлади. Бу билан ҳам қониқмади. Устига чиқиб тепкилади. Телефоннинг синган ойнаси товонига кирди. Лекин у сезмади...
Бу сафар Намуна ўзини каравотга ташламади. Ҳўнграб йиғламади. Бир кишилик диванга ўтирганча, бошини орқасига осилтирди. Орадан ҳеч қанча ўтмади. Онаси кириб келди. Нима гап, нима шовқин, деди. Намуна жилмайди. Жилмая олди.
— Мана, — дея телефонни кўрсатди у, — роса жонимга тегиб кетди. Одамга ўхшаб ишламайди. Мажақлаб ташладим.
— Қизим, одам бўлса, одамга ўхшаб ишлайди-да, лекин одам бўлмагани ҳам яхши, — деди онаси ва кўнгли хотиржам тортиб чиқиб кетди.
«Эртадан бошлаб ўзгараман, деди у ўзига-ўзи, ҳеч кимга ишонмайман, ҳаттоки адамга ҳам. Ҳаммасини ўзим ҳал қиламан...»
Эртасига у ҳаммадан олдин уйғонди. Ота-онаси ҳайрон. Бу қиз муштдайлигидан пешинга яқин туришга ўрганиб қолганди-ку. Ҳатто мактабга амаллаб соат ўнга яқин олиб бориб қўйишарди.
5.2K views12:27
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:50:24 ​​— Ака, олд ойнага калит осиб қўйибсиз, бунинг бирор хосияти бормикин?
— Ҳа, буни айтяпсизми? — деди ҳайдовчи калитни ушлаб. — Эрталаб йўловчилардан бириники тушиб қолибди. Кўриниб туриши учун шу ерга осиб қўйгандим.
Баҳодирнинг ёдига ўз калити тушиб, шошиб чўнтагини қаради. Калит йўқ эди.
— Ака, шу калитни бир кўрсам бўладими?
— Майли.
Баҳодир калитни қўлига олиб, ҳайратда қолди.
— Ака, бу менинг калитим экан, — деди кўзлари порлаб.
— Ростданми? Э, ҳайрият! Эрталабдан буён кутаман-а эгасини, — деди ҳайдовчи чин дилдан хурсанд бўлиб. — Оғайни, энди калитингизни йўқотманг!
Баҳодир бир қалқиб кетди…
ТАМОМ.


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!



https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
154 viewsedited  02:50
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:50:24 Улар ичкарига киришар экан, Баҳодир ўзини хижолатли ҳолда тутар, Зарина эса эркакни худди уйга энди кириб келгандай, ўтқазгани жой тополмасди.
— Ке, бу ёққа ўтир, йўқ, диванга ўтира қол. Сенга телевизорни ёқиб бераман. Мен дастурхонни йиғиштириб олай.
Аёл шундай деб телевизорни ёқди-ю, Баҳодирнинг қўлига бошқарув пультини тутқазди. Баҳодир телевизорни у каналдан бу каналга ўтказар, кўзи телевизорда бўлса ҳам, уни томоша қилмас, хаёлида ғужғон фикр ўйнарди. Зарина ҳар замон Баҳодирнинг олдига кириб, ҳол сўрар, гапирарди-ю, эркакнинг кўзига қаролмасди. Ногоҳ кўзлар учрашганда эса бир муддат тек қотар, ютиниб олар ва яна шошиб, уй ишларига уннарди.
— Зарина, кел, бирпас ўтир, — деди Баҳодир уни ноқулай аҳволдан қутқармоқлик учун.
— Ҳа-я, сенинг меҳмон эканлигинг ҳам эсдан чиқибди. Ҳозир чой қўяман.
Аёл ошхонадан қайтиб келиб, Баҳодирнинг ёнига, ўртада яна икки киши сиққудай жой қолдириб, ўтирди. Баҳодир телевизорни ўчирди.
— Ёлғизлик ёмон экан. Сени бугун уйда олиб қолганимдан ўзим ҳам хижолатдаман.
— Мен тушундим. Ўзим ҳам сени ёлғиз ташлаб кетолмасдим.
— Раҳмат, раҳмат сенга, — Зарина йиғлаб юборди.
Баҳодир аёлнинг ёнига сурилиб, мижжаларидан кўз ёшларини артди. Аёл эса эркакнинг кўксига бошини қўйиб, унсиз ҳўнграрди. Заринадан таралаётган ифор эркакни сархуш қилди. Лекин ўзини тутиб, аёлни юпатди.
— Қўй, Зарина, йиғлама. Буни тақдир дейди. Ҳали ҳаёт олдинда.
Улар яна анча вақт суҳбатлашиб ўтиришди. Кейин Зарина Баҳодирга меҳмонхонага жой солиб берди. Унга хайрли тун тилаб, ётоқхонага кириб кетди. Баҳодир жойига ётиб, анча вақтгача ухлаёлмади.
Яна хаёлга берилди. Мактаб даври… Зарина… Ана у, қизлар даврасида. Кўзларида чақноқ нур, юзида ажиб табассум… Заринага бўлган қайноқ туйғу йигитнинг юрагида қачон пайдо бўлганини аниқ эслолмайди, аммо чеҳраси Баҳодир учун шу қадар қадрдонки, кўрмаса, юраги орзиқиб, алланечук кайфиятда юрарди ўша кун. Илк севги деганлари юракка шунчалар ўчмас бўлиб муҳрланар экан-да. Заринада ҳам шу туйғулар бўлганмикин?
Хизматда юрганида қизни қанчалик соғинди, васлига етиш орзуси юрагини ўртади. Бугун у шундоқ ёнида.
Баҳодирга бир овоз «Ўрнингдан тур», деди. Эркак шарт ўрнидан турди. Зарина ётган ётоқхонанинг эшигини аста очди. Хонадан таралган ажиб ифор димоғига хуш ёқиб, уни маст қилди. Аёл ухламаганди, ухлолмаётганди. Эшик ғичирини эшитиб, ўрнидан қўзғалди. Яна нигоҳлар тўқнашди. Заринанинг кўзи ёшга тўла эди.
Шу дам меҳмонхона томондан мусиқа товуши янгради. Овоз Баҳодирнинг телефонидан таралаётганди. У ортига қайтиб, телефон экранига қаради. Қўнғироқ рафиқасидан эди. Ташвишланиб, нима гап экан, деган ўй билан яшил тугмачасини босди-ю, шошиб сўради:
— Фарида, нима гап, тинчликми?!
— Тинчлик, дадаси, тинчлик. Ярим кечада безовта қилдим-да сизни. Ёмон туш кўриб, уйғониб кетдим. Сиздан хавотир олдим. Тузукмисиз?!
— Ҳа, мен яхшиман. Қўрқитворасан-а одамни.
— Ухлаётганмидингиз?
— Йўқ, ухлаёлмаётгандим.
— Бизни соғингандирсиз-да, — деди аёли эркаланган оҳангда.
— Шунақа, шекилли. Болалар яхшими?
— Ҳа, пишиллаб ухлаб ётибди ҳаммаси.
— Хўп, яхши дам ол.
— Сиз ҳам яхши ухлаб туринг. Кечиринг мени.
Зарина ётоқхона эшигига суянган ҳолда бу суҳбатни тинглаб турганди. Унинг кўзларида ўша аёлга ҳавас нури порлади.
Баҳодир хўрсинди. Ташқарига чиқадиган эшик ёнига бориб, кийимларини кийди. Заринанинг ёнига бориб, кўзларига термилди. Кўзлар суҳбатлашди:
«Энди қолмайсиз, биламан».
«Ҳа, қололмас эканман».
«Яна қачон кўришамиз?»
«Билмадим?..»
«Нега бунақа ҳаёт?»
«Нега бунақа тақдир?»
Баҳодир аёлни охирги марта бағрига босиб, пешонасидан ўпди.
— Яхши қол, хайр, — деди сўнг маъюс жилмаяркан.
Аёл ҳам кўзида ёш билан бош силкиди.
Баҳодир кўчага чиқиб, такси тўхтатди. Одатича, орқа ўриндиққа ўтирди. Ўз ўйлари билан кетар экан, машинанинг орқа тарафни кўрсатадиган ойнасига осиғлиқ калитга кўзи тушди. Эркак бунга қизиқиб, ҳайдовчидан сўради:
154 views02:50
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:50:24 — Қўй, гапни бу ёққа бурма.
— Иккаламиз эслайдиган давр, асосан, мактаб-ку.
— Тўғри айтасан. Эсингдами, менга бир халта олма олиб келгандинг. Ўша олмаларнинг мазаси ўзгача эди.
— Ёдимда. Бир куни уйимиз олдидаги қизил олмалардан синфдошларга ҳам илингим келди. Сумкамни тўлдириб солволдим. Синфда ҳаммага улашдим. Сен ҳали дарсга келмагандинг. Улушингни дугонангга бердим. Келганингда олмани олиб, «Оҳ-оҳ, ҳиди бунча маза!» деганингда жуда хурсанд бўлгандим. Аслида, олмани мен олиб келганимни билмасдинг. Билганингда мақтамасдинг, тўғрими?
Зарина жилмайди.
— Тўғри, чунки мени яхши кўришингни ҳамма биларди-ку. Балки, олмаган ҳам бўлардим.
— Дарсдан кейин ҳовлимиздаги олмалардан энг сараларидан саралаб, бир халтага солдим-да, велосипедимга ўтириб, сенга олиб бордим.
— Тўғриси, ўшанда роса қувонгандим.
— Битирув оқшоми куни эсингдами? Ўшанда сен билан илк бор рақсга тушганман.
Сўнг икковлон мактаб ҳовлисида анча суҳбатлашган, ўқишга — Тошкентга бирга боришга келишганди. Поезддаги тонготар суҳбатлари ҳали ҳам ёдида. Кейин Зарина институтга кирди, Баҳодир эса имтиҳондан ўтолмай, қишлоққа қайтиб келди.
Кузда ҳарбий хизматга жўнади. Хат ёзишди. Зарина охирги хатида Баҳодирдан кечирим сўраб, бир курсдошига турмушга чиқаётганини айтди. Баҳодир ўша тун ухламади. Ҳали у ёнига ағдарилди, ҳали бу ёнига. Ўрнидан туриб, муздек сув ичди, юрагидаги алам ўти пасаймади. Тонгда рухсат сўраб, шартта Тошкентга келмоқчи, Заринанинг нега бундай қилганини узил-кесил билмоқчи, ўша йигитни хуморидан чиқиб, дўппосламоқчи ҳам бўлди. Эрталаб шаштидан қайтди. Ахир Заринанинг ўзи бунга рози бўлса, йигитда нима айб.
— Мени кечир. Хатларингни ҳали ҳам сақлайман. Гоҳида уларни олиб, яна қайта ўқийман. Хат эгаси мени шунчалар яхши кўрган экан-а, дейман. Ўшанда нега буни ҳис этмадим-а? Сени жуда ёш, тенгдошга турмушга чиқиш тўғримас, деб ўйлаганмидим, билмадим. Мендан икки курс юқорида ўқийдиган йигитнинг ширин сўзларига учдимми, билмадим, — дея чуқур хўрсинди Зарина.
— Сен билан ўн беш йил кўришмаганимиз билан чеҳранг доимо кўз олдимда турди. Унутолмадим. Юрагимдан чиқаролмадим.
Зарина бу сўзларни эшитиб, пастки лабини тишлади, кўзлари ёшланди. Чуқур энтикди.
— Йиғласанг, янаям чиройли бўлиб кетаркансан. Олдинлари йиғлаганингни ҳеч кўрмагандим.
— Йиғининг ҳам чиройлиси бўларканми?
— Бўлади. Кулгининг хунуги бўлганидай, йиғининг ҳам гўзали бўлади.
— Майли. Кўп ўтирдик. Сени ишингдан қўймай. Мен ҳам ишимга борай.
Улар хайрлашди.
Шундан сўнг улар тез-тез суҳбатлашиб туришди. Гоҳо телефон орқали гаплашишарди, гоҳо кўришишарди.
Шундай кунларнинг бирида Зарина Баҳодирни туғилган кунига таклиф қилди.
— Ишга кирганимни ҳам нишонлайман. Ҳамкасблар келади. Ёнимда бўлсанг, яхши эди.
— Албатта, бораман, — деди қатъий Баҳодир.
Ўша куни эрталаб, таксида ишга келган Баҳодир машинадан тушмаёқ, шимининг чўнтагидан пул олиб, ҳайдовчига узатди. Шу пайтда эркак чўнтагидан уйининг калити тушиб қолганини сезмади.
Туғилган кун Заринанинг янги олган хонадонида бўлди. Барча уни янги лавозими ва туғилган куни билан табриклади. Кеча жуда хушчақчақлик билан ўтди. Ҳамма уй-уйига кетгач, Баҳодир ва Зарина икковлон қолишди.
— Майли, мен ҳам бора қолай, Зарина, — деди Баҳодир аёлга қўл узатаркан.
— Сен бирпас қол. Бугунги қувончимни ким билан бўлишаман? Тўғриси, шу ерда тунаб қолсанг ҳам, майли. Хурсанд бўлардим. Сенга меҳмонхонага жой қилиб бераман. Оилам ҳозир қишлоқда дегандинг-ку. Уйга бориб ҳам нима қилардинг?
Баҳодир ўйланиб қолди. Бегона (бегона дейишга тили бормайди-ю, лекин наилож) аёл билан қандай қилиб қолади? Лекин аёлнинг ўзи илтимос қилиб турганда, шартта кетвориш эркаклик ғурурига ҳам тўғри келмаслигини ўйлаб, унинг ортидан эргашди.
Баҳодир йиллар ўтиб, Зарина билан — биринчи муҳаббати билан ёлғиз бир хонада қолиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Уни неча бор тушларида кўрди. Уни қаттиқ соғинди. Бугун ўша соғингани билан ёлғиз.
94 views02:50
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:50:24 "ЙУКОЛМАГАН КАЛИТ".

Баҳодир уйидан чиқиши билан киракаш машина унинг ёнига келиб тўхтади. Эркак машина эшигини очиб:
— Марказий банк томонга… — деди.
— Ўтиринг.
Орқа ўриндиқда хаёл суриб кетаётган Баҳодирнинг қўл телефони жиринглади. У рақамларга бир қараб, тугмачани босди.
— Алло, эшитаман!
Аёл кишининг мулойим овози келди:
— Яхшимисан, Баҳодир?
Овоз жуда таниш эди. Бироқ яқин орада у билан суҳбатлашмагани аниқ. Ким бўлиши мумкин?
— Раҳмат. Кечирасиз, сизни танимадим?
— Шунақада, мансабга кўтарилгандан кейин одамни ҳам танимай қоласан, — ҳазил оҳангида гапирди аёл.
Баҳодир аёлнинг ажиб кулгисини эшитиб, юраги бир ўртанди. «Наҳотки Зарина бўлса?!» Ахир кўришмаганига ўн беш йилдан ошди.
— Зарина, сенмисан? — деди эркак ҳам энтикиб.
— Хайрият, танидинг. Агар танимаганингда…
— Нима қилардинг?!
— Ўзим билардим, — дея яна кулди аёл.
Баҳодир бироз жим қолди. Кейин чуқур хўрсинди:
— Нима қилсанг ҳам рози эдим…
Эркакнинг овозида соғинч ва армон оҳанги қоришиқ эди. Бир муддат икковлон сукутда қолишди. Сўнг Баҳодир яна гапида давом этди:
— Ҳозир қаердан қўнғироқ қиляпсан?
— Узоқдан эмас, шу шаҳардаман.
— Шу ердамисан? Кўришсак бўладими?
— Майли.
Улар тушлик пайтида марказий хиёбонга кириш дарвозаси олдида учрашишга келишиб олди.
Тушга яқин хиёбон томон бораркан, Баҳодирнинг юраги ҳаяжондан гупиллаб урар, ўзини босишга, хотиржам тутишга қанча уринмасин, бунинг уддасидан чиқолмасди. Хаёлида эса такрор-такрор саволлар айланарди: «Қаерда экан у? Ҳозир қанақа бўлиб кетган экан?» Сўнг бирдан ўриндиқда хаёл суриб ўтирган аёлга кўзи тушдию, юраги дукиллаб уриб кетди. Аёл аввал қўлидаги телефонига, сўнг дарвоза тарафга қаради. Баҳодирга кўзи тушиб, ўрнидан илдам турди. Нигоҳлар тўқнашди. Ҳар иккисининг кўзида шодлик билан бирга билинар-билинмас кўз ёши зоҳир эди.
— Яхши юрибсанми?
— Раҳмат. Ўзинг яхшимисан? — деди бу гапга жавобан Баҳодир.
У Заринанинг қўлини қўйиб юбормас, аёл ҳам тортиб олишга ошиқмасди.
— Ўзгармабсан. Ўша-ўша чиройлисан, Зарина.
— Сен эса тўлишибсан! Демак, ҳаётинг яхши.
— Ҳа, ёмонмас. Юр, бирон жойда ўтирайлик.
Улар боғ чеккасидаги мажнунтол соя солган сўлим бир гўшага боришди, музқаймоққа буюртма беришди.
— Зарина, қачон келдинг бу ёққа?
— Ўн кундан ошди.
— Ўн кун? — деди Баҳодир ҳайратини яширолмай. — Нега менга аввалроқ қўнғироқ қилмадинг?
— Шу ердан уй олдим. Ишга кирдим. Бугун сал қўлим бўшаган эди.
— Уй олдим, дейсанми? Нега бирликда гапиряпсан?
— Чунки бир ўзим яшаяпман. Эрим билан ажрашдим…
— А-а? Нега бундай бўлди?
— Бир-биримизга тўғри келмадик. Дунёларимиз бошқа-бошқа экан.
— Унда шунча йил қандай яшадинг?
— Дастлабки йиллари яхши эдик. Кейин майда-чуйдадан ҳам жанжал чиқадиган бўлди. Қўй, эслатма уни. Ўзингдан гапир. Банкка бошқарувчи бўлибсан, деб эшитгандим. Табриклайман.
— Йўғ-е, кичкинагина бир бўлимга бошлиқ бўлдим. Ўзим раҳбарликни кўпам ёқтирмайман. Бошлиғимизнинг ўзи илтимос қилгач, йўқ деёлмадим.
— Мактабда ҳам шунақайдинг. Синфбоши бўлишга ҳеч унамасдинг. Синф раҳбаримиз. «Аълочи ўқувчики, ўзини бу ишдан тортса, бошқа кимга ишониш мумкин», деб хафа бўлгачгина кўнгандинг.
— Тўғри. Ҳали ҳам эсингда экан-да.
— Эсимда. Хотирам яхши, — деди Зарина мақтанганнамо эркаланиб.
Баҳодир Заринага қараб, мамнун жилмайди. Сўнг яна маҳзун қиёфада сўради:
— Ўртада фарзанд бормиди?
— Бир ўғил, бир қизимиз бор. Мактабда ўқишяпти.
— Улар ҳам шу ердами?
— Йўқ. Ўғлим дадаси билан бирга. Қизим эса Тошкентда. Бир дугонамникида яшаб турибди. Бир-икки ойда мактабдан таътилга чиқади. Кейин бу ёққа олиб келаман. Ўзингда нечта фарзанд?
— Икки қиз, икки ўғлим бор. Кичик ўғлим боғчада, қолганлари мактабда.
— Кечагина ўзимиз мактабда ўқиб юргандик. Кўз очиб-юмгунча болаларимиз ўқияпти. Вақт жуда тез ўтяпти. Авваллари ҳам шундаймиди, ўқувчилик пайтимизда?
— Йўқ, вақт бунчалар тез ўтмасди. Айниқса, сени тезроқ кўриш учун мактабга ошиққаним сари йўлим узаяверарди.
154 views02:50
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:44:44 ​​Акам ва Маъмур ака кўз уриштириб оларкан, шошиб чиқиб кетишди. Мен Катта дўхтирнинг уйида операция бўлиш пешанамда бор экан-да, дея тақдиримга кўна бошладим.
— Уйда бўлса, хавфли эмасми? — отамни энди ваҳима босаётганди.
— Жим қараб тургандан хавфсиз, — кўзини олиб қочди Катта дўхтир. Шу пайт телефони жир
инглади. Гаплаша туриб кўзлари чақнаб кетди. Кейин отамга қараб деди: — Зўр бола-да! Уддабурон! Қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Калласи ишлаганини қаранг, фавқулотда вазиятлар бошқармасига телефон қилибди. Улар йўлни очадиган машина берадиган бўлибди. “Ярим соатда борамиз, касални тайёрлаб туринг”, дейди.
— Барака топсин! — отамнинг дуоси юрак-юракдан чиқди.
— Зўр йигит! Келса кўрасиз. — дўхтир ака кайфияти кўтарилганидан менга ҳазил ҳам қилди. — Жуда келишган йигит. Ҳамма ҳамширалар шунинг оғзини пойлаб туради. Лекин у ҳеч бирига қиё боқмайди.
Ўша лаҳзаларда жоним билан бўлиб ётган бўлсам-да, халоскоримни кўришга бўлган қизиқиш юрагимни бир пармалаб ўтди. Кириб келганида эса, оғриқларни ҳам унутдим.
— Йўлда текшираман! Вақтни йўқотмайлик. Устоз, кўричаклиги аниқ-ку, а? — деди у замбилининг бир учини ерга қўйиб, Катта дўхтирга қараркан. — Кетдик!
Биз “Тез ёрдам” машинасига чиққанимизда тонг ёриша бошлаганди. Ҳамма фавқулотда вазиятлар бошқармасининг машинасини томоша қилиш билан овора бўлса, мен уддабурон халоскоримдан кўз узмасдим. Ростдан ҳам келишган, чаққон ва қатъиятли йигитлиги шундоқ кўриниб турарди. У дарҳол қон босимимни, иссиғимни ўлчашга, тилим ва кўзларимни кўришга киришиб кетди.
— Кўричак бўлишга топган вақтингизни қаранг! — деди у касалим аниқлигига ишонч ҳосил қилиб. — Бунақа совуқда қайси журъат билан касал бўлдингиз?
— У юзида акс этган ташвишни ҳазил билан бекитишга уринаётганини сездим, лекин индамадим.
Йигит кўзларимга тикилиб, жилмайди. Сўнг ҳайдовчига деди:
— Тезроқ ҳайданг.
— Улгурамизми? — деди ҳайдовчи ёнидан жой олган Катта дўхтир.
— Худо хоҳласа! — деди у мендан кўз узмай. Сўнг иссиқдан куйдирар даражага етган қўлимни ушлади. — Шунча чидадингиз, охирига чидаб берасиз-а?
Қолган воқеаларни билмайман. Нима бўлди? Қачон шифохонага келдим? Қай аҳволда келдим? Кўзимни очганимда эса яна унинг кулиб турган чеҳрасини кўрдим:
— Охиригача чидамадингиз-а? Қутқарилдингиз, чиройли қиз! — деди у тағин кўзларимга тикилиб.
Бу сўзлар гўё танамга куч бергандек, тетиклашдим. Аммо уялиб кетганим боис, юзимни дераза томон бурдим:
— Қуёш чиқибдими?
— Ҳа, сиз шифохонамизга келишингиз билан қуёш ҳам чиқди! — деди у.
Мен эса бошқача фикрда эдим: “Сиз қалбимга кириб келишингиз билан олам ҳам мунаввар бўлди! Муҳаббат қаҳратонни ҳам қайира олди!
Муаллиф?


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
396 viewsedited  02:44
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:44:44 — Ёқмайдиган нарса егансан-да, ма, ич оғриғини қолдирадиган дори. Ичиб ўраниб ёт, қолади, — деди онам сариқ тусли, заҳардан ҳам аччиқроқ хапдорини қўлимга тутқазиб.
Лекин оғриқ пасайиш ўрнига авж олаётгандек эди. Кўнгил айнишим ҳам кучайиб, қайт қила бошладим. Ярим тун бўла бошлаганида иссиғим ҳам кўтарилди.
— Нима бўлди, сенга? Нима егандинг? — онам оромини йўқотиб қўйди.
— Чоп, Маъмур дўхтирни айтиб кел! — акамга буюрди отам. — Қизим-ей, нима бўлса ҳам тинч ўтир. Бу совуқда шифохонага ҳам олиб бориб бўлмайди, сени.
Биздан у қадар узоқда бўлмаган шифокорникига кетган акам худди бир йил қолиб кетгандек бўлди менга. Жоним азобда, ҳамма юзимга тикилар, бирор дармон бўладиган нарсанинг ўзи йўқ эди.
— Бу шамол овозингни бошқа томонга олиб кетади. Дўхтирни уйғотгунимча ҳам бўларим бўлди, — деди икки юзи анор тусига кирган акам дир-дир титраб.
—Эшитмабман, шамолни кўрмайсизми? — деди Маъмур ака ҳам хижолат бўлиб. — Нима бўлди, ўзи?
Онам менга ишора қилиб, йиғлаб юборди.
— Қачон бошланди оғриқ? — дўхтир қорнимни пайпаслай туриб саволга тутди.
— Эрталаб сал-пал бор эди. Кейин кучайди, — деди зўрға.
— Кўричакка ўхшаяпти. Зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб бориш керак.
— Қандай қилиб? — отамнинг қути учди. — Бугун мен йўлларни қор босгани учун ишга ҳам бора олмадим. Ундан буён ҳам озмунча ёғдими?
— Менам бормадим. Лекин қизингизни сақлаб туролмаймиз.
— Бирор йўли йўқми? — онамнинг пиқиллагани эшитилди.
— Йўли — фақат шифохонага олиб бориш...
— Мен ўртоқларимни чақираман, йўлни кураймиз, машинага йўл очамиз, — акам йўлини топгандек шошиб деди.
— Ўйлаб гапиряпсанми? Бўйинг тенги бўлган қорни кураб бўларканми?
— Булдозер топиш керак... — деди отам.
— Лекин қани ўша? — сиқила бошлади Маъмур ака ҳам. — Битта йўли бор. Амаллаб катта дўхтирникига олиб боришимиз керак. У уйида операция қилиши ҳам мумкин.
— Вой ўлмасам... — онамнинг ҳуши бошидан учди.
Мени ваҳима босди. Катта дўхтир лақабли Холмат акани кўз ўнгимга келтириб, бир зум оғриқни ҳам унутдим.
— Тезроқ олиб борайлик. Кўричак ёрилса, оқибати ёмон бўлади, — Маъмур ака шоширди.
— Ўғлим, қўшнини уйғот, машинасини қиздирсин. Дўхтирнинг уйи бекатнинг ёнида-ку, бекатгача кўп машина юрган. Қор қалинмасдир?
Отамнинг гапидан сўнг акам югуриб кетди. То улар келгунча ҳам ўттиз-қирқ дақиқа ўтди. Кўнглим тинмай беҳузур бўлаётгани боис, ичакларим оғзимдан келадигандек ҳаловатимни йўқотдим. Инграб, иссиқда куяётган танамнинг оғриғини босишга уринардим.
— Зудлик билан шифохонага олиб бориш керак, — деди Катта дўхтир қорнимни пайпаслаши билан. — Операция қилмаса бўлмайди.
— Қандай олиб борамиз, шифохонага? Машинада юриб бўлмайди, — отам ожизлигидан кичрайиб бораётгандек эди.
— Ҳайронман. Бугун ишга ҳам боролмадим, шу қорни деб, — хўрсинди шифокор. — Лекин олиб бормасак, ёмон бўлади.
Маъмур ака ва Катта дўхтир кўз уриштириб олди.
— Уйда операция қилолмайсизми? — отамнинг овози ўта ишончсиз чиқди.
— Йў-ў-қ, — дедим мен жон ҳолатда.
— Уйда? Йўғ-а! Уйда ҳеч нарсам йўқ менинг... — шошиб деди катта дўхтир.
— Нимадир қилинг, дўхтир... — отамнинг овозида ялиниш оҳанги сезилди.
— Шифохона! Қишлоқнинг бор одамини йиғиб бўлса ҳам йўлни очиш керак. Лекин... Лекин қор курашнинг ўзи бўлмайди. Йўлни очгунча қизингиз... Нима қиламиз, а? Сенда нималар бор? Қишлоқ амбулаториясида операцияга ярайдиган нарсалар борми? — умид билан Маъмурга қаради Холмат ака.
— Йўқ, бу ерда операция қилманг, — дедим даҳшатга тушиб.
Отам чўкаллаб ўтириб қолди. Пешанамни меҳр билан силаётганида кўзлари ёшга тўлганини кўрдим. Ахир мен отамнинг уч ўғилдан кейин туғилган эрка қизиман-да!
— Нимадир қилайлик, дўхтир... — деди титраб-қақшаб.
— Ҳозир... Бугун “Тез ёрдам”да ким навбатчи экан? — Катта дўхтир дарҳол телефонини титкилашга тушди. Мен ётган хонадан чиқаркан, ким биландир узоқ гаплашди. Нималарнидир тушунтирди. Сўнг бироз тинчлангандек кўринишда кириб келди: — Шогирдим экан. Бир йўлини қилади. Лекин Маъмур, бизам қараб турмаслигимиз керак. Қишлоқ тиббий пунктидан борингни олиб келиб қўй.
456 views02:44
Ochish/sharhlash