Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-05-15 18:34:16
Ҳожи Байрам Валий. Ишқ сафари!" Some TV каналида (37-қисм)

┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
ФАЙЗЛИ  ОҚШОМ 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.6K viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:34:16
Ҳожи Байрам Валий. Ишқ сафари!"

┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
ФАЙЗЛИ  ОҚШОМ 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.6K viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2023-05-15 13:47:30 Сухбат

Мен кеча қўшним билан суҳбатлашдим. Ундан "Нега бунчалик ғамгинсиз?" деб сўрадим.

У ўйчан хўрсинди, маъюс жилмайиб жавоб берди:

- Ортимга қарашга ҳам улгурмадим, бир зумда умр ўтди.

Албатта, мен уни тинчлантиришни бошладим, кейин у мени ушбу ҳикояга илҳомлантирган иборани айтди.

- Мен пул топаман, уй қураман, болаларим катта бўлади ва кейин мен ўзим учун яшайман, деб ўйладим. Ўшанда салонда сочимни турмаклатаман, фақат чиройли кўйлаклар кияман, дедим. Ахир, мен доим шим кийиб юраман, - у ўзининг бақувват сонларига урди, - чиройли кўйлаклар ҳақида орзу қиламан, лекин иш қилишга шим қулайда...

У жим қолди. Мен унга жавоб беришга шошилмадим.

- Болалар катта бўлди, иморат қурилди, ҳозир пул ҳам бор, лекин ... Мен ҳали ҳам жинси шимда юрибман. Ҳаа... соч турмагим ҳалиям ўша-ўша - от думига ўхшаган ...

Дугонамнинг кўнглини кўтаришни жуда хоҳладим.

- Хўш, нима муаммо? Юринг, сартарошга борамиз! Замонавий кўйлак ҳам сотиб оламиз!

У ҳорғин жилмайиб қўйди.

- Хоҳламайман. Чарчаганман. Кўрмаяпсизми, умр умидларни оқламади. Абадий шовқин-сурон ичида неча ёшга кириб қўйганимни сезмай қолдим. Каламуш пойгаси ғалаба қозонди.

Ярим тунгача унинг сўзлари ҳақида ўйладим.

Каламуш пойгаси ғалаба қозонди ...

Бу аёлда энди «эртага» йўқ. У қуриди, сарф бўлди.

Афсуски, бу мисол ягона ҳаётий мисол эмас. Бундай миллионлаб инсонлар бор.

Бир куни мен ажойиб бир иборани ўқиб қолдим - «Кейин» деб аталган йўл "ҳеч қачон" деган мамлакатга олиб боради.

Шу ерда ва ҳозир яшанг! Орзуларингизга эргашинг. Керакли қарорни бугун қабул қилинг!

Ҳаракат қилинг! Ердаги ҳаёт бир марта берилади!

Чиройли таомлардан еб-ичинг. Чиройли идишларни асраб қўймай бугун ишлатинг, гўзал либослар сотиб олинг.

Янги меваларнинг таъмидан роҳатланинг - уларни музлатиб ёки мураббо қилиб витаминларини нобуд қилманг.

Олмаларни меҳмонга асраб, мазасини йўқотишини кутманг.

Замонавий кўйлак ва пойабзал кийинг, ўзингизни севсангиз сизни бошқалар ҳам севади.

Севимли қаҳвангизни ичинг - ҳужайраларингиз яйраб нафас олсин.

Китоб ўқинг, саёҳат қилинг.

Ниҳоят, тансиқ таомлар пиширинг, уларни тайёрлашни вақт йўқлиги туфайли доим орқага сурманг.

Энг муҳими - атрофдагиларга меҳр беришни кейинга қолдирманг, мулойимлик, самимийлик, ғамхўрликни тежаманг.

Севишингизни айтишдан уялманг!

Қучоқланг, яқинларингизни ўпинг. Илтифот қилинг. Юрагингизни бўшатинг.

Буларнинг барчаси сизни бахтли қилади!!!

Бахтли одам ҳамма нарсага қодир!

Анжела Бантовская
Манзура БАХТИЁР таржима


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
11.8K viewsedited  10:47
Ochish/sharhlash
2023-05-15 12:07:56
ТУРЦИЯ ДОНАГА таварлар КАНАЛЛИ бининч кул
Нархлари жудаям арзон, ва сифати аъло даражжада.
Олдиндан 50%тулов
Мурожат учун тел:91 0121304
Личка @feruzaa_571
СОТИЛГАН ТОВАР КАЙТИБ ОЛИМАЙДИ
Бекорчиликдан безовта килманг
КАНАЛГА КИРИШ


https://t.me/xidjablar_olami
7.7K views09:07
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:02:19 — Бундан бу ёғига яхши бўлиб кетар. Ҳар қалай бир еганлар яна келишяпти, — деди Ўтбосар.
— Ишқилиб, шундай бўлсин. Бўлмаса, билмайман нима қиламиз?! Сенинг қўлингдан-ку, иш келади. Мен ҳеч вақога ярамайман. Ўзимизда бўлганда-ку... Ўзи, аслида, у ёқда ҳам гўр эмасдим. Акам бориди, мен унинг пулларини ағдар-тўнтар қилиб бир нималар ундирардим...
Ҳа, эртасига иш зўрайди. Аммо шунга яраша югур-юугур ҳам кўпайди. Маҳкам учта официант қиз ёллаганди. Биттаси ўзбек, қолган иккитаси рус эди. Минг доллардан берасан, дейишди улар. Маҳкам ҳайрон бўлди. Ўзбек қизни-ку тушунади. Минг доллар унинг учун катта пул. Аммо россияликлар... «Биздаги одамларнинг бари пул топишга Россияга кетади-ку, сенлар бу ерда нима қилиб юрибсанлар? Шу минг долларни ўзларингда тополмайсанларми», деди. Йўқ, дейишди улар. Тополмаймиз, дейишди. Иккаласи ҳам ўқитувчи экан... Хуллас, шу иккаласи улгурмай қолди.
— Эртага битта-битта дугоналарингни олиб келинглар. Маошларингни юз доллардан ошираман, — деди Маҳкам официантларига.
Яна бир ой ўтиб уларнинг ишлари анча тартибга тушиб қолди. Фойда ёмонмас, тўланадиган солиқларни, ижара ҳақини бериб туришса, биров уларнинг мушугини «пишт» дейишмайди. Аммо шундай кунларнинг бирида иккита соқолтой келиб қолди. Уларнинг қараши, кўзларининг ўйнаши жуда бошқача эди. Ўрис официантлардан бири борганди, ҳайдаб юборишди. Ваҳоланки, ўрис қизлар ҳам узун атлас кўйлак кийишган, бошларига рўмол ўрашган эди. Лозимлари бор эди. Мижозларнинг кўзларига қарашмасди. Чунки шундай тайинланганди. Кейин уларнинг ёнига Феруза исмли ўзбек қизи борди.
— Сен, мусулмон қиз бўла туриб одамларга мана шунақа хизмат қилишга уялмайсанми? — деди соқолтойлардан бири соф ўзбек тилида.

(Давоми бор)



https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
7.6K viewsedited  07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:02:19 Худди шу пайт, Абдукарим аканинг хаёлига «Сардорни бир ўқитиб қўйишим керак», деган ўй келди. Кўнглидагини мулла бобога айтди. Мулла бобо ҳеч қачон йўқ демайди.
Соат ўнларга яқин меҳмонларнинг қарийб ҳаммаси тарқаб бўлди. Уч-тўрттаси қолди. Ва яна Сардорнинг жўралари. Ана шунда Абдукарим ака, мулла бобони бошқа уйга бошлаб кирди. Кейин унга секин шипшиди. «Мулла бобо, боламнинг қутулиб келганидан хурсандман. Лекин у уйланмоқчийкан. Ўзидан каттага, илгари бир марта эрга тегиб чиққанга, бой жувонга. Ўзингиз бирор нима деб йўлдан қайтрмасангиз, бўлмайди. Мени қандайдир бир нима дейишга тилим бормай қолди. Бошим қотган». Мулла бобо хотиржам унинг гапларини эшитди. Мулла бобо сир бўлса, эшитганини бировга айтмайди. Ичига ютади. Кейин унинг ҳар битта гапи бу қишлоқ одамлари учун қонун...
* * *
Маҳкам иккита уй сотиб олди. Иккаласи ёнма-ён. Шундоққина денгиз бўйида. Иккаласининг ўртасида девор бор эди. Деворга эшик қўйди. Иккита бир хил уйда унинг иккита хотини туради. Олдинига у битта уйда иккаласи тураверади, деганди. Бироқ сўраб-суриштирганди, бўлмайди, дейишди. Иккита хотинни битта уйда сақламаслик керак, дейишди. Шунга у иккита уй сотиб олишга мажбур бўлди.
Хотинлари бир-бири билан иноқ эди. Шу боисдан болалари ҳам иноқ эди... Нонушта, тушлик ва кечки овқат гоҳ у уйда, гоҳ бу уйда бўларди. Ҳар иккала оила битта стол атрофида жамланарди. Кўп ўтмасдан Гулчеҳранинг укаси Ўтбосар ҳам етиб келди. «Ишсизлик жонимга тегиб кетди», деди унга Маҳкам. Еб ётиш ҳам одамни қон қилиб юбораркан. «Дубай мол»нинг бир чеккасидан жой олиб қўйдим. Мана, уч ойдирки, фақат ижара ҳақини тўлайман. Лекин бир дирҳам ҳам фойда кўрмайман. Ишни бошлайлик, деди.
Улар икки ҳафта мобайнида ўша олинган жойни таъмирлашди. Ошхонага мўлжаллаб. Ўтбосарнинг қўли гул. Кўп жойда ошхонани гуллатган. Мижозлари тиқилиб кетган. Лекин у ернинг одамлари нимани ейишни хуш кўришини Ўтбосар жуда яхши билар эди. Бу ерда эса мутлақо бегона одамлар... Ўзбеклар ҳам кўп. Бироқ улар жамланишмайди. Улар ҳар қаёқда юришади. Қолаверса, улар билишмаса, келишмайди ҳам. Реклама керак. Айнан ўзбеклар кўрадиган реклама...
Ниҳоят, ҳамма нарса тахт бўлди. Ошхона ишга туширилди. Кабоб, сомса ва ҳоказо. Ҳаммаси ўзимизнинг овқатлар. Кейин Гулчеҳра билан Санобар нон пиширишга ҳам киришди. Ўзбекча нон. Фақат тандирда эмас. Печда...
Биринчи кун бор-йўғи учта хўранда бўлди. Учаласи ҳам араб. Ош ейишди. Мақташди, кетишди. Қолган ҳамма нарса шундайлигича қолди. Улар тарқатишди. Ўтганга ҳам, кетганга ҳам биттадан-иккитадан сомса беиришди. Кейин кабобни ҳам шундай қилишди. Маҳкам «Дубай мол»ни оралади. Кўп жойнинг сотувчилари ўзбек, тожик қизлар... Бир-биридан чиройли қизлар. Инглиз тилини билишади. Оз-моз арабчага ҳам тишлари ўтади. Уларнинг хўжайинлари бошқалар. Атайлабдан шундай чиройли қизларни қўйиб қўйишибди. Шунда ҳам кассага эмас. Улар бозорда, дўкон ёнидан ўтаётганларнинг эътиборларини тортишади. Ичкарига, дўконга бошлаб киришади. Сотиладиган нарсаларни обдан мақташади. Минг ўлиб, минг тирилишади. Агар сотилиб қолса, бирозгина фоиз беришади... Маҳкам шуларнинг ёнига бориб текинга овқат борлигини айтди. Қизлар ишониб-ишонишмади. Маҳкам манзилни айтди. «Ҳозир борсанглар, ҳозир, кечроқ борсанглар, унда ҳам бўлади», деди...
Қизларнинг ҳаммаси келишмади. Қизлар юракларини олдириб қўйишган. Чунки мана шундай йўл билан алдайдиганлар ҳам кўп... Аммо келганлари хурсанд бўлишди. Ўтбосар уларга идишда кабоб, сомса берди. Нон берди. Ош берди... Улар кечгача бир амал қилишиб пиширганларининг ҳаммасини тарқатиб бўлишди. Эртасига хўрандалар йигирматага ошди. Кеча йўл-йўлакай бирор нима олиб кетган араблар келишди. Зўр экан, дейишди...
Роппа-роса бир ой деганда, хўрандалар сони юз элликдан ошди.
— Тўғрисини айтганда, унча-мунча одамнинг белини чиқариб юбораркан. Оз мунча пул ишлатдикми? Яна тиним билмаймиз. Тонг саҳардан ярим кечгача. Энди ўзини-ўзи қоплаб бир-икки дирҳам фойда беряпти. Агар бошқалар бўлганида ёпиб кетишарди, — деди Маҳкам ўша сўнгги кун савдо пулларини санаб бўлганидан кейин қаддини ростлаб.
7.1K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:02:19 Тўхтамишнинг машинасининг юкхонасида захира ғилдираги бор экан. Уни «қўйиб» юборганнинг ўрнига қўйгунича бир соатга яқин вақт кетди. Кейин улар яна йўлга тушишди.
Сардор шом вақтида уйига кириб борди тоғаси билан. Олдинига Абдукарим ака югуриб чиқди. Кейин болалари. Ҳаммаси Сардорга ташланишди. Айланиб-ўргилишди. Абдукарим ака унча-мунча нарсага кўз ёш тўкадиган одам эмас. Аммо ҳозир унинг кўзи намланди. Ичида эса улкан фарёд бор эди. Дунёни бузадиган фарёд икки томчигина ёш кўзидан сизиб чиқди, холос.
Ҳамма қариндош-уруғ битта қишлоқда яшашади. Бир пасда уларнинг бари Сардорнинг келганидан хабар топишди. Ҳаммаси йиғилиб келди, уй бозорга айланиб кетди. Яна бироз ўтиб эса Сардорнинг жўралари ҳам келишди... Эркиннинг эса хаёлида битта нарса ўрнашиб олганди.
«Почча, Сардорнинг ошиғи олчи бўлиб кетди. Унинг кетмони учди. Унинг уйи бор энди, пули ҳам кўп. Энди тезлик билан уйлантиришимиз керак. Келин бола ниҳоятда ақлли, фаросатли. Бой оиланинг фарзанди. Лекин ўзини сира осмон тутмайдиган қиз. Аммо битта «но»си бор. Ёши Сардорникидан катта. Ундан ҳам каттароқ «но»си бир марта оила қурган. Аммо аниқ биламан, болангиз шу қиз билан бахтли бўлади... Келаётганимизда Сардор мен шу қизга уйланаман, деди. Дадамни кўндиринг, деди», деган гаплар эди. Бироқ қулай фурсат топиши қийин бўлди. Чунки одам кўп эди.
Вақт алламаҳалга яқинлашганда қариндошлар ҳам, Сардорнинг жўралари ҳам тарқади. «Мен эрта саҳар қўй сўяман. Эҳсон қиламан. Ҳаммаларинг келинглар», дея тайинлади уларга Абдукарим ака.
— Тўхта, — деди Эркин, «Уйга кетайлик. Эртага эртароқ келишингиз керак», дея эрининг қулоқ миясини қоқаётган хотинига, — поччамга айтадиган гапим бор. Айтиб олай...
Абдукарим ака унинг сўзларини хотиржам эшитди. Қайнисини сўкиб юборгиси келди-ю, ўзини босди. Сардор келган кунининг ўзидаёқ сўкиш эшитмасин, деди.
— Ҳамма ёғи тилладан бўлмайдими, — деди Абдукарим ака Эркин гапириб бўлиши билан, — келиб-келиб бўй боламни шунга тенг қиляпсанми? Сардор индамай сотилиб кетади, деяпсанми? Шу гапларингнинг ҳаммасини Сардор сенга айтмаган бўлса керак. У бунақа гапларни айтадиган боламас. Бўлди, буни бир айтдинг, иккинчи марта оғзингдан чиқмасин. Бошқа бировларга ҳам гуллаб юрма. Бир ёқли қилиб қўяман. Қонимга ташна бўлиб юрганимни яхши биласан.
Эркиннинг бирдан тарвузи қўлтиғидан тушди. Лаби гезарди ва индамай хотинининг олдига тушиб уйига равона бўларкан, минғирлади: «Сенларга яхшилик ёқмайди. Шароит бўлса, одамга ўхшаб яшасин, шулар ҳам бундай бизнинг авлоддан ҳам бирортаси кўзга кўриниб пешонамизга офтоб тегсин, дейман... Лекин булар менинг гапимни гап дейишмайди. Одам ўрнида кўришмайди, мени». Унинг сўзларини хотинидан бошқа ҳеч ким эшитмади. Ундан кейин кечаси билан хотин Эркиннинг кўнглини олиш билан овора бўлди.
Абдукарим ака Эркиндан эшитганлари тўғрисида ўғлига ёрилмади. Эртанги эҳсон ўтсин, кейин ётиғи билан гаплашиб оламан, деди.
Эҳсонга саҳарлабдан қўшни қишлоқда яшайдиган, Сардор яшайдиган қишлоқнинг ҳамма тўй-маракаларида «кўндаланг» бўладиган мулла Собир бобо бор. Бечора, хизмат қилишдан сира эринмайди. Рўза ойида келиб таровиҳ намозини ўқиб беради. Кейин қоронғида эшагини миниб, уйига қайтади. Икки қишлоқ оралиғида иккита пахта майдони ва эни беш-олти метр келадиган, чуқурлиги ҳам камида икки одам бўйи бўлган зах ариқ бор. Суви кам. Тубида оқади. Лекин, барибир, ўтиш қийин. Аммо мулла Собир бобо ўтади. Амал-тақал қилиб ўтади. Ёши сакксоннинг тагига бориб қолган бўлса ҳам ўтади... Шу мулла бобони чақириб келиш учун Эркиннинг укаси Холматни юборди. «Қушдай уч. Олдин кечирим сўра. Шундай бўлиб қолди, де. Жияним оқшом келди, де. Бормасангиз бўлмайди, де», дея тайинлади...
Эҳсонга қишлоқдаги эркакларнинг деярли ҳаммаси келди. Қизиқиш бор эди. Сардорнинг нега қамалиб қолганини ўз оғзидан эшитишмоқчи эди улар. Кейин мулла Собир бобо ҳам келди. Гарчи кечроқ эҳсон ҳақида эшитган эса-да, биринчилардан келди. Сардорни қучоқлади. Елкасига қоқди. «Сен асли бўладиган боласан. Сен боланинг уруғинг тоза. Одам қоқилади, туртинади. Кейин йўлини топиб кетади», деди.
5.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:02:19 — Менга қара, Сардор, — деди бироз юрганларидан кейин орқа ўриндиқда, Эркиннинг нариги томонида ўтирган Саъдин, — зона тўғрисида ҳеч бало демадинг. Бундай гапириб бермайсанми?..
— Гапирадиган нарсанинг ўзи йўқ, — жавоб берди Сардор.
— Лекин сен тўғрингда қишлоқда ёмон гап тарқади. Сен бир чамадон долларни олиб қочаётганингда қўлга тушган экансан. Шу тўғрими?
Сардорнинг бирдан қони қайнади.
— Ҳеч вақт, — деди Эркин, — Сардор бировнинг бирор нимасини ўғирлаганини эшитганмисан. Бу кўчада бир даста пул ётса ҳам бурилиб қарамайдиганлар хилидан.
— Бир даста пул билан бир чамадон долларнинг фарқи бор! Унча пулни кўрганингдан кейин хаёлинг бузилади...
— Ҳой! — деди олдинги ўриндиқда ўтирган Ғайбулла, — сасима. Икки грамм ичингга кирса, бирдан ҳамма жойинг қичиб кетади сенинг. Шунинг учун қай гўрдаги балоларни бошлаб юрасан... Сардорга қара, билакларига, кўкрагига қара, спортчилар бунга ҳавас қилишади. Агар сени бир урса, икки букланиб қоласан. Шунинг учун жим кет...
— Мен қишлоқдаги одамларнинг гапларини...
— Эй, эшакнинг ахлатини ебсан. Ҳеч ким ҳеч нима дегани йўқ. Ана Эркин айтди-ку. Туҳмат қилишган экан. Кечирим сўрашибди. Ўзлари югуришиб муддатидан олдин чиқариб олишибди. Эвазига уй беришибди... Сен қулвачча, минг йил Тошкент тугул Москвада бурнинг ерга ишқалиб ишласанг ҳам Тошкентда битта товуқ катак сотиб ололмайсан...
Саъдиннинг бирдан овози ўчди. У дераза томонга ўгирилиб, фильтрсизини тутатди. Энди машина салонини аччиқ тутун эгаллаб олди...
«Ҳар нарсага бошингни қотирма. Ҳар нимадан устун туришга ҳаракат қил... У вақтинча ечиб бўлмайдиган масала бўлиб кўриниши мумкин... Лекин осонлик билан ечилади. Фақат вақт керак... Ўлимдан бошқа ҳар нимага қўлингни силта. Сен эмас, у сенга муҳтож бўлиб турган бўлиши мумкин», деган Ўткирнинг сўзларини эслади Сардор ва манави учаласига қўлини силтади. Хаёлини Малоҳат билан банд қилмоқчи бўлди. Лекин кейин ортга тисарилди. «Ҳали қилмаган ишим учун қишлоқда шунча гап-сўз тарқаган экан... Агар борсам-у, Малоҳатни... Тўхта, мен у билан бирор марта ҳам гаплашмаган бўлсам, унинг кўнглини сўрамаган бўлсам, борсам, «тўйни тўхтат. Мен билан бирга кет», десам... У ҳам менинг «ўғри» эканлигимни эшитган. Эҳтимол, бир неча кишидан эшитган. Биттасининг бўлмаса, биттасининг гапига ишонган бўлса-чи? Менга бўлган муҳаббати нафратга айланган бўлса-чи? Аслида, муҳаббати бормиди? Билмайман. Озгина қандайдир қизиқиш бўлгандир. Аммо у ҳам сўнган. Шундай экан, тамом!.. Малоҳатни эсимдан чиқаришим керак...»
Сардор шундай хаёлга бориши билан, машина чайқалиб кетди. Кейин қандайдир пақ этган товуш эшитилиб, улов бир томонга оғганча йўл четига кета бошлади. Бақир-чақир, сўкиниш бўлди... Машина ағдарилиб кетмади. Бирор нимага ҳам урилмади. Тўхтади. Шу заҳоти ҳамма эшиклари очилди. Ҳамма бирин-сирин сакраб тушди,.
Ғилдираклардан биттаси ҳаво қўйиб юборган экан. Ўша ғилдирак ёрилибди. Тўхтамиш:
— Уйга етиб олишимга яраса бўлди, бошқа қўяман, дегандим, — деди.
Шу гапидан сўнг у Ғайбулланинг сўкишини эшитди. Бироқ жавоб қайтармади. Чунки ўзининг ҳам бўлари бўлган эди...
Ҳайдовчи ғилдиракни ечиб олишга тушди...
Сардор Эркиннинг енгидан тортди:
— Гап бор, — деди.
Эркин унга эргашди.
— Тоға, Сайфиддин муаллим бор-ку. Шунинг қизидан умидим бор эди. Лекин у қизни узатишаётган экан...
— Хўш?..
— Билмайман...
— Калланг борми сен боланинг?! Бир оғиз айтиб қўйсанг, ўлармидинг? Ўзим аллақачон отаси билан гаплашиб қўярдим...
— Керакмас, тоға...
— Эй-й, менга қара, дунёда қиз камми?.. Тўхта. Барибир, айланиб-ўргилиб ҳамма нарса Намунага қараб кетяпти...
— Нима десангиз, ихтиёрингиз...
— Почча билан гаплашаман. Хавотир олма. Одамларнинг гапларига тупуриб қўй. Бўладиган ишни қилиш керак-да, одам дегани... Ўйлама, жиян ҳаммаси зўр бўлади!..
Эркин қувонди. Сардорнинг ичидан эса зил кетди. У пешонасига уришига сал қолди. Илло, Ўткир «Ҳеч қачон шошилма. Бир қарорга келдингми, уни камида икки кун хаёлингда яхшилаб пишириб ол», деган эди. Сардор эса миясига келгани заҳоти Эркинга «гуллаб» қўйди.
5.5K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:02:19 Нуриддин Исмоилов |
ГУНОҲКОР
(40-қисм)

— Шу кафега тўхта! Бир ўтирайлик, — дея Эркин Тўхтамишнинг елкасига туртди.
Сардор тоғасининг гапини эшитиши билан бирдан унга қаради.
— Тоға, эртароқ борайлик, кутиб ўтиришгандир, — деди норози бўлиб.
— Эй-й, жиян, кун ботмасдан борволиб нима қиласан?! Қоронғида борайлик. Борганимизни биров билсин, биров билмасин. Ундан кейин кечки пайт ҳамма уйда бўлади.
Унинг гапларини шу заҳоти ҳамқишлоқлари қўллаб-қувватлашди. Ҳатто ҳайдовчи, Тўхтамиш ҳам.
— Менга қара, ука, борганингдан кейин қизингни кўргинг келиб қолади. Бунинг учун кун ботишини кутишинг керак. Кечга борсанг, зўр. Бир-икки соат уйдагиларинг билан гаплашиб ўтирасан. Кейин ухлаш баҳонасида бошқа уйга ўтасан-да, секин деразадан тушиб, ўша қизникига югурасан. Бориб кейин булбул бўлиб сайрайсанми, хўрозга ўхшаб қичқирасанми, ўзинг биласан... Бир амаллаб чиқариб олсанг, бўлди. Кейин эрталабгача гаплашиб ўтираверасан, — деди ҳайдовчи. Сўнг ўзининг гапи ўзига наъша қилиб, хохолаб кулди...
— Тўхтамиш, ҳозир бунинг кўнглига қиз сиғармиди? Бу уйига бориши керак. Абдукарим аканинг (Сардорнинг отаси) кўзи тўрт бўлиб кетди, — Ғайбулла ортига бурилиб, Сардорга қаради-да, — дадангни қачон кўргандинг?
— Қамалишдан олдин, — жавоб берди Сардор.
— Ана!.. Лекин даданг ўзгаргани йўқ. Ўша-ўша. Тўйларга бориб юрибди. Маъракаларга қатнашяпти. Сира боласи қамалган одамга ўхшамайди. Бировлар чўкиб қолади-ку. Лекин даданг ундаймас...
— Барибир, — дея Ғайбулланинг гапини бўлди Эркин, — кундузи боргани яхшимас, одам тиқилиб кетади. Одамлар эртага келишсин. Унгача Сардор дадаси, укаси, сингиллари билан гаплашиб олади. Шунинг учун тўхтаймиз.
Биров Сардорнинг кўнглига қарамади. Машина қаҳвахонанинг ёнгинасида тўхтади. Таксидагилар зўр иштаҳа, қувонч ва истак билан тушишди. Қўйиб берса, уларнинг югуриб кетадиган чоғлари бор эди. Улар шунчалик ошиқаётгандики, агар бир лаҳза кеч қолишса, осмон узилиб ерга тушадигандай. Ғайбулла олдинда, ундан кейин Саъдин, сўнг Сардорнинг тоғаси — Эркин. Агар мана шундай пайтда сомса йўқ, деб қолишса... Сомсага бало борми? Сомса билан зиғирча ҳам ишлари йўқ уларнинг. Уларнинг ишқлари бошқа нарсада...
Чорпояга чиқишди. Яп-янги чорпоя. Бундай чорпоядан қаҳвахонада саккизта бор. Шундан бештасида одам ўтирибди. Олтинчисига улар чиқишди... Дарров официант келди ва уларнинг биринчи буюртмаса... Ҳа, ўша бўлди. Ундан кейин сомса айтилди. Сардорнинг назарида шериклари дардсиз, ғам-қайғусиз одамларга ўхшарди...
Улар бир-бирига гап берай дейишмасди. Ичишарди, ейишарди, гапиришарди. Гаплари қаерда ишлаганликлари, қанча пул олганликлари, иш берган одам қандай қилиб уларни чув туширмоқчи бўлгани ва ҳоказо... Сардор ҳамроҳларининг сўзларини эшита туриб, буларнинг ичкиликдан бошқа кўнглини кўтарадиган нарса қолмабди, деган ўйга борди.
Аслида, шундай эди... Булар ҳеч қачон чет элма-чет эл юрмайди. Булар амалдор бўла олишмайди. Талтайиб қора машинанинг орқа ўриндиғида ўтирганча, ташқарини томоша қилиб кетадиган... Булар меҳнатни ўлгудай қилишади. Кеч бўлишини кутишади. Кечқурун овқатнинг тагидан юз-юз уришади... Уйларига боришганда, узоғи билан икки кун азиз бўлишади. Учинчи кун хотинининг минғир-минғири бошланади... Кейин қўлларини шундай силташади. Сенгаям, онанггаям, қариндрошларинггаям, дейишади. Қарабсизки, мардикор бозорида туришибди...
Битта сомса Сардорга етиб ортди. Ўзиям сомсамисан, сомса, битта лаганнинг ярмидан кўпини эгаллайди. Ичида ёнғоқдай думбаси бор. Қолганининг ҳаммаси гўшт. Пиёзни зўрға топасиз. Бироқ қолганлар битта сомса билан қаноатланмади. Яна уч сихдан қўй гўшти кабобини буюртма қилишди.
Роса ўтиришди. Учаласининг ҳар бирига биттадан шиша тўғри келди. Аммо уларга жин ҳам урмади. Чунки ейиш зўр бўлди-да. Кейин отнинг калласидай пул тўлашди. Эркин тўлади. Чунки Эркин бойда. Сардорнинг эса ғаши келди. Бу туришда тоғамнинг ҳеч қачон бири икки бўлмайди, дея кўнглидан ўтказди. Яна улар қайтиб машинага ўтиришди. Энди машина салонини ўтириб бўлмайдиган ҳид босиб кетди.
5.6K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:54:25 Унинг ичидаги дарддан бехабар Эркин Саъдин билан гаплашарди.
Уларнинг Сардор билан умуман ишлари йўқ эди. Уларнинг Сардорнинг ичида кечаётган ғалаёндан умуман хабари йўқ эди. Улар ўзи бунақа нарсаларга қизиқишмасди. Илгари ҳам... Йўқ, нимага энди. Ёшликларида хўрозчалик қилишган. Ҳали у қизни ёқтириб қолишган, ҳали бунисини. Энди эса вақтлари ўтган. Энди улар бир бало қилиб кўпроқ пул топиш, топганларининг бир қисмини обдан еб-ичиш хаёлида юришади. Шу улар учун дунё. Улар шундай деб билишади дунёни.
— Сенга нима бўлди? — деб сўраб қолди тўсатдан машинани ҳайдаб бораётган Тўхтамиш кўзгу орқали Сардорга қараб қўяркан.
— Чарчаган, — деди унинг ўрнига Эркин.
— Тўғри-да, шунча вақт темир панжара ортида ўтиришнинг ўзи бўлибдими? — дея Эркиннинг гапини маъқуллади Ғайбулло.
— Менга қара, нега зонадан тўғри уйингга боравермасдан олдин Тошкентга келдинг? — сўради Тўхтамиш.
— Ака, оладигани бор эди. Ҳозир ҳам Сардор мана шу ердагиларнинг ҳаммасидан бой. У ёқдан чиқди-ю, уйли бўлди, — деди Эркин.
— Виждони бор эканда қаматганларнинг? — деди Саъдин.
«Сенларнинг ниманг бор? Сенларга қамоқдан, мендан бошқа гап йўқми?» кўнглидан ўтказди Сардор ҳамда дераза томонга юзини бурди. «Малоҳатни олиб қочаман!» дея ўзига-ўзи ваъда берди.

(Давоми бор)




https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.7K viewsedited  06:54
Ochish/sharhlash