Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-22 11:29:15 – Сиз қаерга чиқиб кетасиз?
– Нариги хонага...
– Менинг олдимда ётинг, жон бобо. Ёлғиз қолсам, қўрқаман.
– Уч кун гўрда ётиб қўрқмаган, очиқ дунёдан қўрқасанми? Менга зарилми, тирик мурданинг ёнида ётиб...
Шу гапларни айтгач, Болта бобо оҳиста қадам ташлаб, ортига қайтди.

Х Х Х

Болта бобо маъракали уйга кириб келганда, ҳовлидаги сўрида бир неча қариялар ўтиришар, эшик оғзида эса Валиқулнинг қора чопон кийган уч яшар ўғли келиб-кетувчиларга мунғайиб қараб турарди. Болта бобо буни кўриб, меҳри ийиб кетди. Болани қўлига олиб, “отангни соғиндингми, неварам?” деди. Бола йиғлаб юборди. Шунда сўрида ўтирганлар ҳам уларга эътибор қилишди. Болта бобо болани тишчлантиришга уринди.
– Йиғлама, неварам, йиғлама! Бироз сабр қилсанг, отангни олиб келаман!..
– Ҳой, нима деяпсиз, Болтавой? – қичқирди мулла Мўйдин буни эшитиб.
– Ҳа, энди бола бечора отасини соғинибди, шунга кўнглини кўтардим-да, қувлик билан кўзини қисди Болта бобо.
– Бу одамнинг бемаза ҳазиллари кўп! – деди, сўрида ўтирганлардан бири.
– Ўлик чиққан уйда шунақа гапларни гапириш соғ одамнинг иши эмас! – кескин ҳукм чиқарди яна бири.
Валиқулнинг отаси Болта бобонинг гапларини тўғри қабул қилгандай ҳол-беҳол гапирди.
– Қанийди, айтганингиз келса, Болта ака. Устингиздан зар сочардим.
– Ўйлаб гапир, Менглиқул! Менинг-ку, айтганим ўнгидан келиши мумкин, аммо устимдан зар сочиш сенинг қўлингдан келармикин?.. – сўради Болта бобо, яна кўзини қисиб.
– Бас қилинг шунақа бемаза гапларингизни, Болтабой! – ўшқирди мулла Мўйдин афти башараси қизириб.
Шундагина Менглиқул ака ҳам ўзига келди. Бояги гапларидан хижолат тортиб, аразлагандай бўлди.
– Қўйинг-е, Болта ака, кап-катта одам, хафа бўладиям, демайсиз-а?
– Агар айтганларим рост бўлса-чи?.. – қиқирлаб кулди Болта бобо.
Бу пайтгача баланд-паст гаплар қулоғига чалиниб, уйда уввос тортаётган аёллардан икки-учтаси ташқарига чиққанди.
– Болта бобожон, айтинг, эринг ўлмаган денг! Икки-уч кунга шаҳарга кетган денг, ҳализамон кириб келади, денг! – ўкириб юборди Лобар келин.
– Хоҳласанг, ҳозир кириб келади, фақат йиғини тўхтат! Сен эса Менглиқул, қўрадан битта қўчқор чиқариб сўй! Азани тўйга айлантирамиз.
– Ростдан гапираяпсизми, Болта ака? Мени умидвор қилманг! Агар ўғлим тирилиб келса, битта эмас қўрадаги ҳамма қўйларни сўяман, анави болали сигирдан ташқари барча қорамолларни ҳам сўяман!
– Бўпти, мен кетдим. Фақат келганимда бирортанг қўрқиб, ҳушингдан кетиб қолма! Мулла Мўйдин, тирикни ўлдириш ҳам, ўликни тирилтириш ҳам Оллоҳнинг иши. Сиз ҳам қовоғингизни очинг!..
Болта бобо чиқиб кетгандан сўнг Менглиқул ака бир пас иккиланиб, қўра томонга жўнади. Ортидан мулла Мўйдин қичқирди.
– Сиз ҳам шу майнавознинг гапларига ишониб юрибсизми?
– Ҳа, энди чиқмаган жондан умид дейдилар-ку...
– Ўғлингизнинг жони чиққанига уч кун бўлди!
– Оллоҳнинг карами кенг, мулла Мўйдин!
Менглиқул ака қўрадан семиз қўчқорни чиқариб, невараси келтирган пичоқ билан бўғизлади. Сўнг дарахт шохига осиб, терилай бошлагандики, эшикдан эгнига Болта бобонинг эски костюм-шимини кийган Валиқул пайдо бўлди. Лобар келин бир “оҳ” тортиб, ҳушидан кетди. Изидан Марям опа йиқилди. Уч яшар Азизбек чопқиллаб борганча, отасига осилди. Ёқасини ғижимлаган мулла Мўйдин “астоғфурулло!”ни тинимсиз такрорлай кетди. Унинг ёнида ўтирган икки одам “Ё, қудратингдан!” деб, ўринларидан сакраб турганча, жуфтакни ростлашди. Менглиқул ака дастлаб серрайиб қолди. Кейин қўрага югуриб, бирин-кетин бошқа қўйларни ҳам бўғизлай бошлади. Тўртинчи қўйнинг оёғини боғлаганда, Болта бобо пичоғини тортиб олди.
– Бўлди, битта тўйга шу ёғи етиб ортади. Бор, ўғлинг билан кўриш!

Х Х Х

Менглиқул аканинг уйида ўша куни бошланган тўй роса икки кун давом этди. Учинчи куни қишлоққа туташган тўқайзордан озиб-тўзиб, юз-кўзини яра босган Солини топиб келишди. У ҳовлига кирар-кирмас, Менглиқул ака оёғининг тагига тўртинчи қўйни сўйди. Устига беқасам тўн ёпди. Валиқул эса уни қучоқлаб, қўлига нимадир қистирди.
5.8K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-07-22 11:29:15 – Аввал мени яхшилаб эшитинг. Ҳозир эшикни очсангиз, қўрқиб кетасиз.
– Нима, сен арвоҳмидингки, мен қўрқиб кетсам? – кесатди, Болта бобо.
– Арвоҳдан ҳам баттарман, Болта бобо. Мен тирилган мурдаман. – Садо келди эшик ортидан.
– Тирилган мурдасан? Бекорларни айтибсан. Каримжоннинг ошналаридан бўлсанг керакда-а, шунақа бемаза ҳазиллашиб юришади.
– Каримжоннинг ошнасиман. Аммо, ҳазиллашаётганим йўқ. Ҳозир гўрдан чиқдим.
Болта бобонинг юраги “шув” этди. Чунки дафъатан овоз эгасини таниб қолганди. Бирдан ортига сакраб, беихтиёр қўлига эшик ёпилиб кетмаслиги учун тагига тираб қўядиган яримта ғиштни олди. Сўнг ўзининг қилиғидан ўзи уялиб, ғиштни жойига ташлади. Ёқасига туфлаб, нималардир дея пичирлади.
– Бобо, ўзингизни қўлга олинг. Мен арвоҳ эмасман. Ростдан ҳам тирилиб келяпман.
– Гўрдан қандай чиқдинг, ер юткур? – ўшқирди, Болта бобо.
– Соли бор-ку, ошнам... ўша бориб тишларимни қоқиб олмоқчи бўлган пайт уйғониб кетдим.
Болта бобонинг мияси яшин тезлигида ишлай кетди. Валиқулнинг гаплари ростга ўхшайди. Зеро, ток урган одам ерга кўмиб қўйилса, тирилишини аввал ҳам эшитган. Модомики шундай экан, Валиқул ҳам тирилса тирилибди-да...
– Падарингга лаънат, тирилсанг тирилибсан, аммо нима гуноҳим борки, менинг уйимга келдинг. Тўппа-тўғри ўзингнинг уйинга борсанг бўлмасмиди? Ота-онанг уч кундан бери қиёмат қилиб ётишибди.
Бу туришда борсам отам ҳам, онам ҳам юраклари ёрилиб ўлади. – Ўзини
оқлади Валиқул.
Бирдан Болта бобонинг тепа сочи тикка бўлди.
– Ҳаҳ, падарингга лаънат, мен юрагим ёрилиб ўлсам, майлими?..
– Сизнинг юрагингиз ёрилмайди. Чунки, уйингиз қабристон билан ёнма-ён жойлашган. Ҳар куни арвоҳларни кўравериб, ўрганиб кетгансиз... – жавоб берди Валиқул бамайлихотир.
– Бекорларни айтибсан! Ким айтди сенга мени арвоҳ кўрган деб?
– Ўзингиз айтардингиз-ку.
– Мен ҳеч қанақа арвоҳ-парвоҳ кўрган эмасман. Гурунг учун айтганман у гапларни.
– Шунақа денг? Мен бўлса, ишониб юрибман...
Табиатан сергап Болта бобо ростдан ҳам ундай-мундай гурунгларда қабристонда ғаройиб томоша кўрсатадиган арвоҳлардан гапириб ҳаммани оғзига қаратиб ўтирарди. Ҳозир шу ишларидан хижолат чекдими, ёхуд эртага сири очилиб қолишидан қўрқдими, мавзуни бошқа томонга бурди.
– Бўпти, гапни калта қил. Мендан нима истайсан?
– Хуллас, ҳозир борсам, уйдагиларимнинг юраклари ёрилиб ўлади. Шунинг учун уйингизга кирсамда, эрталабгача ухлаб олсам. Сиз бориб, отамга ҳамма гапни ётиғи билан тушунтирсангиз. Кейин мени олиб борсангиз...
– Устингда кафан-пафанинг борми, ўзи? Ёки ўша Соли жағингга қўшиб, кафанингни ҳам умариб кетдими?
– Аввало жағим жойида турибди. Соли энди қоқиб олмоқчи бўлганида уйғониб кетдим. Қолаверса, устимда кафаним ҳам бор. У ёқ-бу ёғига бироз тупроқ текканини ҳисобга олмаса, яппа-янги...
Болта бобо бироз сукутга толиб, ҳамма томонни обдан ўйлаб кўрди. Сўнг дарвоза ортидаги тирилган мурда бетоқатлана бошлаганини сезиб, оҳиста шивирлади.
– Бўпти, ҳозир деразани очаман, “лип” этиб кириб оласан.
– Эшикни очсангиз нима қилади? – ажабланди Валиқул.
– Эшикнинг ғийқиллашидан болалар уйғониб қолишади, галварс! Бир камим сенинг мурдашуй ювган турқингни болаларимга кўрсатиш қолувди!.. – жеркиб ташлади Болта бобо, – мен ётадиган кулбанинг дарчаси томон жўна. Ўлишингдан беш-олти кун бурун свет ўтказиб бергандинг, ёдингдами?
– Ёдимда... – бурнини тортди Валиқул.
– Кўрпачанинг олдига бирорта кўйлак билан Каримжоннинг суннат тўйида кийган костюм-шимимни қўяман. Дарров ўшани кийиб ол.
– Раҳмат бобо, костюм-шимингиз билан кўйлагингизни эртага қайтараман.
– Бекорларни бештасини айтибсан. Менга янгисини олиб берасан. Бир камим мурда теккан кийимларни кийиш қолувди. Эртага отангнинг уйига бораётганда кафанинг ҳам эсдан чиқмасин. Бирор кун ўзингга керак бўлиб қолади. Тушундингми? Кейин дераза очилгач, дарров кирма, мен чиқиб кетгунча кут.
4.8K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-07-22 11:29:15 Ростдан, Қодирқул ака ўғлининг “олди-берди”сидан бехабар эдими, ё чеккан азиятлари эвазига бутунлай воз кечгандими, лоақал бирор марта беш минг(ўша пайтларда бу катта сумма эди)дан оғиз очмади. Бунга жавобан Соли ич-ичидан “Ҳаҳ, номард ошнама, мени ёлғиз ташлаб, қайларга кетдинг. Шошмай тур ҳали, ўша тилла тишларингни бир қоқиб олай-ки...” деб қўйди. Ва туйқус қалбида очкўз бир ҳиссиёт уйғонди. Ростдан ҳам шундай қилса-чи?.. Ахир ўликкка тилло тишларнинг нима кераги бор?.. Сўнг “тавба қилдим...” дея ёқасини ушлади. Ахир, бир дўстнинг шунча яхшилиги каммидики, энди гўрини кавласа.
Барибирам, Соли ўша кеча ухлолмади. Кўзи илиндими, назарида Валиқулнинг кулганда оғзини ёндириб юборгудек ловуллаган қип-қизил тишлари гавдаланаверди. “Ўликка тилло тишларнинг нима кераги бор?” иккинчи марта хаёлидан ўтди унинг. Мабода ўша тишларни мўмайгина пулласа, Менглиқул акага “мана ўғлингиздан олган пулларим дея, қўш қўллаб тутқазармиди?..”
Уйқуси қочган Соли тун яримдан оғганда иккилана-иккилана, ўрнидан турди. Қўйнида ётган гулдай келинчаги бир чўчиб тушувди, “сен ухлайвер, мен тезда қайтаман” деб, устини ёпиб қўйди. Эрининг одатларига ўрганиб қолган Саломатхон бир қиё боқди-ю, пишиллашда давом этди.
Керакли асбоб-анжомларни олган Соли қабристоннинг дарвозасидан кирмади. Чунки, қоровул чол кечаси билан ухламай намоз ўқиб чиқишини яхши биларди. Шунинг учун кишининг назаридан четроқ томонга борди-да, девордан ошиб, йўлни тиккасига солди. Аввалига ўйдим-чуқур гўрларни ошаркан, юрагини аллатовур ваҳима босди. Сўнг яна ўша тилло тишларнинг сеҳрига учдими, ўзини босиб, олға кетди. Ҳали тупроғи қуримаган қабр тепасига келгач, “Мени кечир, дўстим!” деди-да, чўккалаб, тиловат қилди. Аммо, юрагининг бир четида кўкарган қўрқув ҳа демай, енгилмас ваҳимага айланишини сезгач, тиловатини якунламай, ўрнидан “дик” этиб турганча қўлига кетмонни олди. Ҳаш-паш дегунча, гўрнинг тубига етди. Мақсадига эришганидан ичига сиғмай, лаҳад оғзидаги чимларни бир четга улоқтира бошлади. Шу пайт ичкаридан қандайдир товуш эшитилгандек бўлди. Бирдан қотиб қолди. Сукунат давом этавергач, назаримда шундай туюлди шекилли, дея ўзини овутди. Чимларнинг охиргисига узаларкан, ўша садо боз эшитилди. Бирдан бадани музлаб, бошидан ҳуши учди. Яна ўзини қўлга олди. “Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда?” деб бекорга айтишмаган машойихлар. Шундай экан, эсингни йиғ, Соливой, “қўрққанга қўша кўринади...”
Лаҳаднинг оғзи очилиб, ой нурида кафанга ўралган жусса аниқ кўринди. Соли кафанни очгач, ёнидан фонар чиқариб, мурданинг бетига тутди. Ошнаси худди тирикдек ётарди. Бирдан хўрлиги келди, шундай дўстидан ажралиб қолди-я...
Айни дамда Соли ғайритабиий жасорат ила ҳаракатланар, ярим тунда қабристоннинг қоқ марказидаги қабр ичида уч кун бурун дафн этилган дўстининг лоши тепасида турганини унутганди гўё. Кейин бирдан сесканди. Баданида “чумоли ўрмалагандек” бўлди. Зудлик ила бу ердан кетиши лозимлигини ҳис қилди. Дарҳол эсини йиғиб, майитнинг иягини чангаллади. Ёнидан болғани олиб, жағини мўлжаллади. Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди, мурда дафъатан унинг қўлини тишлаб олди. Шунчалик қаттиқ тишладики, Соли беихтиёр бақириб юборди ва ўзининг қичқириғидан ўзи қўрқиб, мурдага назар ташлади. Назар ташладию, жон жаҳди-ла ортига сакради. Чунки, айни дамда Валиқулнинг кўзлари унга маъноли бақрайганча, жуссаси тўлғаниб, қўлларини кафандан чиқаришга уринарди.

Х Х Х

Болта бобо дарвозанинг ожизгина тиқирлашидан уйғониб кетди. Сўнг бир муддат пойлаб ётди. Ўша тиқирлаган садо иккинчи бор эшитилгач, “ҳозир” деганча, ийнига яктагини илиб, ўрнидан турди. Эшик олдига келиб, зулпакка қўлини чўзувди, ташқаридан кимнингдир овози эшитилди.
– Эшикни очмай туринг, Болта бобо!
– Нега? – тушунмади Болта бобо, қулоғига ғира-шира таниш туюлган овоз кимга тегишли эканини билолмай.
4.8K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-07-22 11:29:15 Тишингни қоқиб оламан!..
(воқеий ҳикоя)

Тўғрисини айтсам, икки дўстнинг бир-бирига қилган бениҳоя ёрдами, айни дамда беқиёс хиёнати ҳақидаги ушбу воқеа билганларим ичида энг қизиғи бўлса керак. Марҳамат, Сиз ҳам эшитинг.
Валиқул билан Соли ёшликдан бирга ўниб-улғайишди. Ўсмирликка қадам қўйишганда Валиқул камбағал отасининг қўлтиғига кирди. Унинг тиришқоқлигини англаган Менглиқул ака ўзи ишлайдиган даргоҳга олиб борди. Натижада ўғил тезда электромонтёрлик касбини эгаллади. Шунинг натижаси ўлароқ, топармон-тутармон йигитга айланди. Аммо уйланишга шошилмади. Даставвал ўзига уй қурди. “Москвич” автомашинасини сотиб олди. Кейин тўй харажатлари учун отасига пул топишга ёрдамлашди, оғзини тўлдириб, тишларига тилла қоплатди.
Соли бошқа йўлдан борди. Отаси – селсовет раиси, ўғлини ҳеч кимдан кам қилмай ўстирди. Натижада у синфдошларини писандга илмай қўйди. Рости, ўзи кўп ёмон йигит эмасди. Аммо, отаси ўғлини бошқалардан зўрроқ бўлиб ўсишини истади. Негаки, топган тутгани нафақат тўнғичини, балки, изидан эргашган яна уч боласини ҳам боқишга бемалол етиб ортарди. Бироқ, уйдаги гап кўчага тўғри келмайди, деганлар минг карра ҳақ эканлар, Соли йигирма тўртга кириб-кирмай, ота вафот этдию, териб-йиққани икки-уч йилда тугади-қолди. Энди Соли нафақат ўзининг, балки, уч инисининг уйланиши учун ҳам масъул эдики, оёғи куйган товуқдек тўрт томонга зир югура бошлади. Ота давлати отаники экан, қайтиб келмади, ўзи билан қўшилиб кетди. Шунга қарамасдан у Валиқулни кўрганда отдан тушсаям, эгардан тушмас, сир бой бермаслик учун ғурур билан “Қалайсан, монтёр бола?” деб сўрашар, ўша шумлигини йўқотмаган тарзда самимийлик ила “шошмай тур, анави тилла тишларингни қоқиб оламан, ҳали...”, деб қўярди.
Бир куни у нохуш кайфиятда Валиқулнинг уйига кириб келди.
– Кел, ўртоқ, кел! – очиқ чеҳра билан кутиб олди, Валиқул.
– Келдим, дўстим! Анчадан бери гурунглашолмадик... – жавоб берди Соли.
– Қандай шамоллар учирди? – сўради Валиқул.
– Дўстликнинг шамоли-да, ошна... – зўрма-зўраки тиржайди Соли.
Валижон унинг бекорга келмаганини сезса-да, ўзини овсарликкка олиб давом этди.
– Сен келсанг, бошим кўкка етади. Марҳамат ўтир?
– Раҳмат, кўпам вақтим йўқ. Шу десанг, – бироз ўйланиб қолди Соли, – шу десанг, отам давра қилганларига бир йилдан ошди. Энди мундоқ ўйлаб қарасам, бошимда ташвишларим кўп экан. Шунга?..
– Э, нима деяпсан, дўстим, сенинг ташвишинг менинг ташвишим-да, қандай муаммо бўлса, биргаликда ҳал этамиз!
– Уйланмасам, бўлмайди... – туйқус ғамгин қиёфага кирди Соли, – ўзинг биласан, отамдан тўрт ўғил қолдик. Онамнинг айтишларича уйланмасам, турмушимизга барака кирмаскан. Шунга бироз пул сўраб...
Валиқул олдига куймаланиб келган уч яшар ўғлини қўлга олиб, маъқуллади.
– Онанг тўғри айтибдилар, йигитнинг боши икки бўлмагунча, моли икки бўлмайди. Қанча керак?
Соли муддаога ўтди. Валиқул қўшни хонага кирди-да, бир-неча пачка пул кўтариб чиқди.
Солининг кўзлари порлаб кетди. У дўстининг қарз беришига ишонмаганди. Кейин хурсандчилигини билдирмаслик учун салгина жиддий тортди, салгина юқоридан келди.
– Раҳмат, дўстим, раҳмат. Дўст дегани шундай пайтда билинади. Раҳмат. –Сўнг қўшиб қўйди. – Шошмай тур ҳали, манави тилла тишларингни қоқиб оламан.
Шарақлаб кулиб юборишди.
Орадан икки ой ўтиб Соли уйланди. Яна икки ойдан сўнг кутилмаган воқеа рўй берди. Ёмғирли кунларнинг бирида электр симёғочига тирмашган Валиқул ток уриб ўлди. Жанозада Соли ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Дўстини чин дилдан яхши кўраркан, “ошнам-ов!” дея қон чекканини кўрганлар чидолмай, ундан баттароқ “оҳ” уришди. Кейин ҳам Соли икки кун ўзига келолмади. Учинчи куни Валиқулнинг отаси Менглиқул ака уни оҳиста қучоқлади-да, “Раҳмат, иним, сен ҳақиқий дўст экансан. Имоним комилки, ўғлим сендан рози бўлиб кетди”, деди.
Аслида Солининг туну кун “оҳ” уришининг сабаби бошқа эди. У ўшанда Валиқулдан олган қарзини узолмаслигини билганидан тинмай йиғлар, гуёки шундай қилса, дўстининг олдида ўзини оқларди назарида.
5.5K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-07-22 07:43:49
Бемехр фарзандлар.

Бўлган воқеа


┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
   КАНАЛМИЗДА ИҚРОР. 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
6.5K viewsedited  04:43
Ochish/sharhlash
2023-07-22 07:09:59
#Диққат_янгилик

Хеч қандай химикатларсиз псориазни 100% даволашнинг йўли топилди.

Йиллаб даво топа олмаганлар даво топишди ва бу усул ҳақида айтиб бермоқда.

Танангиздан уялишга энди хожат йўқ. Хозироқ бу усулни билиб олинг

http://tabobatshifo.uz/
http://tabobatshifo.uz/

(Псориаз бутунлай халос бўлинг)
5.4K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-07-22 07:09:02
Мусиқа жисмоний фаолият давомида сезиладиган зўриқишларни 10-19 фоизга камайтиради

Бу нерв импулсларини мияга ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ.

Мусиқа тинглаганингизда, сигналлар танангиз қийналаётганини айтса ҳам, оҳанглар улар билан рақобатлашади. Натижада, сиз танадаги ноқулайликларга бироз камроқ эътибор берасиз ва севимли қўшиқларингиздан завқланасиз.

Сизни рағбатлантирувчи мусиқа худди допинг каби ишлайди. Оҳангларни тинглаш қийинроқ машқларни узоқроқ бажаришга, тезроқ югуришга, велосипед ҳайдашга ва тез сузишга ёрдам беради

Уй шифокорингиз биз бўламиз!!!

Бу канал ҳар бир Инсонда бўлиши керак
!!!

Саломатлик
𝐟𝐨𝐲𝐝𝐚𝐥𝐢 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w
Каналмизга СИЗ ҳам КИРИНГ
5.9K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-07-22 06:59:54 ​​утларнинг учта ини бор, қайси бирига чиқасан?
– Ҳозир қорни очиб йиғлай бошлайди. Шунга қараб, қаердалигини билиб оламан.
– Шу ердан қимир этма. Кут! Мен сурувнинг олдига кетдим. Онанг таъзирини егандир.
– Нимани кутаман? Қачонгача кутаман? – сўради Эргашали отга минаётган дадасидан жаҳли чиқиб.
– Бургутлар болангни олиб тушгунгача.
– Олиб тушмаса-чи?
– Улар сенчалик бағритош эмас.
– Дада!
– Нима, дада? Шаҳарга кетганидан кўра… қояда униб-ўсганиям маъқул менга.
– Йўқ, уни олиб тушмасам бўлмайди. Мана кўрасиз, ҳали замон келинингиз ҳам етиб келади. Мен чиқмасам… у ўзини қояга отади. Бу ерда қўл қовуштириб ўтираверсам, икковидан ҳам айрилиб қоламан.
Эргашали шундай деб йиғлаб юборди.
– Майли, йиғла-сиқта. Аммо ярим соат жойингдан қимирлама. Мен тезда қайтиб келаман.
Қурбон ака сурув томон от чоптириб кетди. Ўғлининг ўкириб йиғлашига юраги эзилса-да, ортига қарамади.
Анчадан кейин осмонда таниш бургут кўринди. Бироқ унинг чангалида йўргакланган бола кўринмади. Эргашалининг кўзлари тиниб, боши гир айлана бошлади. Томоғи қуриб, оғир-оғир ютинди. Тиззалаб олганича қояга тикилди, тикилаверди. Энди унда биргина илинж қолганди: ҳадемай инида қолган урғочи бургут парвоз қилади ва унинг ўткир панжаларида йўргак бўлади…

Tamom




https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
5.6K viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2023-07-22 06:59:54 ан олиб тушиб бўлмайди.
– Мен билмайман, боринг, боринг дедим сизга!
– Э-э.
– Бўлмаса, ўзим бораман! Қаердалигини айтсангиз, бас.
Эргашали нима қиларини билмай қолди. Бургут ундан қасос олганди. У икки кун тоққа қандай чираниб чиқиб, унинг боласини ўғирлаган бўлса, қушчанинг онаси ҳам шундай йўл тутганди. Жонга жон бўлди: ўч олинди. Бундан бехабар Райҳон йиртқич қушларни қарғашга тушди. Бу ерга келин бўлиб тушганига афсус-надомат чека бошлади. Боласига бир нарса бўлса, ҳаммаёқни остин-устун қилиб ташлашини айтганда Эргашали чидаб туролмади, милтиқни ўтов томонга улоқтирди-да, қоя сари йўлга тушди.
– Ҳой, отга минмайсизми?
Эргашали хаёлини йиғди, дарвоқе, тулпори бор-ку. У отга эгар уриб ўтирмади. Бир сакраб устига минди-да, энди оёқлари билан биқинига ниқтаган эди, дадасига кўзи тушди. Райҳон қайнотасини кўриб, ўкириб йиғлаб юборди.
Нима ҳодиса юз берганини кўрган Қурбон ака ўғлининг йўлига ғов бўлди. Эргашали отни аранг тўхтатиб қолди. Дадасининг ғазаб тўла нигоҳларига чидай олмай бошини хам қилди.
– Боласига тегиндингми?
Эргашалининг тили айланмади.
– Сендан сўраяпман, ярамас!
Эргашали зўрға бошини қимирлатди. Шу ишорани кутиб турган Қурбон ака ўғлига яқин келди-да, қарсиллатиб шапалоқ тортиб юборди. От ҳуркиб кетди, Эргашали ўмбалоқ ошиб ерга қулади.
– Кўрнамак! Кимга сотмоқчи бўлдинг? Нега катта гапириб қолди десам, гап бу ёқда экан-да.
– Ота, кечиринг мени, пулга қизиқиб… – Эргашали ўрнидан туриб дадасининг оёқларига ёпишди.
– Пул деса виждонингни ҳам сотасанми?
– Жон ота, билмай қолдим, сиздан ёлвориб сўрайман, боламни қайтаринг!
– Сен менга эмас, анави бургутларга ёлвор, аҳмоқ!
Эргашали бундай қараса, хотини тепасида турибди. Қўлида қўшотар. Кўзлари қинидан чиқиб кетган эр бир отасига, бир нафрат билан тикилиб турган Райҳонга қаради.
– Нима қиляпсан? Э-э-эсинг жойидами?
– Агар боламни тириклайин олиб келмасангиз… сизни ҳам, ўзимни ҳам отиб ташлайман!
Қурбон ака хотинини сурув олдида қолдириб келиб тўғри қилганини тушунди. Бу кўргиликларга гувоҳ бўлганида чидармиди, бояқиш. Келинида пайдо бўлган журъат Қурбон акани сергаклантирди.
– Полапонни қаерга яширдинг?
– Тепалик ортидаги дарахт ковагига.
– Бор, опке!
Эргашали отга қамчи босди. Қурбон ака мулойим гапириб, келиннинг қўлидаги қуролни олди. Қаердадир чақалоқ овози эшитилгандай бўлди. Райҳон бошини чангаллаб яна дод солди. Кейин йўлга тушган қайнотасига эргашди.
– Йўқ, сиз шу ерда кутинг.
– Бормасам бўлмайди. Бургутлар боламни тилка-пора қилиб ташлаган бўлса-чи? – тиззаларига муштлади келин.
– Улар ваҳший эмас, қизим. Полапонини кўришса… қайтиб келади. Мана кўрасиз, набирамга зиён етказишмайди.
– Хўп, ота. Боринг, борақолинг, бўлмаса.
Эргашали полапонни қояга олиб чиқмоқчи бўлди. Қурбон ака унамади. Баланд тепаликка кўтарилиб, ерга оқ чойшаб ёйди ва унинг ўртасига бориб қанот чиқариб қолган қушчани икки қўллаб учириб юбормоқчидай боши узра бир неча марта ҳаволатди, лекин эркига қўймади. Очиққан қушча ота-онасини қидиргандай нолий бошлади. Унинг ғазабкор овози аста кучайди. Қурбон ака қоялардан кўз узмас, бир зум жим қолган полапонни юқорига кўтариб, жаҳлини чиқаришда давом этарди.
Ана, ҳавода бир эмас, икки бургут кўринди. Қурбон ака вақт бўлганини анг­лади ва полапонни чойшаб устида қолдириб, пастга туша бошлади. Қушлар овозни таниган эди, шундай бўлса-да, тепаликка қўнишга шошилмади. Обдон айланишди, ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина эркак бургут биринчи бўлиб боласининг олдига тушди. Лекин чойшаб устига чиқмади. Полапон қанот силкиб жойида тураверди. Шунда қандайдир овоз чиқарди, афтидан боласини ёнига чорлади. Бу ҳолдан она бургут хавотирланди чоғи, пастлаб учиб келди-да, қанотлари билан полапонни нари сурди. Чойшабдан тушган қушча икки-уч қадам ташлади. Худди шу пайтни пойлаб эркак бургут панжаларини ишга солди: боласини чангаллаб осмонга кўтарилди.

​​Қурбон ака енгил нафас олди.
Эргашали қояга тикилганича донг қотиб тураверди.
– Кетдик!
– Қаерга?
– Ўтовга.
– Ўғлим-чи?
– Ўғлинг ишончли жойда.
– Дада! Ҳазилнинг вақтими, ҳозир?
– Бола ўғирлатиш қалай бўларкан?
– Дада! Мазах қилманг, илтимос. Мен ҳозир…
– Қаёққа?
​​– Қояга чиқиб…
– Бург
5.2K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-06-12 19:32:37
Ушбу маълумот мени тунда бир ракъат бўлса ҳам 
таҳажжуд ўқишга ундади.




Тунги намоз ўқиладиган
уйда нур пайдо бўлади.
Уни осмон  аҳли кўради. Биз тунда осмонга
қараганимизда,
юлдузлар 
ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз 
ўқувчининг уйидан
таралаётганини кўради.

Ундан ҳам
ажабланарлиси шуки,
ҳар куни уйингдаги нурни 
кўришга одатланган фаришталар тунги намоз
ўқимаган кунинг сени 
сўраб-суриштирадилар,
чунки улар уйингда
зулматни кўрадилар. 

Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга
ботиб қолганинг айтилади. 
Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар 
ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг 
сабабли нур таралаётган уйингни Кириши истайдилар.

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ АЗИЗ
ЗАМОНДОШИМ!!!

┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам киринг
1.9K viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash