Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ Ў
Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.04K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-06-12 10:12:56 Муниса опа оёқ товушини чиқармай даҳлизга
чиқиб, кираверишдаги шкафнинг тепасига қў-
лини чўзиб, калитни олди. У ердаги калит ўша
бехосият уйнинг калити экани аниқ. Гулҳаё сум-
касидан олиб, шу ерга ташлаганини кўргандим,
деб ўйлади ва ташқарига чиқди. У ёзги ошхо-
нага кириб, чироқни ёқмасдан турган жойини
билгани учун болтани осонгина топди-да, кўча
эшигини очди. Эшикни қайта қулфламасдан се-
кин бекитиб, йўлга тушди.
Муниса опа тез-тез қадам ташларкан, ўйлар-
ди: «Яёв бориб кўрмаганман, ярим соатларда,
жуда борса бир соатда етиб бораман. У итдан
тарқаган кайфда тарашадек қотиб ухлаб ётгани
аниқ. Уйга киришим билан махлуқнинг бошига
болтанинг орқа томони билан ураман, уравера-
ман, уравераман. Токи мажақланиб кетмагунича.
Агар болтанинг тиғли томони билан урсам, ит-
нинг ҳаром қони сачраб устимни булғаши мум-
кин. Уни ўлдирганимдан кейин қушдай енгил
бўлиб уйга қайтаман ва келиб маза қилиб ухлай-
ман, эртаси кундузи ҳам турмасдан ухлайман.
Шўрлик қизимнинг азобланишидан сиқилиб, бе-
дор ўтказган тунларим учун ҳам ухлайман.
Ҳайронман, нега илгарироқ уни ўлдириш
хаёлимга келмаган экан-а. Ахир унинг қилган
ишлари бир эмас, минг марта ўлдиришга арзир-
ди-ку. Пичоқ суякка қадалганига қанча бўлди,
қизимни неча марталаб тепкилаб урди, лекин у
аблаҳга ҳатто бир шапалоқ ҳам туширмабман.
Дадаси бўлса у ит эмганнинг шунча ҳақоратла-
рига жавобан бирор марта сўкиб, уришмаган-
лар ҳам. Фаррухни айтмайсизми, ахир йигитлар
83
4.2K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:12:56 Мендан хавотирланманглар, ўзимни аллақачон босиб олганман. Фақат яна такрорлай-
ман, Гули эшитмасин. У бу гапларга чидай ол-
майди, аламидан ўлиб қолиши мумкин, тушуняпсизларми?
– Ҳа, ўғлим, гапинг тўғри, синглинг эшитмай-
ди, агар унга бошқа биров айтмаса, – деди Му-
ниса опа кўз ёшларини артиб.
Вақт алламаҳал бўлганди, лекин улардан ҳеч
қайсиси чурқ этмас, ҳар ким ўз хаёли билан
банд эди.
– Кириб ётайлик, Фаррух, эртага ишга бори-
шинг керак, – деди Солиҳ ака ўрнидан туриб.
Муниса опанинг кўзига уйқу келмасди. Унга
худди дунё абадий қоронғи бўлиб қолгандек,
зим-зиё тун энди ҳеч қачон ёруғ кундузга йўл
бермоқчи эмасдек туйиларди. У ҳамиша қизи-
нинг икки боласи билан бахтиқаро бўлиб қоли-
шига ўзини айбдор деб билар, бунинг учун ўзи-
ни кечиролмасди. Лекин Фаррухнинг топиб кел-
ган гапларини ҳеч хаёлидан нари кетказолмай,
кўзига дунё тор кўриниб, ўзини ҳар томонга
ташлагиси келар, ишламаган бошини уриб ёрги-
си келарди. У юмшоқ кароватда эмас, тиканда
ётгандек тўлғана-тўлғана, бирдан ўрнидан тур-
ди. Хаёлига келган фикрдан бироз кўнгли хо-
тиржам тортгандек бўлди ва ечинмасдан, уйда
кийиб юрган халати билан ётганини билиб, чўн-
тагидан телефонини олиб соатга қаради, тунги
бир. У яна телефонини чўнтагига солиб қўйди.
Муниса опа кароватда эри йўқлигини ана шун-
дагина сезиб, қия очиқ эшикдан қўшни хона-
га мўралади. Солиҳ ака ерда, кўрпачада ухлаб
ётарди.
82
4.2K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:11:51 у ҳайвоннинг гапларидан тутақиб кетдим. Бир
уриб ўлдириб қўйишдан қўрқиб, у ердан югуриб
чиқиб кетдим.
Фаррухнинг гапларидан Муниса опа билан Со-
лиҳ ака индамай бир-бирларига қараб қолишди.
Ўртага оғир жимлик чўкди. Ниҳоят, Муниса опа:
– Бу ярамасни қандай қилиб ер кўтариб турга-
нига ҳайронман. Уйинг бошингда қолгур, кимга
берса беравермайдими? Фариштадек қизимни
ёмонлагани нимаси? Норасида гўдакларда нима
айб? Қизимни бир умрга бахтиқаро қилгани ет-
маганидек, энди уни нималарда айбламоқчи?
Худонинг қаҳрига учрагур, ўз фарзандларини
тан олмаяптими? – деб Муниса опа тиззасига
уриб йиғлаб юборди.
– Ҳа, у бу гаплари билан Гулҳаёнинг номини
булғамоқчи экани кўриниб турибди. Гапнинг
пўсткалласи, ҳаммасига чидагандим, лекин
Худо менга қанча сабр-бардош берган бўлса
ҳам, қизимнинг шаънига айтилган бу бўҳтон-
ни ҳазм қилишга етмаса керак, деб ўйлайман,
– деди Солиҳ ака муштларини тугиб.
– Дада, ойи, сизларнинг асабийлашишингларни билиб айтмоқчи эмасдим. Лекин булар-
ни бошқа бировлардан эшитиб қолишинглар-
дан қўрқиб, айтишга мажбур бўлдим. Илтимос,
сиқилманглар, ҳаммаси ўтиб кетади. Фақат Гули
эшитиб қолмасин, – деб такрорлади Фаррух.
– Майли, ўғлим, ўзинг ҳам қизишма, кимнинг
қанақалигини ҳамма билади. Ит ҳуради, карвон
ўтади, дейишади. Сен ҳам жаҳл устида бир ни-
мани бошлаб юрма, тағин, – деди Солиҳ ака ўзи-
ни қўлга олишга уриниб, бошқаларни ҳам тинчлантириб.
81
4.2K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:11:51 – Менгина ўлай, айтмайман, қандай гап экан,
гапира қол энди.
– Кеча фирманинг ишлари билан нотариусга
боргандим. Шошиб турганим сабабли котиба-
нинг, «ичкарида одам бор, чиққанидан кейин
кирасиз», дейишига қарамай, бош нотариус ўр-
тоғим бўлгани учун эшикни озгина очиб мўра-
ладим. Қарасам, Жаъфар ўтирибди. Улар мени
кўришмади. Индамай орқамга қайтиб қабулхо-
нада кутиб ўтирмоқчи эдим, уларнинг гаплари,
тўғрироғи, исмим қулоғимга чалиниб, беихтиёр
тўхтаб қолдим.
– Ие, у муттаҳам сен ҳақингда нима дейиши
мумкин? – деди Солиҳ аканинг қизиқиши ортиб.
– Нима деганини эшитсангиз, ифлосни бўғиб
ташлагингиз келади, шунинг учун унинг гапла-
рини ўзимизга олишимиз керак эмас, ойижон,
дадажон.
– Ўғлим, мен аллақачон ўзимни босиб олган-
ман. Шунинг учун гапнинг пўсткалласини айта-
вер, хўш, у ярамас нима деди?
– «Мерос қолдириш ҳақида ўйлашга ҳали эрта
эмасми? Янглишмасам, сиз Фаррухнинг куёви
эдингиз. Ўзингизни ҳам фарзандларингиз бор,
шекилли», деди нотариусдаги Дониёр. «Агар
улар менинг болаларим бўлганида онаси билан
кетмай, ёнимда қоларди, шунинг учун болалар
мендан эканига ҳам ишонмай қолдим», – деди
у юзсиз. «Э, уялмайсизми, шунақа гапларни га-
пиришга, қўйсангиз-чи», деди Дониёр. «Сизнинг
вазифангиз мерос шартномасини тасдиқлаб
бериш, уйни кимга қолдиришимни белгилаш
эмас!» – деди Жаъфар жаҳли чиқиб. «Ҳа, албат-
та, бу сизнинг ихтиёрингиз», – деди Дониёр. Мен
80
4.2K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:11:51 ётларини эслатиб, болаларни саросимага солар-
ди. Гулҳаё у билан бутунлай ришталарни узиш
ниятида никоҳларини бекор қилиш учун судга
мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ниҳоят, бир
йилдан сўнг никоҳлари суд орқали қонуний бе-
кор қилинганидан кейин Жаъфар Гулҳаёни тинч
қўйди.
Атроф баҳор нафасидан яшнаб кетганди. Со-
лиҳ ака дарахтларни парваришлашни ёқтирга-
ни учун эртадан кечгача боғдаги ҳар бир ниҳол-
га алоҳида эътиборини қаратар эди. Бир куни
овқатдан кейин Муниса опа билан Солиҳ ака
одатдагидек супага чиқиб чой ичиб ўтиришар-
ди. Фаррух салом бериб, уларнинг ёнига келиб
ўтирди. Муниса опа чой узатиб:
– Ўғлим, кайфиятинг йўқроқми? – деб сўради.
– Шунақароқ.
– Нима гап тинчликми, ишларинг яхшими? –
деди Солиҳ ака ўғлига синовчан тикилиб.
– Ишларим яхши, бироқ...
– Хўш, бир нима бўлдими, гапиравер, нега
чайналасан?
– Билмадим, дада, айтсамми, айтмасамми?
Очиғи, сизларнинг дилингизни хуфтон қилгим
келмаяпти.
– Фаррух, шу гапни бизни аяб сен айтмасанг,
бегонадан эшитиб хафа бўлсак, ундан ҳам ёмон
бўлади. Ўзи нима ҳақда, Гулҳаё билан алоқадор
эмасми? – деб Солиҳ ака ёнбошлаб ётган жойи-
дан туриб ўтирди.
– Ўзим ҳам бу гапни бошқалардан эшитиб қо-
лишларингиздан қўрқиб айтмоқчиман. Аммо Гу-
лининг қулоғига етмасин, ойи, илтимос, – деди
Фаррух онасига қараб.
79
4.2K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:11:51 Бас қилинг, болалар қараб туришибди! –
деди инқиллаб.
– Ҳаммаларинг йўқолларинг, уйимдан кетинглар! – деб Жаъфар Гулҳаёни кўчага судраб чиқа-
риб ташлади. Болалар унинг кетидан «Ойижон»
деб йиғлаб югуришди. Жаъфар жазавага тушиб
бақирарди:
– Йўқолларинг, итдан тарқаганлар!
Гулҳаё юпқагина уй кийимида, болалар тун-
ги кийимда совуқда қолиб кетдилар. Нима қи-
лишини билмаган, сочлари бетартиб ёйилган
Гулҳаё эшикни тақиллатиб эрига ялинарди:
– Эшикни очинг, илтимос, болалар касал бў-
либ қолади! Эсингизни йиғинг, ахир улар сиз-
нинг ҳам болаларингиз-ку...
Жаъфар эшикни очмади. Гулҳаё қўшни ҳовли
эшигини тақиллатишга мажбур бўлди. Уларнинг
анчадан бери давом этаётган жанжалларидан ал-
лақачон хабардор қўшнилар эшикларини очиб,
ёрдам бердилар. Шундан кейин Солиҳ ака Жаъ-
фарнинг бир неча марта болаларини олиб кетиш
учун келишига қарамай, қизини неваралари би-
лан уникига бошқа юбормади.
XI БОБ
Солиҳ ака уйидан икки хонани қизи ва нева-
раларига ажратиб берди. У энди нима бўлса ҳам
қизи ҳеч қачон эриникига бормаслигини қатъ-
ий айтиб, Муниса опани ҳам шунга кўндирди.
Гулҳаё мактабда ишлар, болалари боғчага бо-
рарди. У ҳам кўпчилик қатори уруш-жанжалсиз
яшай бошлади. Лекин Жаъфар келиб оиламни
олиб кетаман, деб шовқин кўтарар, илгариги ҳа-
78
4.3K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:11:51 ҳаммасини ичига ютар, болаларим катта бўл-
са, отаси ҳам қуйилиб қолар, деган умид билан
яшарди. Онасига эрининг қилиқларини айтма-
са-да, Муниса опа ҳаммасини биларди. У куёви-
нинг пул берса, бироз тинчишини билгани учун
қизининг қаршилигига қарамай, рўзғоридан
орттириб Гулҳаёга пул бериб турарди. У эса ота-
онасининг нафақасига шерик бўлаётганидан
виждони қийналиб, онасидан пул олмасликка
ҳаракат қиларди. Бир куни у ота-онасининг ёр-
дамисиз яшайман, деб ўзига-ўзи сўз берди.
Қиш кунларининг бирида кечаси ичиб келган
Жаъфар ошхонада юрган Гулҳаёга:
– Тезда пул олиб чиқ, ўртоқларим кўчада ту-
ришибди, – деди.
– Пул йўқ, маошимни ҳали олмадим, – деб жа-
воб берди Гулҳаё.
– Ёлғон гапиряпсан, тез бўл, уларга ваъда бер-
ганман, шарманда бўлишимни истаяпсанми?
– Менимча, ҳеч қаерда ишламай, хотинидан
пул талаб қилишдан ортиқ шармандалик бўл-
маса керак, – деди Гулҳаё тарелкаларни жой-
лаштираркан.
– Нима дединг, ярамас, қайтар-чи?
– Эшитганингиз, илтимос, секинроқ гапи-
ринг, болалар ухлаяпти.
– Ҳали сен менга ақл ўргатяпсанми? Менинг
уйимда ўтириб-а? Тилинг бир қарич бўлиб қо-
либдими, итвачча! – деб Жаъфар уни дўппослай
кетди.
Унинг бақиришига уйғониб чиққан болалар
қўрққанларидан дағ-дағ титраганича эшик-
дан қараб турардилар. Гулҳаёнинг уларга кўзи
тушиб:
77
4.4K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:11:50 8 qism



дан ўтолмай, уни ишдан бўшатмасдилар. Энди
Жаъфар Гулҳаёни дўппосламас, лекин унинг
ҳар бир ҳаракатига бир баҳона топиб қарши
чиқар, оғзига нима келса қайтармасдан сўки-
нарди. Гулҳаё унга ҳеч нима деб жавоб бермас, у
фақат ичидан зил кетар, кўз ёшларини артиб, ўз
иши билан шуғулланарди. Шу орада Солиҳ ака
нафақага чиқди. Гулҳаё ўғилчаси Жасур икки
ёшга тўлганида яна ҳомиладор бўлиб қолди. У
қанчадан-қанча азоблар исканжасида эрининг
қаршилигига қарамай, институтни тугатиб, дип­ломини олган эди. Жаъфар унинг ишга кириши-
ни кескин рад қилгани учун уйида ўтирганди.
Бироқ Жаъфарни ишга ичиб боравериб безор
қилганидан бўшатиб юборишди. У Гулҳаёни
ота-онасидан пул сўрашга мажбур эта бошлади.
Шундоқ ҳам уларга ёрдам бераётган Солиҳ ака
куёви билан жиддий гаплашиб олгач, қизини
ишга жойлаштириб қўйди. Уни олиб кетишса,
оч қолишидан қўрққан Жаъфар бунга қарши-
лик қилмади. Гулҳаё қиз кўрди. У энди фақат
ота-онасининг кўмаги билан яшар, эри ундан
ароқ учун пул сўрар, бошқа пайтларда қора-
сини кўрсатмасди. Гулҳаё чақалоғини онасига
ташлаб, оиласи, иккита боласи учун ишлар, ун-
дан ташқари мактабда ўзини яхши ҳис қиларди.
Ўқувчилари билимдон инглиз тили ўқитувчиси-
ни ҳурмат қилишар, Гулҳаёнинг синиқ қалби
бундан тўлқинланарди. Солиҳ ака куёвини бир
неча марта ишга жойлаштирди, лекин уни ичиб,
ишга бормаслигидан бўшатиб юборишарди.
Гулҳаёнинг ўғли беш ёшга, қизи икки ёшга
тўлди, олти йил ичида кўрмаган куни, эшитма-
ган ҳақорати қолмади. Азалдан тортинчоқ Гулҳаё
76
4.6K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-05-18 22:19:10
Сизга бир гап айтайми?

Жума кунда чин дилдан
бир инсонга Жаннатни
тиладим, топингчи у
ким экан? .


Албатта СИЗ
Жума муборак бўлсин!!

Қутлуғ ойнинг ЖУМАСИ саййидул 
АЙЁМ  муборак!!!

Азизларим
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 КИРИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
8.4K viewsedited  19:19
Ochish/sharhlash
2023-05-18 20:55:17
ҚАДРДОН ГРУППАМГА
Азиз Группадошларим мени энг ЯҚИНЛАРИМ!!!

Шаввол ойини охирги ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Илохий мўжизалар куни.
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган МУБОРАК КУН !!!

Илохим ерга тушган
фаришталар 
дуоларингизга ШОХИД
БЎЛСИН!!!

Сизлар билан кўп йилларга  шунақа МУБОРАК ЖУМА
кунларни кутиб олишлик
насиб этсин!!! АЁМ МУБОРАК!!!

Қутлуғ Шаввол ойнинг охирги ЖУМАСИ саййидул 
АЙЁМ  муборак!!!

Азизларим
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 КИРИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
9.8K viewsedited  17:55
Ochish/sharhlash