Get Mystery Box with random crypto!

Худди шу пайт, Абдукарим аканинг хаёлига «Сардорни бир ўқитиб | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Худди шу пайт, Абдукарим аканинг хаёлига «Сардорни бир ўқитиб қўйишим керак», деган ўй келди. Кўнглидагини мулла бобога айтди. Мулла бобо ҳеч қачон йўқ демайди.
Соат ўнларга яқин меҳмонларнинг қарийб ҳаммаси тарқаб бўлди. Уч-тўрттаси қолди. Ва яна Сардорнинг жўралари. Ана шунда Абдукарим ака, мулла бобони бошқа уйга бошлаб кирди. Кейин унга секин шипшиди. «Мулла бобо, боламнинг қутулиб келганидан хурсандман. Лекин у уйланмоқчийкан. Ўзидан каттага, илгари бир марта эрга тегиб чиққанга, бой жувонга. Ўзингиз бирор нима деб йўлдан қайтрмасангиз, бўлмайди. Мени қандайдир бир нима дейишга тилим бормай қолди. Бошим қотган». Мулла бобо хотиржам унинг гапларини эшитди. Мулла бобо сир бўлса, эшитганини бировга айтмайди. Ичига ютади. Кейин унинг ҳар битта гапи бу қишлоқ одамлари учун қонун...
* * *
Маҳкам иккита уй сотиб олди. Иккаласи ёнма-ён. Шундоққина денгиз бўйида. Иккаласининг ўртасида девор бор эди. Деворга эшик қўйди. Иккита бир хил уйда унинг иккита хотини туради. Олдинига у битта уйда иккаласи тураверади, деганди. Бироқ сўраб-суриштирганди, бўлмайди, дейишди. Иккита хотинни битта уйда сақламаслик керак, дейишди. Шунга у иккита уй сотиб олишга мажбур бўлди.
Хотинлари бир-бири билан иноқ эди. Шу боисдан болалари ҳам иноқ эди... Нонушта, тушлик ва кечки овқат гоҳ у уйда, гоҳ бу уйда бўларди. Ҳар иккала оила битта стол атрофида жамланарди. Кўп ўтмасдан Гулчеҳранинг укаси Ўтбосар ҳам етиб келди. «Ишсизлик жонимга тегиб кетди», деди унга Маҳкам. Еб ётиш ҳам одамни қон қилиб юбораркан. «Дубай мол»нинг бир чеккасидан жой олиб қўйдим. Мана, уч ойдирки, фақат ижара ҳақини тўлайман. Лекин бир дирҳам ҳам фойда кўрмайман. Ишни бошлайлик, деди.
Улар икки ҳафта мобайнида ўша олинган жойни таъмирлашди. Ошхонага мўлжаллаб. Ўтбосарнинг қўли гул. Кўп жойда ошхонани гуллатган. Мижозлари тиқилиб кетган. Лекин у ернинг одамлари нимани ейишни хуш кўришини Ўтбосар жуда яхши билар эди. Бу ерда эса мутлақо бегона одамлар... Ўзбеклар ҳам кўп. Бироқ улар жамланишмайди. Улар ҳар қаёқда юришади. Қолаверса, улар билишмаса, келишмайди ҳам. Реклама керак. Айнан ўзбеклар кўрадиган реклама...
Ниҳоят, ҳамма нарса тахт бўлди. Ошхона ишга туширилди. Кабоб, сомса ва ҳоказо. Ҳаммаси ўзимизнинг овқатлар. Кейин Гулчеҳра билан Санобар нон пиширишга ҳам киришди. Ўзбекча нон. Фақат тандирда эмас. Печда...
Биринчи кун бор-йўғи учта хўранда бўлди. Учаласи ҳам араб. Ош ейишди. Мақташди, кетишди. Қолган ҳамма нарса шундайлигича қолди. Улар тарқатишди. Ўтганга ҳам, кетганга ҳам биттадан-иккитадан сомса беиришди. Кейин кабобни ҳам шундай қилишди. Маҳкам «Дубай мол»ни оралади. Кўп жойнинг сотувчилари ўзбек, тожик қизлар... Бир-биридан чиройли қизлар. Инглиз тилини билишади. Оз-моз арабчага ҳам тишлари ўтади. Уларнинг хўжайинлари бошқалар. Атайлабдан шундай чиройли қизларни қўйиб қўйишибди. Шунда ҳам кассага эмас. Улар бозорда, дўкон ёнидан ўтаётганларнинг эътиборларини тортишади. Ичкарига, дўконга бошлаб киришади. Сотиладиган нарсаларни обдан мақташади. Минг ўлиб, минг тирилишади. Агар сотилиб қолса, бирозгина фоиз беришади... Маҳкам шуларнинг ёнига бориб текинга овқат борлигини айтди. Қизлар ишониб-ишонишмади. Маҳкам манзилни айтди. «Ҳозир борсанглар, ҳозир, кечроқ борсанглар, унда ҳам бўлади», деди...
Қизларнинг ҳаммаси келишмади. Қизлар юракларини олдириб қўйишган. Чунки мана шундай йўл билан алдайдиганлар ҳам кўп... Аммо келганлари хурсанд бўлишди. Ўтбосар уларга идишда кабоб, сомса берди. Нон берди. Ош берди... Улар кечгача бир амал қилишиб пиширганларининг ҳаммасини тарқатиб бўлишди. Эртасига хўрандалар йигирматага ошди. Кеча йўл-йўлакай бирор нима олиб кетган араблар келишди. Зўр экан, дейишди...
Роппа-роса бир ой деганда, хўрандалар сони юз элликдан ошди.
— Тўғрисини айтганда, унча-мунча одамнинг белини чиқариб юбораркан. Оз мунча пул ишлатдикми? Яна тиним билмаймиз. Тонг саҳардан ярим кечгача. Энди ўзини-ўзи қоплаб бир-икки дирҳам фойда беряпти. Агар бошқалар бўлганида ёпиб кетишарди, — деди Маҳкам ўша сўнгги кун савдо пулларини санаб бўлганидан кейин қаддини ростлаб.