Get Mystery Box with random crypto!

у ҳайвоннинг гапларидан тутақиб кетдим. Бир уриб ўлдириб қўй | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

у ҳайвоннинг гапларидан тутақиб кетдим. Бир
уриб ўлдириб қўйишдан қўрқиб, у ердан югуриб
чиқиб кетдим.
Фаррухнинг гапларидан Муниса опа билан Со-
лиҳ ака индамай бир-бирларига қараб қолишди.
Ўртага оғир жимлик чўкди. Ниҳоят, Муниса опа:
– Бу ярамасни қандай қилиб ер кўтариб турга-
нига ҳайронман. Уйинг бошингда қолгур, кимга
берса беравермайдими? Фариштадек қизимни
ёмонлагани нимаси? Норасида гўдакларда нима
айб? Қизимни бир умрга бахтиқаро қилгани ет-
маганидек, энди уни нималарда айбламоқчи?
Худонинг қаҳрига учрагур, ўз фарзандларини
тан олмаяптими? – деб Муниса опа тиззасига
уриб йиғлаб юборди.
– Ҳа, у бу гаплари билан Гулҳаёнинг номини
булғамоқчи экани кўриниб турибди. Гапнинг
пўсткалласи, ҳаммасига чидагандим, лекин
Худо менга қанча сабр-бардош берган бўлса
ҳам, қизимнинг шаънига айтилган бу бўҳтон-
ни ҳазм қилишга етмаса керак, деб ўйлайман,
– деди Солиҳ ака муштларини тугиб.
– Дада, ойи, сизларнинг асабийлашишингларни билиб айтмоқчи эмасдим. Лекин булар-
ни бошқа бировлардан эшитиб қолишинглар-
дан қўрқиб, айтишга мажбур бўлдим. Илтимос,
сиқилманглар, ҳаммаси ўтиб кетади. Фақат Гули
эшитиб қолмасин, – деб такрорлади Фаррух.
– Майли, ўғлим, ўзинг ҳам қизишма, кимнинг
қанақалигини ҳамма билади. Ит ҳуради, карвон
ўтади, дейишади. Сен ҳам жаҳл устида бир ни-
мани бошлаб юрма, тағин, – деди Солиҳ ака ўзи-
ни қўлга олишга уриниб, бошқаларни ҳам тинчлантириб.
81