Get Mystery Box with random crypto!

​​Акам ва Маъмур ака кўз уриштириб оларкан, шошиб чиқиб кетишд | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

​​Акам ва Маъмур ака кўз уриштириб оларкан, шошиб чиқиб кетишди. Мен Катта дўхтирнинг уйида операция бўлиш пешанамда бор экан-да, дея тақдиримга кўна бошладим.
— Уйда бўлса, хавфли эмасми? — отамни энди ваҳима босаётганди.
— Жим қараб тургандан хавфсиз, — кўзини олиб қочди Катта дўхтир. Шу пайт телефони жир
инглади. Гаплаша туриб кўзлари чақнаб кетди. Кейин отамга қараб деди: — Зўр бола-да! Уддабурон! Қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Калласи ишлаганини қаранг, фавқулотда вазиятлар бошқармасига телефон қилибди. Улар йўлни очадиган машина берадиган бўлибди. “Ярим соатда борамиз, касални тайёрлаб туринг”, дейди.
— Барака топсин! — отамнинг дуоси юрак-юракдан чиқди.
— Зўр йигит! Келса кўрасиз. — дўхтир ака кайфияти кўтарилганидан менга ҳазил ҳам қилди. — Жуда келишган йигит. Ҳамма ҳамширалар шунинг оғзини пойлаб туради. Лекин у ҳеч бирига қиё боқмайди.
Ўша лаҳзаларда жоним билан бўлиб ётган бўлсам-да, халоскоримни кўришга бўлган қизиқиш юрагимни бир пармалаб ўтди. Кириб келганида эса, оғриқларни ҳам унутдим.
— Йўлда текшираман! Вақтни йўқотмайлик. Устоз, кўричаклиги аниқ-ку, а? — деди у замбилининг бир учини ерга қўйиб, Катта дўхтирга қараркан. — Кетдик!
Биз “Тез ёрдам” машинасига чиққанимизда тонг ёриша бошлаганди. Ҳамма фавқулотда вазиятлар бошқармасининг машинасини томоша қилиш билан овора бўлса, мен уддабурон халоскоримдан кўз узмасдим. Ростдан ҳам келишган, чаққон ва қатъиятли йигитлиги шундоқ кўриниб турарди. У дарҳол қон босимимни, иссиғимни ўлчашга, тилим ва кўзларимни кўришга киришиб кетди.
— Кўричак бўлишга топган вақтингизни қаранг! — деди у касалим аниқлигига ишонч ҳосил қилиб. — Бунақа совуқда қайси журъат билан касал бўлдингиз?
— У юзида акс этган ташвишни ҳазил билан бекитишга уринаётганини сездим, лекин индамадим.
Йигит кўзларимга тикилиб, жилмайди. Сўнг ҳайдовчига деди:
— Тезроқ ҳайданг.
— Улгурамизми? — деди ҳайдовчи ёнидан жой олган Катта дўхтир.
— Худо хоҳласа! — деди у мендан кўз узмай. Сўнг иссиқдан куйдирар даражага етган қўлимни ушлади. — Шунча чидадингиз, охирига чидаб берасиз-а?
Қолган воқеаларни билмайман. Нима бўлди? Қачон шифохонага келдим? Қай аҳволда келдим? Кўзимни очганимда эса яна унинг кулиб турган чеҳрасини кўрдим:
— Охиригача чидамадингиз-а? Қутқарилдингиз, чиройли қиз! — деди у тағин кўзларимга тикилиб.
Бу сўзлар гўё танамга куч бергандек, тетиклашдим. Аммо уялиб кетганим боис, юзимни дераза томон бурдим:
— Қуёш чиқибдими?
— Ҳа, сиз шифохонамизга келишингиз билан қуёш ҳам чиқди! — деди у.
Мен эса бошқача фикрда эдим: “Сиз қалбимга кириб келишингиз билан олам ҳам мунаввар бўлди! Муҳаббат қаҳратонни ҳам қайира олди!
Муаллиф?


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg