Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 264

2021-02-27 16:08:54Санитария-эпидемиологик хизмат — коронавирусга қарши курашдаги энг муҳим бўғин

Пандемия сабоқлари бизга мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратишимиз зарурлигини исботлади. Ўтган йили муҳтарам юртбошимизни фармонларига кўра, мамлакатимизда шу йўналишдаги агентлик ва инспекция бирлаштирилиб, ягона Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди. Бу эса соҳадаги ислоҳотларнинг биринчи қадами бўлди. Ҳужжатлар ижросига асосан 170 та ПЗР аппарати ва унинг сарфлов материаллари жойларга етказилди.

Шунингдек, қисқа фурсатда Миллий референс лабораторияси қурилди. Бугунги кунда хизматда 7 турдаги 10 миллион дона шахсий ҳимоя воситалари, 7 турдаги 20 тонна дезинфекцияловчи ва антисептик воситалар, 9 турдаги 25 миллиондан ортиқ лаборатория сарфлов материаллари заҳираси яратилди.

Жаҳонда бўлиб турган таҳликали вазиятни инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда барқарор эпидемиологик вазият сақланиб турган бўлса-да, хавф бутунлай бартараф этилди, деб айта олмаймиз. Шу боис доимий равишда оғир пандемик ҳолатга тайёр туриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шунингдек, юқумли касалликларга қарши кураш ва эпидемияни олдини олиш тадбирларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати моддий техник базасини мустаҳкамлашга эҳтиёж бор эди. Хусусан:
11 та туман (шаҳар) бўлимларининг биноси йўқ эди;
23 та туман бўлимлари бинолари яроқсиз ҳолатда эди;
96 таси реконструкцияга муҳтож эди;
70 тасини капитал таъмирлаш зарур эди;
577 та лабораториялардаги 18 521 асбоб-ускуналарнинг 8 242 таси (44,5 фоиз) маънан эскирган, лабораторияларнинг таъминоти 62 фоизни ташкил этарди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш, хизмат фаолиятининг самарадорлигини ошириш масаласига ҳам жорий йилда алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

2021 йилги Давлат дастурига мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини яхшилашга 200 миллион АҚШ доллари ажратилиб, ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳам жалб қилинадиган бўлди.

Ушбу маблағ:
асбоб ускуналар харид қилишга (97,5 миллион сўм);
қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб боришга (57,5 миллион сўм);
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга (23,5 миллион сўм);
ходимларнинг малакасини оширишга (15 миллион сўм) сарфланиши белгиланмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жорий йилда юқумли касалликларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этган соҳа моддий-техник базаси яхшиланиб, замонавий лабораториялар ташкил этиш орқали Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолияти янги босқичга кўтарилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
14.4K views13:08
Ochish/sharhlash
2021-02-27 14:07:51
«Оқ халат кийиш орзум эди»
Инсон ҳамиша умид билан яшаши лозим!


Андижон вилояти Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи Шаҳзода Ҳайитова 2-гуруҳ ногирони. У туғма умуртқа поғонаси қийшайиши касаллиги билан туғилган. Унинг имконияти чекланганлиги орзулари учун тўсиқ бўлмади.

Ҳозирда қаҳрамонимиз оилавий шифокорлик пунктида лаборант бўлиб ишламоқда. У келажакда шифокор бўлиб, барчага ёрдами тегишини истайди.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
@andijonvssb
12.4K views11:07
Ochish/sharhlash
2021-02-27 11:34:10ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ФАОЛИЯТИ
ЯНАДА ТЕЗЛАШМОҚДА

Тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг соҳани рақамлаштириш йўлидаги ҳамкорлик лойиҳалари босқичма-босқич амалиётга татбиқ этилмоқда. Жаҳон банки ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган ушбу улкан лойиҳалардан бири чақириқларни тўғридан тўғри тез тиббий ёрдам бригадаларига электрон тарзда етказиш механзмидир.

Хўш, ушбу янги тизимнинг афзалликлари қандай? ССВ Матбуот хизмати айни савол билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга мурожаат қилди.

— Авваллари чақириқ хақидаги барча ахборотлар диспетчер томонидан қоғозга туширилиб, сўнг телефон орқали бригадаларни йўналтирувчи иккинчи диспетчерга мурожаат қилинарди ва у ҳам маълумотларни қоғозга қайд этиб бригадага шу тўлдирилган қоғоз орқали хабар узатилар эди, — дейди А. Азизов. — Бу жараён учун кўп вақт талаб этилар ва баъзи ҳолларда тез ёрдам машинаси кечикишига ҳам сабаб бўларди.

Энди бу жараёнлар тарихга айланмоқда. Яъни, янги яратилган тизимда бир маротаба олинган маълумотлар диспетчер томонидан электрон тарзда бригадага тўғридан тўғри узатилади ва бу билан чақирувни етказиш вақти сезиларли даражада камайишига олиб келди.

Қолаверса, янги тизимни ишга туширилиши билан:
чақириқ манзилига энг яқин бўлган бўш турган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш;
тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракатини онлайн кузатиб бориш;
аввал кўп вақт талаб этилган статистик маълумотларни бугунги кунда онлайн олиш;
шифокор овозини автомат шаклда матнга ўгириш;
касалликларнинг кунлик, ойлик ва йиллик динамикаларини кузатиб бориш каби қатор имкониятлар йўлга қўйилди.

Шунингдек, ушбу янги тизимда мурожаатларни қабул қилишдан беморнинг шифохонага жойлаштиришгача бўлган барча жараёнларни тўлиқ назорат қилиш имконияти бор.

Бундан ташқари, юртимиз бўйлаб тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари тизимида Сall-марказлар ташкил этилиб, у ерда шифокорлар ҳам фаолият юритмоқда.

Мутахассислар лозим бўлганида беморларга “тез ёрдам” машинаси етиб келгунича телефон орқали биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳат ва кўрсатмалар бериб, беморнинг ҳаётини қутқариб қолишга кўмаклашмоқда.

“103” хизматига мурожаат қилувчиларнинг барчаси ҳам тез тиббий ёрдамга ҳақиқатда муҳтож кишилар бўлавермайди. Айрим ҳолларда сурункали ҳасталиги бор фуқаролар ҳам безовталик ҳис қилса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилади.

Бундай беморлар оилавий шифокорга ёки уйига яқин бўлган поликлиникага мурожаат қилиши керак. Бунга сабаб бу каби беморларга унинг доимий ҳолатидан бохабар бўлган оилавий шифокори яхши маслаҳат беради ва тўғри муолажа кўрсатади.

Тиббиёт ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасига назар соладиган бўлсак, масалан, Данияда чақириқни тажрибали шифокор қабул қилади .

Мутахассис қисқа саволлар орқали беморнинг ҳолатини аниқлаб, заруратдан келиб чиққан ҳолда беморга ўзининг оилавий шифокорига ёки ушбу ҳудуддаги навбатчи шифокорга йўналтиради ёхуд беморга тез тиббий ёрдам бригадасини юборади. Тез тиббий ёрдам бригадасини жўнатгандан навбатчи шифокорни таксида беморнинг уйига жўнатиш давлат учун анча арзон тушади.

Умуман олганда, ривожланган мамлакатларда тез тиббий ёрдам бригадаси ташриф буюрганда 80 фоиздан ортиқ ҳолатда беморларга шошилинч равишда даво чораларини кўриш учун шифохоналарга етказилади.

Бизда эса бу кўрсаткич 15-25 фоизни ташкил этади.
Шундан келиб чиқиб, аҳолига “103” га ҳақиқатан тез ва биринчи тиббий ёрдамга муҳтож, аҳволи оғир беморлар бўлсагина мурожаат қилиш кераклигини тушунтириш зарур. Шунда тез тиббий ёрдам бригадаси янада тез ва сифатли хизмат кўрсатишига эришиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, кейинги йилларда мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизматини рақамлаштириш орқали ушбу фаолиятнинг сифат ва самарадорлигини ривожланган давлатлардаги даражага кўтаришга бел боғлаганмиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
15.2K views08:34
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:21:52 ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 427 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 112 миллион 649 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 501 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 427 644 янги ҳолати аниқланди, 10 093 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 113 миллион 415 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 517 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,028 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,063 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,324 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,223 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,154 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 73 477, Ҳиндистонда 16 577, Бразилияда 66 588, Россияда 11 086, Буюк Британияда эса 9 985 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 427 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 112 млн 649 тысяч, из них более 2 млн 501 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 427 644 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 093 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 113 млн 415 тысяч человек, из них более 2 млн 517 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,028 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,063 млн), на третьем — Бразилия (более 10,324 млн), на четвертом — Россия (4,223 млн), на пятом — Великобритания (4,154 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 73 477, Индии — 16 577, Бразилии — 66 588, России — 11 086 и Великобритании — 9 985 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.9K views06:21
Ochish/sharhlash
2021-02-27 08:00:20​​ 2021 йил 26 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79836 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Тошкент вилоятида,
23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78373 (+40) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 841 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
14.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-26 20:17:24
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
12.2K views17:17
Ochish/sharhlash
2021-02-26 16:13:17
Вирусология илмий-текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори Эркин Мусабоев "Студия 24" дастурида юртимиздаги миллий эмлаш календари, вакцинация жараёнлари, эмлаш назарда тутилган юқумли касалликлар ва айни кунлардаги коронавирусга қарши вакцинацияга тайёргарлик ҳақида содда, тушунарли ва қизиқарли тарзда сўзлаб берди.

Мутахассиснинг ўзи ҳам коронавирусга қарши эмланган бўлиб, вакцинанинг ижобий таъсирларини ўз мисолида кўрганини таъкидлайди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
16.0K views13:13
Ochish/sharhlash
2021-02-26 14:22:42
Самарқандда кардиология йўналишида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Жараёнларда украиналик мутахассислар ҳам иштирок этишди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.8K views11:22
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:50:07Халқаро эксперт электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш бўйича ўз тавсияларини беради

ССВнинг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш марказида “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2020-2021 йилларда икки йиллик ҳамкорлик шартномаси” ва USAIDнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш” лойиҳаси доирасидаги консультант – Литва Телемедицина ассоциацияси вице-президент, Вилнюс университети клиникасидаги Информатика ва ривожланиш маркази директори Ромуалдас Жонас Кизлаитис билан суҳбат бўлиб ўтди.

Ушбу ташриф ЖССТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ахборот тизимини ривожлантириш учун кўрсатаётган техник кўмакнинг давоми ҳисобланиб, марказ мутахассислари билан электрон соғлиқни сақлаш тизимини яратиш лойиҳаси бўйича тажриба алмашилди. Марказ томонидан олиб борилаётган лойиҳаларнинг ҳолати, амалга ошириш механизмида хорижий тажрибаларни қўллаш тўғрисида муҳокама ва таклифлар ўрганилди.

Ромуалдас Жонас Кизлаитис Ўзбекистондаги фаолияти доирасида олиб борилган ишларни ўрганиб, умумий ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда ривожланган давлатларнинг тажрибалари асосида электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш бўйича ўзининг тасияларини тақдим этади.

Маълумот учун: Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш тизимида ахборотлаштириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Булар қаторида электрон поликлиника, электрон тиббиёт картаси, телемедицина, ягона электрон рўйхатга олиш ва бошқа тизимни такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган лойиҳаларни мисол келтиришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
6.0K views13:50
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:33:06 ҚАШҚАДАРЁНИНГ ОЛИС ҚИШЛОҒИДА САМАРҚАНДЛИК ЁШ ВРАЧ ИШ БОШЛАДИ...

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Чироқчи туманининг Кўкдала ҳудудида тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўрганиш давомида шу ҳудудда ишлаш таклифини билдирган самарқандлик ёш шифокор билан учрашди.

Қўшни вилоятнинг Пастдарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Ғаниев 27 ёшда. 2019 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Яқинда уйланган.

-Ўзим яшайдиган ҳудудда ярим ставкада ишлайман, - дейди Ислом. – Чунки мутахассис кўп, иш ўрни кам. Бу ерда мутахассисларга эҳтиёж катта эканлигини эшитиб, қўшимча иш излаб келгандим. Шўрқудуқдан эллик километрлик масофада яшайман. “Матиз”им бор, қатнаб ишлашим мумкин...

Равшан Тўлаков ёш шифокорни шу ерга кўчиб келиб, Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пунктига 1,5 ставка оилавий шифокор ҳамда ҳудуддаги “Тез тиббий ёрдам” шохобчасига навбатчи шифокор бўлиб ишлашга таклиф этди. Агар Ислом туман ҳокими билан белгиланган тартибдаги шартномани имзоласа, нафақат беш миллион сўмдан зиёд иш ҳақига эга бўлиши, балки Президентимиз томонидан белгиланган бир қатор имтиёзларни қўлга киритиши, жумладан, 30 миллион сўмлик бир марталик тўлов, хизмат уйи ёхуд ижара тўлови билан таъминланишини маълум қилди...

БАТАФСИЛ...

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.0K views13:33
Ochish/sharhlash