Get Mystery Box with random crypto!

​Санитария-эпидемиологик хизмат — коронавирусга қарши курашда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Санитария-эпидемиологик хизмат — коронавирусга қарши курашдаги энг муҳим бўғин

Пандемия сабоқлари бизга мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратишимиз зарурлигини исботлади. Ўтган йили муҳтарам юртбошимизни фармонларига кўра, мамлакатимизда шу йўналишдаги агентлик ва инспекция бирлаштирилиб, ягона Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди. Бу эса соҳадаги ислоҳотларнинг биринчи қадами бўлди. Ҳужжатлар ижросига асосан 170 та ПЗР аппарати ва унинг сарфлов материаллари жойларга етказилди.

Шунингдек, қисқа фурсатда Миллий референс лабораторияси қурилди. Бугунги кунда хизматда 7 турдаги 10 миллион дона шахсий ҳимоя воситалари, 7 турдаги 20 тонна дезинфекцияловчи ва антисептик воситалар, 9 турдаги 25 миллиондан ортиқ лаборатория сарфлов материаллари заҳираси яратилди.

Жаҳонда бўлиб турган таҳликали вазиятни инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда барқарор эпидемиологик вазият сақланиб турган бўлса-да, хавф бутунлай бартараф этилди, деб айта олмаймиз. Шу боис доимий равишда оғир пандемик ҳолатга тайёр туриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шунингдек, юқумли касалликларга қарши кураш ва эпидемияни олдини олиш тадбирларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати моддий техник базасини мустаҳкамлашга эҳтиёж бор эди. Хусусан:
11 та туман (шаҳар) бўлимларининг биноси йўқ эди;
23 та туман бўлимлари бинолари яроқсиз ҳолатда эди;
96 таси реконструкцияга муҳтож эди;
70 тасини капитал таъмирлаш зарур эди;
577 та лабораториялардаги 18 521 асбоб-ускуналарнинг 8 242 таси (44,5 фоиз) маънан эскирган, лабораторияларнинг таъминоти 62 фоизни ташкил этарди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш, хизмат фаолиятининг самарадорлигини ошириш масаласига ҳам жорий йилда алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

2021 йилги Давлат дастурига мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини яхшилашга 200 миллион АҚШ доллари ажратилиб, ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳам жалб қилинадиган бўлди.

Ушбу маблағ:
асбоб ускуналар харид қилишга (97,5 миллион сўм);
қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб боришга (57,5 миллион сўм);
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга (23,5 миллион сўм);
ходимларнинг малакасини оширишга (15 миллион сўм) сарфланиши белгиланмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жорий йилда юқумли касалликларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этган соҳа моддий-техник базаси яхшиланиб, замонавий лабораториялар ташкил этиш орқали Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолияти янги босқичга кўтарилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi