Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 36,3 миллион дозадан ошди

13 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 240 485 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 49 393 нафарни,
2-босқич эмланганлар 138 320 нафарни,
3-босқич эмланганлар 52 772 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 304 489 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 299 019 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 11 935 955 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 069 515 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (41 624 доза),
Қашқадарё вилояти (32 830 доза),
Тошкент шаҳри (25 790 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi