Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада ҳам эмлаш кўрсаткичи 4 миллион дозадан ошди 14 дек | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Фарғонада ҳам эмлаш кўрсаткичи 4 миллион дозадан ошди

14 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 995 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 52 988 нафарни,
2-босқич эмланганлар 121 707 нафарни,
3-босқич эмланганлар 55 300 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 534 484 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 352 007 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 057 662 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 124 815 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (47 465 доза),
Фарғона вилояти (27 003 доза),
Тошкент шаҳри (23 689 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi