Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! С
Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.99K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-06-11 15:03:16 Ошқозон кичрайтириш амалиёти қанчалик хавфсиз?

Шуҳрат Ҳошимов,
академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари:

— Тиббиётдаги аксарият муолажалар қарши кўрсатмаларга эга. Шу маънода ошқозон кичрайтириш амалиётини ҳам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд.

Энг аввало, сурункали юрак касаллигига чалинган инсонларда бариатрия операциясини бажариш тавсия этилмайди.

Қолаверса, буйрак етишмовчилиги ёки жигар, ўсма хасталиклари бор беморларда ҳам бу муолажани ўтказиш мумкин эмас.

— Амалиётдан сўнг беморларда қандай салбий асоратлар кузатилиши мумкин?

— Бариатрик жарроҳликдан кейин инсон тўйиниши учун оз миқдордаги озиқ-овқат ҳам етарли бўлади. Қолаверса, бу муолажа усули семириш билан боғлиқ кўплаб жиддий касалликларга барҳам бериши билан аҳамиятли.

Бироқ мазкур операция асоратлардан холи эмас.

Яъни, амалиётдан сўнг беморнинг кесилган жойидан қон кетиши, темир танқислиги анемияси ривожланиши мумкин. Баъзи ҳолларда ўн икки бармоқли ичакдаги сафро ошқозонга зарда бўлиб чиқиши кузатилади.

Шунингдек, ушбу амалиётни қўллаганларда ошқозоннинг шиллиқ қаватида яхши сўриладиган Б12, Д3 витаминлари камайиб кетиши учрайди.

Шунга қарамай, операциядан кейинги ушбу асоратлар қийинчиликсиз бартараф этилади ва бу беморлар ҳаётига хавф туғдирмайди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг озиш нафақат семизлик асоратларидан қутилиш, балки яна узоқ йил сифатли ҳаёт кечириш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
8.3K views12:03
Ochish/sharhlash
2023-06-11 13:41:48 Минздрав: «Поезд здоровья» отправился в путь для проведения медицинского осмотра жителей Каракалпакстана

Министерством здравоохранения совместно с АО «Узбекистон темир йуллари» и международным благотворительным фондом «Соглом авлод учун» дан старт очередной оздоровительной акции. 

Сегодня по инициативе вышеуказанных организаций в Республику Каракалпакстан отправился «Поезд здоровья».

Цель данной акции – проведение медосмотра жителей отдаленных районов Приаралья, где нет авиалиний и условий для движения автомобилей, обеспечение их необходимыми лекарственными средствами и медицинскими расходными материалами. 

В «Поезд здоровья» погружено более 5 тонн лекарственных средств и медицинских расходных материалов на 1,5 миллиарда сумов, в том числе витамины для профилактики, микроэлементы, кардиологические, эндокринологические препараты, а также средства личной гигиены.

Более 200 квалифицированных специалистов республиканских специализированных медицинских центров, отправившихся в регионы на этих поездах, проведут углубленный медицинский осмотр населения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.5K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-06-11 12:05:00
ССВ: Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Саломатлик поезди" йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.5K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-06-11 11:38:34 ​​​ ССВ: Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Саломатлик поезди" йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда яна бир саломатлик акциясига старт берди.

Бугун юқоридаги масъул ташкилотлар ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасига "Саломатлик поезди" йўл олди.

Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган.

"Саломатлик поезди"га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд.

Бу поездларда ҳудудларга йўл олган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг жами 200 нафардан зиёд малакали мутахассислари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.7K views08:38
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:10:55 Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади?

Кейинги бир неча ўн йилликда кам ҳаракатлик ва нотўғри овқатланиш сабабли ортиқча вазн ва семизлик бутун дунёда жиддий муаммога айланди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Энг ёмони, бу касаллик нафақат катталар, балки ёшлар орасида ҳам кенг тарқалмоқда.

Шу боис сўнгги вақтларда ошқозон қисқартириш амалиёти орқали семизликдан қутилиш тобора оммалашиб боряпти.

Хўш, ушбу жарроҳлик операцияси қанчалик хавфсиз? У қандай ҳолларда тавсия этилади?

Шу каби саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Шуҳрат Ҳошимов жавоб берди.

— Cемизликка чалинган беморларнинг кўпчилиги бугун парҳез тутиш, спорт билан шуғулланиш каби табиий озиш усулларидан кўра, тезроқ натижага эришиш ва муаммодан қисқа муддатда халос бўлишни маъқул кўрмоқда, — дейди мутахассис.

— Қолаверса, аксарият одамлар ортиқча вазнга қарши узоқ вақт курашган, бироқ фойдаси бўлмаган. Шу боис улар операция йўли билан озишга рози.

Албатта, жаҳон тиббиёти учун бариатрия, яъни ошқозон, ичак ёки иккаласини бирга хирургик ўзгартириш амалиёти янгилик эмас.

Юртимизда ҳам бундай операцияларни ўтказувчи мутахассислар пайдо бўлгач, кўпчилик беморларда мазкур муолажа орқали семизликдан халос бўлиш истаги пайдо бўлди.

— Ошқозоннинг катталиги семизликка асосий сабабми?

— Йўқ, албатта. Ортиқча вазннинг юзага келишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Яъни камҳаракатлик, турли зарарли одатлар, қандли диабет, депрессия, стресс, психоневрологик ўзгаришлар оқибатида кўпинча инсонда семириш кузатилади.

Шунингдек, гормонал ўзгаришлар ва гормон дориларни қабул қилиш ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.

— Меъдани кичрайтириш амалиёти қандай ҳолларда тавсия этилади?

— Тиббиётда семизлик турли даражаларга бўлинади. Тана вазни индекси 30 дан 35 гача бўлса, биринчи, 35-40 гача иккинчи, 40 дан тепаси учинчи даражали ҳисобланади. 40 дан юқори бўлганда 16-60 ёш оралиғидаги беморларга жарроҳлик йўли билан озиш тавсия қилинади.

Шунингдек, тана индекси 35 дан юқори ва қандли диабет, гипертония, остеохондроз, қонда липидлар миқдорининг баландлиги, юрак ишемик ҳамда артроз каби ёндош хасталиклар бўлганда ҳам мазкур амалиётни ўтказиш мумкин.

Бундан ташқари, озишга табиий чоралар фойда бермаганда ҳам бу муолажа усулига мурожаат қилинади. Бариатрик жарроҳликдан сўнг беморлар сезиларли ва тез вазн йўқотади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7.9K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-06-10 17:58:02Саломатликка доир дастурий иловалар самарадорлигини баҳоловчи платформа яратилди

Америкалик экспертлар гуруҳи саломатлик учун мўлжалланган мобиль илова ва электрон мосламалар самарадорлигини баҳоловчи “Evidence Defined” платформасини яратди.

Ушбу янгилик шифохоналар ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларга рақамли сервис қанчалик мос эканлигини аниқлашда ёрдам беради.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, тиббиёт соҳасида рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш кенг оммалашган. Ҳозир савдода 300 мингдан ортиқ саломатликка доир дастурий иловалар, қўл ва бўйинга тақилувчи 300 дан ортиқ мосламалар мавжуд.

Улардан АҚШ фуқароларининг ярмидан кўпи соғлиғини назорат қилишда кенг фойдаланмоқда.

Аммо бундай мослама ва иловаларнинг сифати ҳар доим ҳам талаб даражасида эмас. Шу боис экспертлар гуруҳи бу борада 78 та тавсиялар тўпламини таҳлил қилиб, рақамли хизматларни баҳолаш бўйича қўлланма яратди.

Ҳар олти ойда янгиланиб турувчи мазкур платформа рақамли маҳсулотлар ва дастурий иловалар сифатини баҳолашда, аввало, унинг заиф томонларини кўрсатиб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Маьтбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.8K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-06-10 13:28:40Суяк емирилиши: Касалликни операциясиз даволаш мумкинми?

Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

(Давоми)

Аваскуляр некроз касаллиги тўрт босқичда ривожланади ва шунга кўра оғриқлар вақт ўтиши билан кучаяди.

I босқич (6 ой). Сон суяги бошчаси тузилиши 10 фоизгача ўзгаради, бироқ бўғимлар ҳаракати чекланмайди. Вақти-вақти билан чов соҳасида оғриқлар пайдо бўлади. Бироқ суяк структурасидаги микроскопик ўзгаришлар рентген тасвирларида кўринмайди.

II босқич (6 ой). Сон суяги бошчасида ёриқлар шаклланади. Касаллик ўчоғида зарарланиш майдони 10-30 фоизни ташкил қилади. Бўғимлар ҳаракати бир мунча чекланиб, оқсоқланиш, чов соҳасида кесувчи оғриқлар кузатилади.

III босқич (3-6 ой). Бу даврда иккиламчи артроз ривожланади. Суякдаги шикастланишлар ҳажми 30-50 фоизгача етиб, бўғимлар ҳаракати кескин камаяди ва кучли оғриқлар доимий тусга киради.

IV босқич. Сон суяги бошчаси тўлиқ емирилади. Бўғимлардаги доимий оғриқлар бел, ёнбош соҳаларига ҳам кўчиб, хасталанган оёқларни ҳаракатлантириш деярли имконсиз бўлиб қолади. Зарарланиш ўчоғи эса 50-80 фоизни ташкил этади.

Асептик некрозда консерватив муолажалар касалликнинг эрта босқичида самара бериши кузатилган.

Гарчи ҳозирча сон суяги бошчаси артериясида қон айланишини тикловчи ягона препарат йўқ бўлса-да, комплекс даво чоралари, масалан, яллиғланишга қарши, қон-томир тизимига мўлжалланган препаратлар, витаминлар, физиотерапия, махсус машқлар ва бўғимлар зўриқишига йўл қўймаслик орқали суяк емирилиши жараёнини тўхтатиш мумкин.

Бу эса жарроҳлик амалиётини ортга суриш ва ҳатто операциясиз ҳам соғлом ҳаётга қайтиш имконини беради.

Одатда, аваскуляр остеонекроз 50 фоиз беморларда бир вақтнинг ўзида икки оёқда ҳам учрайди. Аммо тегишли даво муолажалари қўлланилмаса, бир оёқда кузатилган некроз бора-бора иккинчи оёқдаги сон суяги бошчасининг ҳам емирилишига олиб келади.

Хасталикнинг сўнгги босқичларида эса эндопротезлаш муолажа усулига мурожаат қилинади.

Ҳозир Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказида энг илғор усуллар асосида шундай юқори технологик жарроҳлик операциялари ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.2K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-06-10 10:02:37
Пойтахтимизда гастроэнтерология, гепатология ва юқумли касалликларга бағишланган анжуман иш бошлади.

Унда гастроэнтерология бўйича клиник тавсияномалар ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва стандартлари каби мавзулар ҳам муҳокама этилди.

Анжуман тафсилотлари ҳақида ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.0K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-06-10 09:26:24 ССВ: Хитой компанияси мамлакатимизга сунъий нафас олиш аппаратлари тақдим этди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тиббиёт йўналишида кенг кўламли алоқалар йўлга қўйилган. Хусусан, коронавирус пандемияси даврида ушбу мамлакат мутахассислари ўзбек шифокорларининг яқин ҳамкорига айланган эди.

Ушбу дўстона алоқалар бугун ҳам изчил давом этмоқда. Хусусан, 2022 йил 25 октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси ўртасида 150 дона сунъий нафас олиш — ИВЛ аппаратларини гуманитар ёрдам сифатида етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.

Ушбу келишувга асосан компания томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.

Куни кеча вазирлик мутасаддилари ва компания масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу ускуналарни жойларда ўрнатиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш бўйича келишиб олинди.

Маълумот учун, сунъий нафас олиш аппарати ўпкани ҳаво билан таъминловчи вентилятордан иборат бўлиб, ускуна кислородли ҳавони ўпкага ҳайдайди, шунингдек, карбонат ангидрид ва тўпланган суюқликни чиқаради. Қурилма автоматик равишда беморнинг нафас олиш ҳолатини ҳисобга олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.2K views06:26
Ochish/sharhlash
2023-06-10 08:00:21Мутахассис: Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфли касалликларни келтириб чиқаради

Ёзнинг жазирама кунларида кўпчилик сув ҳавзаларида вақт ўтказишни хуш кўради. Айниқса, болажонлар учун бу мароқли машғулот. Аммо чўмилиш чоғида нафақат хавфсизлик, балки саломатлик қоидаларига ҳам амал қилиш ўта муҳим талаб.

Ботир Тожиев,
Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

— Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаришини унутмаслик даркор.

Одатда вирус зарралари сувга беморнинг нажаси, қусиқ моддалари ва ювилмаган қўллари орқали тушиб, ифлосланган ҳавзада тахминан 2 ой ва ундан кўпроқ сақланади.

Бироқ касаллик қўзғатувчилари кўпроқ иссиқ ҳароратга мослашувчан бўлгани боис, ёз фаслида уларнинг концентрацияси ва яшаш давомийлиги узаяди. Яъни бундай паразит ва микроблар ҳарорат юқорилаган даврда 180 кундан ортиқ жон сақлаши мумкин.

Чўмилиш чоғида сув ютиш инфекциянинг оғиз орқали организмга тушиб, кўпайиб, гастроэнтерит, яъни ошозон ва ингичка ичак шиллиқ қаватида яллиғланишни юзага келтиради.

Касаллик белгилари тахминан 12-48 соат оралиғида намоён бўлиб, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар кузатилади.

Бинобарин, очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш турли тери касалликлари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ каватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд.

Шу боис, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмаслик, рухсат этилган жойларда чўмилганда ҳам, иложи борича сув ютмаслик ва бурундан сув кирмаслигига диққат қилиш лозим.

Сунъий сузиш ҳавзалари ҳам ҳамиша бу хавфдан холи бўлавермайди. Шу сабабли уларнинг тозалигига, суви ўз вақтида алмаштирилганига аҳамият қаратиш лозим.

Агар бундай ҳовузлар кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сув эскирганидан далолат беради.

Очиқ ҳавзаларда чўмилиш учун атмосфера ҳарорати +20-25, сув илиқлиги эса +17-19 даражадан кам бўлмаган шароит ҳам муҳит мос.

Қуёш нури фаол бўлган паллада (12:00 дан 16:00 гача) офтоб тиғидан сақланиш керак. Негаки, ультрабинафша нурларининг давомий таъсири даставвал катарактага, бора-бора кўз нурлари бутунлай йўқолишига сабаб бўлади.

Ўз навбатида, айни шу омил туфайли аллергик реакциялар, тери саратони юзага келиши хавфи ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, бассейн суви совуқ бўлмаслиги ҳам муҳим. Чунки бундай ҳарорат томир тортишишига олиб келиши мумкин.

Очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин касаллик белгилари юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10.5K views05:00
Ochish/sharhlash