Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! С
Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.99K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-07-21 08:14:09Мутахассис: Танадаги тошмалар кўп шаклли эритема аломати бўлиши мумкин!

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

— Теридаги қизариш ва тошмалар тез-тез кузатиладиган ҳолат ва бунинг ўзига хос сабаблари бор. Масалан, айрим юқумли касалликлар, дерматологик муаммолар, интоксикация, қон айланишининг бузилиши шундай белиглар билан намоён бўлиши мумкин.

Танадаги тошмалар — кўп шаклли эритема хасталигига ҳам хос ташқи аломат. Бу дард аллергик хусусиятга эга бўлиб, кўпроқ баҳор ва куз мавсумида кучайишга мойил. Ундан азият чекувчи қатлам — асосан ўрта ёшли беморлар.

Касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича. Статистик таҳлиллар кўп шаклли эритемага чалинганларнинг тахминан 70 фоизи сурункали юқумли касалликлар, хусусан, синусит, сурункали тонзиллит, ўрта отит, пульпит ёки пиелонефритга мойиллигини тасдиқлайди.

Бундай беморларда хасталик кучайиши даврида Т-ҳужайра иммунитетининг пасайиши аниқланади.

Хасталикнинг иккита асосий тури мавжуд. Энг кўп тарқалгани — юқумли-аллергик кўп шаклли эритема. У организмдаги инфекциянинг сурункали ўчоғига нисбатан аллергик реакция натижасида юзага келади.

Мазкур хасталикнинг ривожланиши ёки авж олишида биргина сурункали инфекция ўчоғининг ўзи етарли эмас. Бунинг учун қўзғатувчи омилларнинг маълум комбинацияси зарур. Масалан:

иммунитет танқислиги;
гипотермия, яъни совқотиш;
ультрабинафша нурланиш;
баъзи озиқ-овқат консервантлари (бензоатлар, формальдегид ва бошқалар);
психо-эмоционал стресс;
овқат ҳазм қилиш тизими патологияси (сурункали гастрит, дисбактериоз);
аутоиммун касалликлар ва онкопатология;
ЎРВИ, тонзиллит ва бошқа касалликлар.

Кўп шаклли эритеманинг токсик-аллергик тури эса одатда амидопирин, барбитуратлар, сульфаниламидлар ва тетрациклинлар гуруҳига мансуб баъзи дорилар таъсирида ривожланади.

Умумий ҳолсизлик, иситма, мушаклар оғриғи ва артралгия кўп шаклли эритеманинг илк аломатлари ҳисобланади. Сўнг икки кун ичида тери ва шиллиқ қаватда қизил-пушти рангдаги тошмалар пайдо бўлади.

Ушбу папулалар тезда катталашиб, диаметри 2-3 сантиметрга етади. Тошмалар ўртасида ва баъзи ҳолларда терининг соғлом қисмларида ҳам пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин.

Эритема доғлари асосан қўл ва оёқларнинг орқа қисми, тиззалар, тирсак соҳасида юзага келади. Айрим вазиятларда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ва лабларнинг шикастланишига ҳам олиб келади.

Касалликнинг токсик-аллергик шакли эса дастлабки умумий ҳолсизлик ва оғриқлар билан бошланиб, тошмалар дарҳол пайдо бўлади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.9K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-06-13 17:12:23
Ўзбекистон – Россия халқаро тиббиёт форуми Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси учун қандай аҳамият касб этди?

Санкт-Петербурглик малакали лазер хирурги Тошкентга нима учун келган?

Юртимизда лазер технологиялари орқали ўтказиладиган офтальмологик амалиётларнинг истиқболи қандай?

Шу каби саволларга ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳаси орқали жавоб оласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2.3K views14:12
Ochish/sharhlash
2023-06-13 14:46:02ССВ: Юртимизда робот-хирург ёрдамида бажарилаётган операциялар АҚШ тажрибаси асосида оммалаштирилади

Ҳозир дунё бўйича мураккаб онкологик касалликларни даволашда фойдаланилаётган робот-хирурглар сони 5 мингтага етган. Шундан қарийб ярми — 2 470 таси АҚШда.

Яқинда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Қўшма Штатларга хизмат сафари чоғида худди шу йўналишда Американинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди.

Мана, орадан саноқли ҳафталар ўтиб, эришилган ушбу келишувлар ўз амалий натижаларини бера бошлади. Хусусан, АҚШнинг Пенсильвания штати, Филадельфия шаҳрида жойлашган Темпл университети клиникаси ҳамкорлик учун ўз эшикларини очди...

Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
4.2K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-06-13 09:41:24 ЖССТ: Инсоният коронавирус билан ёнма-ён яшашга одатланиши керак

Пандемия бекор қилинганидан буён қарийб 7 ҳафта ўтди. СOVID-19 — ҳозир инсоният учун глобал хатар эмас. Аммо хасталик ҳануз одамлар ўлимига сабаб бўлар экан, унга қарши кураш масаласи кун тартибидан тушмайди.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси бу борада ўз дастурий режасини эълон қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил январь ойидан пандемия якунигача Европа ва Марказий Осиё давлатларида 270 миллиондан ортиқ киши CОVID-19ни юқтириб, уларнинг 2,2 миллион нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Дунё аҳлининг жамоавий иммунитети яхшиланиши туфайли ўлим кўрсаткичи ва беморларни шифохонага ётқизиш эҳтиёжи тобора камайиб бораётгани ижобий ҳолат.

Бироқ вирус мутацияга учрашда давом этмоқда. Унинг келгусида янада юқумли ва хафлироқ штаммлари пайдо бўлмаслигига кафолат йўқ.

Айни сабабдан сайёрамиздаги эпидемиологик вазият доимо қатъий назорат остида бўлиши керак. Инсоният бошқа ўткир респиратор касалликлар сингари коронавирус билан ҳам ёнма-ён яшашни ўрганиши зарур.

ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, пандемияга қарши курашда катта тажриба тўпланди, ижобий натижаларга эришилди. Бундан чиқарилган сабоқларни профилактика мақсадларида қўллаш вақти келди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ташкилот келажакдаги эпидемия ва пандемияларга тайёр туриш учун стратегик режасини ишлаб чиқди. У беш пунктни ўз ичига олади: ҳамкорликдаги эпидемиологик назорат, фавқулодда ҳолатлар даврида аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, тегишли чоралар кўриш ва вазиятни мувофиқлаштириш.

Бундай ёндашув саломатлик учун таҳдидларни тезкор аниқлаш, текшириш ва ҳамжиҳатликда муаммо ечимини топишда қўл келиши айтилмоқда.

Қолаверса, мазкур чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 2024-2029 йилларга мўлжалланган беш йиллик минтақавий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
6.8K views06:41
Ochish/sharhlash
2023-06-13 07:56:40Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?

Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири — ўткир диарея. У халқ орасида ичбуруғ ҳам деб аталади.

Хўш, ушбу хасталик қандай келиб чиқади? Унинг ўзига хос белгилари нималардан иборат? Қандай хавфли асоратлари мавжуд?

Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова шу ҳақдаги мулоҳаза ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Ёз кунларида очиқда қолган таом ва егуликлар сифати жуда тез бузилади, — дейди мутахассис. — Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари қисқа муддатда айниб қолиши мумкин.

Бундан ташқари, касаллик келиб чиқишига асосан гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Масалан, болалар баъзан кўчадан уйга киргач ва овқатланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади.

Ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо хаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларни қўзғатади.

Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.

Беморларда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар кузатилади.

Ўткир диарея бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин.

Касалликни даволашда ҳар бир дақиқанинг аҳамияти катта. Яъни беморга қанча эрта ташхис қўйилиб, муолажа қанча тезроқ бошланса, натижа шу қадар самарали бўлади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
9.7K views04:56
Ochish/sharhlash
2023-06-12 14:24:49
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги "Саломатлик поезди" жўнатилди.

Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган, 200 нафардан зиёд малакали мутахассислар жам бўлган ушбу "Саломатлик поезди"нинг миссияси ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7.9K views11:24
Ochish/sharhlash
2023-06-12 13:28:25
#биласизми

"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш билан боғлиқ муносабатлар, шунингдек, соҳага масъул органларнинг ваколатлари белгиланди.

Алкоголь маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш тақиқланади.

Алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.8K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-06-12 09:28:30 Внимание! Новая акция!

Минздрав: будут бесплатно оздоровлены школьные учителя и воспитатели детских садов

Лето — сезон каникул в образовательных учреждениях. В этот период учителя и наставники могут отдохнуть после трудового года.

В связи с этим Министерство здравоохранения выступает с новой инициативой. Так, с 1 июля по 1 августа этого года в нашей стране будет проходить акция «Месячник здоровья учителей и наставников».

В этот период работники сферы образования нашей страны — школьные учителя и воспитатели детских садов пройдут профилактические и углубленные медицинские осмотры, а также скрининговые обследования.

Следует отметить, что на сегодняшний день более 510 тысяч учителей обучают свыше 6,3 млн учащихся в 10 118 общеобразовательных школах.

Что касается дошкольных образовательных учреждений, то их количество на сегодня составляет 29 420, и в них воспитываются 2,1 млн детей.

В рамках акции по результатам обследований при поддержке государства будут приняты меры по восстановлению и укреплению их здоровья.

Для этого в первую очередь из числа работников сферы образования будет сформирован список нуждающихся в медицинской помощи лиц, после чего они будут разделены на соответствующие группы с учетом возраста, пола и состояния здоровья.

Затем они пройдут профилактические и углубленные обследования под наблюдением специальных медицинских бригад.

По итогам медицинских осмотров:

лица, у которых впервые выявлены хронические заболевания, будут взяты под диспансерное наблюдение и пройдут индивидуальное лечение;

группа больных с острыми и хроническими заболеваниями будет проходить лечение в дневных стационарах первичного звена в амбулаторных условиях, а нуждающиеся в стационарной помощи будут направлены в медицинские учреждения районного, городского и областного уровня;

больным, нуждающимся в высокотехнологичной специализированной медицинской помощи, будут выданы льготные направления в областные и республиканские учреждения.

Кроме того, медицинскими бригадами будут организованы выездные медицинские обследования в отдаленных и приграничных районах.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
8.5K views06:28
Ochish/sharhlash
2023-06-12 08:16:27 Диққат, янги акция!

ССВ: Мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари бепул соғломлаштирилади

Ёз — таълим муассасалари учун таътил мавсуми. Йил давомида соҳада меҳнат қилган ўқитувчи ва мураббийлар бу даврда ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишади.

Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги ташаббус билан чиқди. Унга кўра, жорий йил 1 июлдан 1 августгача юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади.

Бу даврда мамлакатимиздаги таълим соҳаси ходимлари — мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, айни дамда 10 118 тa умумтаълим мактабида 6,3 млн. нафардан зиёд ўқувчига қарийб 510 минг нафар ўқитувчи таълим беради.

Шунингдек, 29 420 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларда 2,1 млн. нафар бола тарбияланади.

Акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

Бунинг учун дастлаб таълим соҳаси ходимлари орасидан тиббий хизматга эҳтиёжи бор контингент рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.

Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.

Тиббий кўриклар якунида:

ҳаётида илк бор сурункали касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал соғломлаштирилади;

ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;

юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.

Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан кўриклар ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
67.8K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:23:32 Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Бугун пойтахтимизда II халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг янги корпуси очилди

Янги акция: Юртимизда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги бошланди

Жазирама кунларда қаҳва ичишдан воз кечган маъқул

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ТОР-1000 та олий таълим муассасалари қаторида эътироф этилди

Болалар миллий тиббиёт маркази туғма юрак нуқсонини эндоваскуляр усулда даволаш бўйича МДҲда етакчилик қилмоқда

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази яна бир халқаро конференцияга мезбонлик қилди

2030 йилга келиб, Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган

ССВ: Вазир Эндокринология марказининг янги биноси қурилиши билан танишди

Нефрология маркази қурилиши кўздан кечирилди

Суяк емирилиши касаллиги нега кўпаймоқда?

Мутахассис: Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув хавфли касалликларни келтириб чиқаради

Хитой компанияси мамлакатимизга сунъий нафас олиш аппаратлари тақдим этди

Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади?

Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Саломатлик поезди" йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.9K views04:23
Ochish/sharhlash