Get Mystery Box with random crypto!

​ ЖССТ: Инсоният коронавирус билан ёнма-ён яшашга одатланиши к | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ЖССТ: Инсоният коронавирус билан ёнма-ён яшашга одатланиши керак

Пандемия бекор қилинганидан буён қарийб 7 ҳафта ўтди. СOVID-19 — ҳозир инсоният учун глобал хатар эмас. Аммо хасталик ҳануз одамлар ўлимига сабаб бўлар экан, унга қарши кураш масаласи кун тартибидан тушмайди.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси бу борада ўз дастурий режасини эълон қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил январь ойидан пандемия якунигача Европа ва Марказий Осиё давлатларида 270 миллиондан ортиқ киши CОVID-19ни юқтириб, уларнинг 2,2 миллион нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Дунё аҳлининг жамоавий иммунитети яхшиланиши туфайли ўлим кўрсаткичи ва беморларни шифохонага ётқизиш эҳтиёжи тобора камайиб бораётгани ижобий ҳолат.

Бироқ вирус мутацияга учрашда давом этмоқда. Унинг келгусида янада юқумли ва хафлироқ штаммлари пайдо бўлмаслигига кафолат йўқ.

Айни сабабдан сайёрамиздаги эпидемиологик вазият доимо қатъий назорат остида бўлиши керак. Инсоният бошқа ўткир респиратор касалликлар сингари коронавирус билан ҳам ёнма-ён яшашни ўрганиши зарур.

ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, пандемияга қарши курашда катта тажриба тўпланди, ижобий натижаларга эришилди. Бундан чиқарилган сабоқларни профилактика мақсадларида қўллаш вақти келди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ташкилот келажакдаги эпидемия ва пандемияларга тайёр туриш учун стратегик режасини ишлаб чиқди. У беш пунктни ўз ичига олади: ҳамкорликдаги эпидемиологик назорат, фавқулодда ҳолатлар даврида аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, тегишли чоралар кўриш ва вазиятни мувофиқлаштириш.

Бундай ёндашув саломатлик учун таҳдидларни тезкор аниқлаш, текшириш ва ҳамжиҳатликда муаммо ечимини топишда қўл келиши айтилмоқда.

Қолаверса, мазкур чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 2024-2029 йилларга мўлжалланган беш йиллик минтақавий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram