Get Mystery Box with random crypto!

​БОШ ҲАМШИРАЛАР ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИНИ МУҲОКАМА | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

БОШ ҲАМШИРАЛАР ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Яқинда пойтахтимизда бирламчи тиббиёт тизимидаги янгича тизим ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга бириктирилган алоҳида патронаж ҳамшираси вазифаларига бағишланган ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Унда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси рахбари, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўрта тиббий ходимларнинг малакасини ошириш маркази директори ва Коракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият юритадиган бош ҳамширалари иштирок этди.

— Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 12 ноябрда эълон қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Ахолининг соғлом овкатланишини таъминлаш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва уларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишнинг бутунлай янгича тизими жорий этилди, — дейди Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси Рихси Салихаджаева. — Ҳужжатга асосан репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш, тиббий хизматни самарали йўлга қўйиш, оналар ва болаларга тўғри овқатланиш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида хонадонларга патронаж ташрифлари сифатини янада такомиллаштирилмоқда.

Ушбу ўзгаришларга ходимларни тайёрлаш мақсадида ЮНИСЕФнинг тавсиялари асосида патронаж ҳамшираларини универсал-прогрессив модель бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва патронаж ҳамшираларни ўқитишни ташкил этиляпти. Бугун барча ҳудудлардаги бош ҳамшираларга ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Cеминарда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронажнинг универсал-прогрессив модели асосида аҳолини тизимли ва мақсадли патронаж билан қамраб олиш бўйича асосий йўналишлар ҳамда патронаж ҳамшира томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси оилага кенгайтирилган хизмат кўрсатиш ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бу йўналишда бошқа ташкилот, идоралар билан ҳамкорлик тадбирларида оила ва болалар эҳтиёжларига эътиборни қаратиб, уларнинг қизиқишларини унутмаган ҳолда улар билан доимий ишлаш механизмини яратиш борасида фикр алмашилди.

Бош ҳамшираларга турли тақдимот ва видеомаълумотлар орқали бу жараёнда уларнинг зиммасига тушадиган масъулият ва вазифалар тушунтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi