Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanaldagi mavzular:
Bepul
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.16K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 22

2023-04-22 12:00:01
Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq
873 views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:18:48 ​​Имкониятдан фойдаланиш
Шу йўл билан Рамазон бизларни ниятимизга етишимиз учун ижодий меҳнатга ўзимизни мослаш имкониятини берди. Ҳаёт ҳар куни олдимизда имкониятлар эшигини очаяпти, ва бизнинг тақдиримиз у эшиклардан кириш ёки кирмаслигимизга боғлиқ.
Рамазонда биз ўзимиздан аҳволи анча оғир инсонларга улар шу нарсаларга ҳақдор деб закот ва бошқа моддий ёрдамларни бердик, уларни эслаб туришни ўргандик. Ўзгаларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қолишганда уларни тобеликда ушлаб туриш учун эмас. Сизнинг арашувингиз сабабли шу одамлар моддий тарафдан мустақил оёққа туриб олишликка ҳақли инсонлар. Бозор қилганимизда, еганимизда, ичганимизда, бекорга пулни сарфлаганимизда, ўзимизни кузатишимиз ва бундан кўп ва бундан яхшироғга муносиблар борлигини ёдда сақлашимиз керак. Бу дарсларниг фойдаси ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Биз Исломнинг асл мақсадига қайтишимиз зарур. Инсонларни ҳурмат қилиш ва муҳаббат кўрсатиш – бу Аллоҳга муҳаббат кўрсатиш демакдир.
Келинг, ўзимизни вазифамизни бажаришда қатъий эканлигимизни исботлаймиз, вақтимизни тўғри тақсимлайлик, қонунга амал қилайлик, ўрганайлик ва қидирайлик, хиссиётларимизни жиловлайлик, мажбуриятларимизни тан олайлик, исроф қилмайлик, камбағал фақирларниг хаққини унутмайлик –келинг асл мақсадга қайтайлик. Аллоҳ сизни тўғри йўлга бошласин ва ҳимоя қилсин. Дунёга раҳмат тушсин ва мазлумларга нусрат берсин, кунларингиз яхши кўрган кишиларингиз билан ўтсин, кун охирида юзингиздаги нурни кўриб “мана шу, мана шу одам кунини батамом ўтказибди”, дейишсин.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.9K views08:18
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:18:48 Рамазондан ўзимизга керакли сабоқни олдикми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Муборак Рамазон ойи якун топди, энди шу вақт оралиғида нималарни якка ва умумий тартибда ўрганганимиз ҳақида ўйлаш вақти келди – ҳар биримиз Абадий, Энг Олий, Энг Йақин Зотнинг ўзи илхомлантирган “руҳий тарбия мактаби” ўқувчиси бўлиш бахтига муяссар бўлган эдик. Биз яшаётган материализм ва индивидуализм гуллайдиган истеъмолчилар жамиятида Рамазон ўзини тафтиш қилиш, ҳаётдан кўзланган мақсад нима, хотиржамликка қайтиш, тийилиш, ва доимо Аллоҳни зикр қилиш каби нарсалар учун янги уфқларини очади. Ҳар қандай ишда биз аниқликни, интизомни ва хатто майда нарсаларни ҳам беэътибор қолдирмаслигимиз керак. Рамазон ойида Аллоҳ бизни руҳий чўққиларни забт этиш йўлида маълум бир қоидаларга бўйсунишимиз, давомийликка ва мунтазамликка амал қилишимиз, ўз вақтимизни тўғри тасарруф эта олишимизни таълим беради.
Гўёки, Рамазонни киришидаги ва тугашидаги сахарликдан ифторгача бўлган вақтлардаги, кунда амал қилганимиздек, ибодатларнии аниқ белгиланган вақтларда адо этардик, бас шундай экан келажакдаги барча ишларимизда аниқ ва интизомли бўлишимиз керак.
“Рамазон” мактабида биз Қуръон ўқишни, тафаккур қилишни, ўйлашни,топишни ва илм олишни, аниқ мўлжал ва онгли равишда тақдирни хал қилувчи қарорларни қабул қилишни ўргандик. Биз ҳақиқатдан ҳам ўзимиз амал қилётгандекмизми ? Биз нима қилаяпмиз ? Ўзингиздан сўранг: “Мен бу ерга тасодифан келиб қолдимми?” Ва сиз қуйидаги жавобни оласиз: “Йўқ мен бу ерга нима мақсад билан келганман, ва бу мақсад – тоғдек буюк бўлишлик, аксинча қум заррасидек майдалашиб кетишлик эмас”.
Ўз тажрибангизни баҳоланг
“Рамазон” мактабидан биз ўрганишимиз лозим нарсалар бу ой интихосида ихлос, ростгўйлик, сабр, ва энг асосийси ўзини маломат қила олиш қобилиятини шакллантириш эди. Ўзимизни бошқара олишни, ишонч ва хотиржамлик билан ўз қарзимиз ва қўрқувимиз юзига қарай олишни ўрганиб, қуйидаги саволларга жавоб бера оладиган бўлайлик:
Ўзим ва вақтим билан нималар қилаяпман ?
Жамиятга қандай фойдам тегаяпти?
Ўзгаришлар олдида биродарлик, севги учун қандай масъулиятни хис қилаяпман ?
Жамиятда бечора фақирларни ҳимояси учун нималар қилдим?
Энг заифлар касаллар, қариялар, аёллар ва болаларни ҳақ ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилаяпман?
Бу саволларга жавобни Қуръон ва Рамазонда аниқ топамиз: Сен хеч нарсани ўзгартирмас экансан Аллоҳ ҳеч бир нарсани яхшиликка ўзгартирмайди. Бу дунёда ўзгартирмоқчи бўлган нарсангни, ўзинг ўзгартир!
Шундай қилиб, бу тўрт ҳафтанинг энг асоссий дарсига келдик. Муборак Рамазон ойи – барча мусулмонларниг биродарлик ва бирдамлик инсониятга хизмат хоссатан муҳтожларга ёрдам бериш байрами, инсонларда таъзия ва адолатсиликни кўрганимизда виждонимиз бизга қаттиқ танбеҳ беради.
Солиҳ ва камтар амалларимиз билан Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишни ўрганамиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чанқоқликдан халок бўлаётган ит ҳақидаги ҳадисда :
“Бир бузуқ аёл қудуқ олдида тилини осилтириб, ўлиш даражасига етиб қолган итни кўриб қолади. Бу аёл оёқ кийимини ечиб, қудуқдан сув олиб итга беради. Ва шу амали учун мағфират қилинади ”.
Бизнинг яшашимиздан оладиган дарсимиз шуки - доимо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек адолат ва тенглик тарафида туриш, у киши ҳар доим мазлумларга, бечораларга, ожизларга ачиниш ва раҳм шафқат билан қараганлар.
Бизнинг мақсадимиз – инсониятга хизмат қилиш ва адолатсизлик ва қонунсизликка қарши чиқишликдир. Чунки одамзот бошқалар нима дейишидан қатъий назар, инсонлар орасида адолат тарафдорлари, ҳимоячиларига, инсоният манфаатлари учун хизмат қилувчиларга эга бўлишга ҳақли. Бу нарса учун қатъийлик ва журъат керак, жасорат қўрқишнинг йўқ бўлиши эмас, балки қўрқувга зид холда қўрқмасдан харакат қилиш. Бу ҳаммамиз интиладиган ниятимиз.
1.6K views08:18
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:09:30 ​​ ГУНОҲЛАР ОРТГАН САРИ...

Бир йигит тақдир тақозоси билан узоқ сафарга отланди. Йўлда ҳориб, бир катта дарахт соясида дам олиш учун ўтириб ухлаб қолди ва туш ҳам кўрди.
Тушида у катта йўлда бораётган эмиш, йўл четидаги бепоён далада кишилар буғдой экаётганмиш. Буғдой тезда етилар, улар ҳосилни йиғиб олиб, кейин ёқиб юборишаётган эмиш.
Бир одам катта тошни кўтаришга ҳаракат қилар, аммо уддалай олмасмиш. Бироқ устига бир тош қўшилса қийналмай кўтарар, учинчиси қўшилганда эса иши яна-да осонлашаётган эмиш.
Бир нечта киши қўйнинг устига миниб, югуртириб боришаётганмиш. Орқаларидан кўп одамлар чопишар, аммо етишолмасмиш...
Йигит уйғониб, тушини қандай таъбир қилишини билмай, хаёл билан катта бир шаҳарга кириб бораркан, унга биринчи учраган нуроний отахон бўлди. У кексаларга хос синовчанлик билан қаердан келаётгани ҳақида сўради. Йигит отахоннинг саволига жавоб берди ва тушида кўрган ғалати воқеаларни ҳам айтди, ҳикматини билмайсизми, деди. Отахон йигитнинг тушига шундай изоҳ берди:
– Далага экин экиб, йиғиб олган ҳосилини оловга отганлар яхшилик қилиб, кейин уни ҳамма жойда мақтаниб гапириб юрадиган одамларни ифодалайди. Тошга тош қўшиб кўтаргани сари иши енгил кечаётган киши эса шуни англатади: одамга илк қилган гуноҳи оғир келади. Аммо тавба қилмасдан яна бу йўлида давом этаверса, бориб-бориб гуноҳлар юкини ҳис қилмай қўяди. Қўй миниб олганларга келсак, унга минган – олимлар ва мўминлар. Югуриб етолмаганлар эса эътиқодсиз кишилардир.
Аллох кечиргувчи ва мехрибон. Аммо биз хам гунох килишдан тийилиб савоб ишлар килишга интилайлик.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.6K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:09:30 ​​ УЧ ЧЎМИЧ СУВ.

Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.
- Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
-Маҳзунлигингиз сабаби недадир?- деб сўрадим. У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йўқми? У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.

Донишманд ҳикоясида давом этиб деди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг? У:
-Эҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да, ота, - деди. Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?- деб сўрадим. У:
-Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай? Мен:
-Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин, болам.

Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон сепиб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.

Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- Ҳозир аҳволингиз қандай? - деб сўрадим. У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб, ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.

Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эди-ку. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув ҳушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади.
Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.

Донишманд ўз қовлида давом этиб деди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.

ИБРАТ:
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота-онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота-онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
Шундай экан, эҳсонларингизни аяманг, азиз диндошим!
ҲИКМАТ: Ношукрликка одатланиш - эҳсонни кесар.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.7K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-04-22 10:31:55
«Даҳшатли сирли ўлим»

Қирол ва қироличага хизматкор муз солинган иккита стаканда сув олиб киради. Иккисида ҳам заҳар бор эди. Қирол бир кўтаришда ичди, қиролича секин-аста ичди ва қиролича ўлди, Аммо қирол тирик эди.

Савол: Нега қирол заҳарланмади?
2.4K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:18:35 ​​ "СМС"- ёзган ким?
" Рафик,ам бн севишиб турмуш к,урганмиз. Лекин ту'йгача фак,ат ижобий фазилатларимизни ку'рганимиз учунми..кейинчалик тез тез гапимиз к,очадиган бб к,олди.. Гохида аразимиз бир неча кунлаб чузиладиган булиб к,олди. Бора бора бу холат меъдамга тега бошлади..аввалига ярашиш учун имкон к,идирган булсам эндиликда хафсаласиз к,ул силтайдиган булдим. Табиийки бу муносабатларни яхшилаш учун хизмат к,илаолмасди..
Шундай жанжаллар ок,ибатида..узимни тутаолмай унга шапалок, туширдим..у йиглаб отасиникига кетиб к,олди. Ота онам "келинни уйга олиб кел" деб к,анча насихат к,илмасин..мени гурурим уни олдига ялиниб боришга буйин бермасди.. Охири онам аёлимни олиб келиш учун узи кетди.. "Углингиз бн яшамайман..ажрашаман" деган гапни эшитиб тушкун кайфиятда к,айтдилар.. Ота онамни к,ийнаб к,у'йганим дард булса ажрашиш хабари дард устига чипк,он эди.. Лекин борай десам гурур... Нима к,илишни билмай чалгиш бахонасида ичкиликга ружу к,уйдим..ичиб юришим онамни хавотирга солар..онамнинг ку'зёшларини ку'риб.."булди бошк,а ичмайман " деб узимга суз берардиму..эртасига бу ахддан асар хам к,олмасди.. Рафик,амга телефон к,илай десам яна у'ша..ГУРУР..
Бир куни....телефонимга хабар келди" Рафик,амдан"... "Азизим мени кечиринг.." деган хабарни к,айта к,айта севиниб у' к,идим ва у'ша захоти к,айнотамникига йу'л олдим.. Улар мени жуда мулозамат бн кутиб олишди.. К,айнонам айланиб у'ргилиб" хозирги ёшларнинг эркалиги"дан нолиб ту'кин дастурхон ёзиб мехмон к,илди.. Нихоят икки ойлик айрилик,дан сунг аёлим бн ку'ришдим..у хам согингани..ва юзида афсуслангани аён эди.. К,айнотам.." бор нарсаларингни йигиштир" деган бир огиз гапи бн индамайбуйсиниб олдимга тушди..
Айрилик,дан хулоса к,илиб энди тинч тотув яшай бошладик.. Бир куни..сухбатлашиб утириб гапдан гап чик,иб.."Смс"- узрномани аёлим ёзмагани маълум булди унинг олдига..ярашиш таклифи бн мен борганим..нафсониятимга тегиб..гашим келди..
"Биласизми - деди аёлим хаёлимдагини у',иб тургандай.. " Телефонингизга мендан Смс юборган инсон ким булса хам бизни бахтимизни уйлаган ва бизга яхшилик истовчи инсон! Мени шундай инсонлар яшайдиган хонадондан бир умрга кетишдан асраб к,олгани ва неча марталаб хаёлимга келгану..журъатим етмаган изхорни бошлаб бергани учун мен у инсондан умрбод миннатдорман.. Ишонинг мен сиздан хаёлан гоибона хар куни хар лахза кечирим сурар эдим"...бориб олиб келишингизни хар куни эшик тик, этса.." сиз эмасмикин деб кутар эдим.." деди.
Бу сузлар юрагимдаги гашликни буткул тарк,атиб юборди.. Кимга рахмат айтишни билмасамда..нафак,ат мухаббатимни..оиламни..балки хали тугулмаган фарзандимизни етимликдан асраб к,олган уша инсонга мен хам ташаккурлар айтаман..!!!!
ЯХШИЛИК К,ИЛ СУВГА ТАШЛА..БАЛИК, БИЛАР.. БАЛИК, БИЛМАСА Х,ОЛИК, БИЛАР!!!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
3.7K views06:18
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:18:01 ​​ Бугун бир киши бир қизиқ нарса айтиб берди:

Яқин замондаги ҳукмдорлардан бирининг аёли эрига:
- Сайлов ҳам яқинлашяпти, ҳукуматни нима қилиб бўлса ҳам ўғлимизга қолдиринг, - депти.
- Э, ўғлимиз эплолмайди, - депти ҳукмдор.
- Нега эплолмас экан, эплайди, - депти хотини.
- Унда кел, бир синов қўллаймиз. Синовдан ўтса, майли, - депти ҳукмдор.

Кейин ёпиқ саватда 20 та жўжа олиб келтирипти. Ўғлини чақиртириб, унга:
- Жўжаларни қаср ҳовлисига қўйиб юбор. Беш дақиқадан сўнг беш дақиқа ичида саватга қайта тўпласанг, синовдан ўтган бўласан, - депти.
Жўжалар беш дақиқа ичида катта ҳовли ва боғ ичида турли томонга тарқаб кетипти. Ўғил бечора бир соат уриниб, аранг тўплапти.
- Ана кўрдингми, - депти ҳукмдор хотинига, - ўғлинг синовдан ўтолмади.
- Ўзингизчи, ўзингиз ҳам тўплай олмаган бўлардингиз, - депти хотини бўш келмай.
- Яхши, - депти ҳукмдор. - Яна бир сават жўжа олиб келинглар.
Жўжани олиб келиб, саватни ҳукмдор олдига қўйишипти.
Ҳукмдор саватни очишдан олдин уни кўтариб дам у ёнга, дам буёнга силкитиб роса айланирибди. Охири саватни очиб қўйиб юборибди. Қаттиқ силкитишдан гаранг ҳолга келган жўжалар сулайиб қолган, қимирлашга мажоли қолмапти.
- Мана бундай қилиб бошқарилади, хотин, - депти ҳукмдор...
Интернет сайтидан

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
3.5K views06:18
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:59:27
.. Эр хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин:
- Рўмолсиз турганимда дараҳт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
- Эри хотинидаги иффатдан ва
Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак билан....


Батафсил
3.4K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:30:32 ​​​​ Аёл яратилиши хақида.

Заминни яратган қудратли ул зод.
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога.
Бир жуфтлик яратай деб яна бод-бод.
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога.

Аллоҳнинг олдига келиб фаришта.
Деди:
Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг.
Аллоҳим сабабин айтибди аста.
Фариштам ўринли саволни бердинг.

Аслида аёлни яратиш учун.
Эътибор бергайман кўп жихатига.
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин.
Ярасин дейманда эр хизматига.

У осон ювилар охири кетмас.
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим.
Икки юз харакат бил унга етмас.
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим.

Жозибадор бўлсин, қадди қомади.
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам.
Аёлга мухимдир эрнинг хизмати.
Синдириб қўймасин бошга тушган ғам.

Имконият бердим Она бўлишга.
Жажжи фарзандларин боссин бағрига.
У мажбур қисматга аста кўнишга.
Сабр кучли даво унинг дардига.

Оёқ қўлларини оғритиб синай.
Шукур қилармикан синовларимга.
Метиндай матонат бағшида этай.
Истиғфор айтсин деб гунохларига?

Фаришта ажабла хайратда қолди.
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди.
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга.

Якунламай уни бугун ё эрта.
У менинг суюкли бандам бўлади.
Фарзандлар туғса ҳам ками уч,тўртта.
Кўрасан хали кўп умр кўради.

Фаришта аёлга бориб яқинроқ.
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга.
Ё Роббим бунчалар этмасанг юмшоқ.
Наҳотки бардоши етар хаётга?

Ха у жуда юмшоқ шу билан бирга.
Мен уни шунчалар яратдим кучли.
Келтира олмассан сен хаёлингга.
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли.

У нозик кўринар ниҳолдан нозик.
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло.
Лек унинг зехни ҳам бургутдай тиниқ.
Ўйлашни билади йўлатмас бало.

Аёлнинг болдайин тотли забони.
Уқади,уқтира олади хали.
Бекорга бермадим қирқ битта жонни.
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли.

Фаришта яноғин кўриб демоқда.
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз.
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда.
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз.

Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб.
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши.
Ёш дейсанми?деди хайратта қараб.
Ёш аёл қувончи ҳамда бардоши.

Севса ҳам йиғлайди,кулса ҳам йиғлар.
Ёлғизлик емирса ғурури синмас.
Дард,алам барига албатта кўнар.
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас.

Аёлда шундайин илоҳий куч бор.
Йиғлашни хохлаб ҳам кула олади.
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор.
Ўзгалар дардига малҳам бўлади.

Биргина нигоҳла ноз ила боқса.
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз.
Камондай қошига сурмолар суртса.
Жаннатим хурлари туради ожиз.

Фаришта сўз демай сўнг ажабланди.
Нахотки аёлга шунча эътибор?
Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди.
Лек унинг биргина ожиз жойи бор.

Мутлақо бошқадир бор муаммоси.
Фаришта сўради:Қандайин хато?
Қадрини билмайди унинг хатоси.
Шу учун хаёти бузулар хатто.

Эй Аллоҳ бизларни яратиб кечроқ.
Шунчалар мукаммал,шунчалар ожиз.
Қадримиз билмай хўп дил куйса бироқ.
Инсоф ва хидоят сўраб ўтгаймиз.

Бергувчи ўзингсан минг шукур Аллоҳ.
Хидоят айлагин хар бир қалбларга.
Афу эт биламан бизда кўп гунох.
Эхтиёж қолмасин нокасд, номардга.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.1K views04:30
Ochish/sharhlash