Get Mystery Box with random crypto!

​​Имкониятдан фойдаланиш Шу йўл билан Рамазон бизларни ниятими | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Имкониятдан фойдаланиш
Шу йўл билан Рамазон бизларни ниятимизга етишимиз учун ижодий меҳнатга ўзимизни мослаш имкониятини берди. Ҳаёт ҳар куни олдимизда имкониятлар эшигини очаяпти, ва бизнинг тақдиримиз у эшиклардан кириш ёки кирмаслигимизга боғлиқ.
Рамазонда биз ўзимиздан аҳволи анча оғир инсонларга улар шу нарсаларга ҳақдор деб закот ва бошқа моддий ёрдамларни бердик, уларни эслаб туришни ўргандик. Ўзгаларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қолишганда уларни тобеликда ушлаб туриш учун эмас. Сизнинг арашувингиз сабабли шу одамлар моддий тарафдан мустақил оёққа туриб олишликка ҳақли инсонлар. Бозор қилганимизда, еганимизда, ичганимизда, бекорга пулни сарфлаганимизда, ўзимизни кузатишимиз ва бундан кўп ва бундан яхшироғга муносиблар борлигини ёдда сақлашимиз керак. Бу дарсларниг фойдаси ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Биз Исломнинг асл мақсадига қайтишимиз зарур. Инсонларни ҳурмат қилиш ва муҳаббат кўрсатиш – бу Аллоҳга муҳаббат кўрсатиш демакдир.
Келинг, ўзимизни вазифамизни бажаришда қатъий эканлигимизни исботлаймиз, вақтимизни тўғри тақсимлайлик, қонунга амал қилайлик, ўрганайлик ва қидирайлик, хиссиётларимизни жиловлайлик, мажбуриятларимизни тан олайлик, исроф қилмайлик, камбағал фақирларниг хаққини унутмайлик –келинг асл мақсадга қайтайлик. Аллоҳ сизни тўғри йўлга бошласин ва ҳимоя қилсин. Дунёга раҳмат тушсин ва мазлумларга нусрат берсин, кунларингиз яхши кўрган кишиларингиз билан ўтсин, кун охирида юзингиздаги нурни кўриб “мана шу, мана шу одам кунини батамом ўтказибди”, дейишсин.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK