Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanaldagi mavzular:
Bepul
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.16K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 23

2023-04-22 07:29:02 ​​ ​​Дунёнинг энг куркам Аёли

Тонгда бутун Коинот,
Тортишишни бошларкан.
,,Кўркам аёл кимдир"- деб,
Кўкка Савол ташларкан.

Осмон қашиб бошини,
Ўйларкан ,,Қизиқ савол".
Булут тўкиб ёшини,
Дер, ,,Хамма кўркам аёл ",

У ундай дер, буниси,
Бундай деб лақилларди,
Хаммаси хақ ўзича,
Фикрини маъқулларди.

Шунда, ногох эшикдан,
Чиқиб келди бир аёл.
Кўнглида буюк Хаққа,
Таъзимдек нияти бор.

Тун қўйнида юлдузлар,
Унга боқишди дархол.
Дейишди, ,,Биздан кўркам,
Намозга турган аёл".

Хайрат билан сўнг боқди,
Лол бўлиб, кўкда Хилол.
Деди: ,,Қандай мукаммал,
Намозга турган аёл.

Салом билан ёрини,
Кўксини ёқаркан У.
Хаё билан жилмайиб,
Кимтиниб бокаркан У.

Бор кўркини яшириб,
Ўраркан рўмолини.
Сирлилигин ошириб,
Ошираркан орини.

Тилидан боли томиб,
Шукроналар айтаркан.
Биздан шунчун қизғониб,
Қуёш ортга қайтаркан".

,,У кимдир фариштами?"
Сўрайди гулғунчалар.
,,Мехр боғлар риштами,
Гўзал бунча-бунчалар?

Намозида дунёнинг,
Тинчлигини сўраркан.
Ва ўпиб Она ерни,
Хуш ниятга ураркан".

Коинот дер, хайратда,
,,Бу қандайин тилсимот?
Салом йўллар Бизларга,
Беш вақт аёл деган зот.

Келинг биз хам аёлга,
Дилдан салом йўллайлик.
Саломга Алик олиб,
Дуосини қўллайлик".

Аёл бундан бехабар,
Чиқармай овозини.
Ихлос билан мукаммал,
Ўқирди намозини.

Аммо аёлнинг Саси,
Самоларда еларди.
Коинотдан у томон,
Чексиз Рахмат келарди.

Бўлиб хамма жамул-жам,
Бир фикрга келишди.
Хулоса қилиб бу дам,
Бир овоздан дейишди.

,,Дунёда энг кўркам зот,
Улашган тоза хаёл.
Эрта тонг Салом билан,
Намозга турган Аёл! "
М.Алиева

ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ
@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.6K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:01:57 ​​ Бир хонадонда қайнона ва келин орасида доим келишмовчилик бўларкан. Низолар шу даражага борибдики, охири бир куни келин гиёҳлар сотувчи қариндошига бориб дардини айтибди. «Уни фақат ўлдириб қутулишим мумкин. Илтимос, менга ёрдам беринг», дебди. 
Ёши улуғ сотувчи унга бир ҳовуч кукун бериб: «Бу бир ойда секин таъсир қиладиган заҳар. Буни ҳар куни қайнонангнинг овқатига 
оз-оздан аралаштириб бер. Лекин доим чиройли муомала қил, табассум билан гаплаш, муросали бўлгин. Шунда у заҳарлаётганингдан шубҳаланмайди», дебди. 
Келин қайнонасидан шунчалик безган эканки, сотувчи айтганидек қилибди. Қайнонасининг ҳар таомига ўша кукундан қўшар ва ширин муомала қилар экан. Орадан бир неча кунўтиб келин яна ўша гиёҳлар сотувчи қариндошига бориб: «Берган заҳарингизни таъсирини кесувчи бирор дори беринг, илтимос», дебди. 
Сотувчи сабабини сўраган экан, аёл унга жавобан: «Заҳарлаётганимни сезмасин деб қайнонамга доим яхши муомалада бўлдим. Ҳозир қайнонамнинг менга нисбатан муносабатлари ўзгариб худди меҳрибон онамдек бўлиб қолдилар. Энди у кишини ўлишларини хоҳламайман», дебди. Сотувчи аёл чиройли табассум қилиб, «Сенга берган кукуним аслида оддийгина шакар эди. Шу бир ҳовуч шакар бугунгача қанчадан-қанча одамларнинг орасини тузатди-я», дебди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.5K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:14:02
Ассалому алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азизлар!
Шанба кунингиз хайрли, сермазмун ўтсин.
Ҳар бир лаҳзадан бахтни ҳис қилиб яшашни ўрганайлик.
Қалбимизда қолиб кетган ғам, алам, нафратдан бўшатиб, қалбимизга яхши нарсаларни олиб кирайлик.
Доимо қалбингиз пок, фикрингиз соф бўлсин.
Шундагина ҳаёт тарзи жуда гўзал эканлигини ҳис қилишимиз осон бўлади. Ҳаммага омад!

Бир йигит вафот қилди.
Дўстлари унинг номидан масжид қуришди…

Бир йигит вафот қилди.
Дўстлари унинг номидан қудуқ қазишди

Яна бир йигит вафот қилди.
Дўстлари унинг номидан (кўчага) сув совуткич ўрнатишди.

Уларнинг бири ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди.

Яна бири кечаси уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди

Мана шу ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!

Роббим, ўлимимдан кейин бизни эслайдиган дўстлар ато қил!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
6.9K views02:14
Ochish/sharhlash
2023-04-21 10:23:15 ​​ ​​Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. Одатдагидек симёғочлар чироғи ёқилмаган, кўча қоп-қоринғу. Ора-ора ўтаётган мошиналар чироғи билан кўча бир зум ёришиб, кейин яна зимистонга айланяпти. Ёшим йигирма олтига етдиямки, ҳали-ҳануз шу бечора симёғочлар чироққа ёлчимади. Узоқроқдан велосипед минган, оқ-сариқдан келган тўлароқ йигит мен томонга келяпти. Анча яқинлашганда танибман.
—Акмаал! — деб баланд овозда чақирдим. Кўрмай ўтиб кетмасин тағин.

Акмал қўшнимиз Фарҳод аканинг ўғли. Ёши ўн еттида, мендан беш ёш кичкина. Ҳали ёш бўлса ҳам маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қилади, яхши кўради. Дадаси топармонлиги ёки онаси мансабдор фалончиевичнинг қизи эканлиги бунга сабаб бўлган эмас. Аксинча, бу ҳурматни Акмал ўз самимийлиги, хушмуомалалиги, бир сўз билан айтганда, чиройли хулқ-атвори билан қозонган. Болалигиданоқ ўта самимий эди. Маҳалламизда у кириб ўйнамаган ҳовли йўқ. Дилдан суҳбатлашмаган инсон йўқ. Ҳар бир хонадон аҳлининг чойнак-пиёласи уни танийди, бировнинг мушугига «кишт» демаган. Доим очиқ юзли, қўли кўксида, совуққон, хизмат бўлганда «лаббай» деб туради. Йигит бўлса, шунчалик бўлар. Кўришганимизга анча бўлганди. Учрашиб қолганимиздан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим.

Мени кўриб велосипедини тўхтатди. Саломлашиб, қўл сиқишиб кўришарканмиз, мен акаларча чап билагимни унинг гарданига қўйиб олдим. Ундан сўрадим:
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?..

Тўғри тушундингиз. У тўрт йил олдин вафот этган, шу мозордан қўним топган. Уни ҳозир тушимда учратганимдан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Фурсатни ғанимат билиб ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб изладим.
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?

Акмалнинг юз ифодаси ўликка хос эди: ҳеч қандай ҳиссиёт белгиси йўқ. На хурсандлик, на ташвиш аломати бор. Жавоб берди:

—Аллоҳнинг ғазабига қолай деб турган эдим. Кейин мени ўз раҳматига олди.
Ичимда мен: «Аллоҳнинг ғазабига тортай деган нарса намоз ўқимай ўтганлиги бўлса керак» деб тургандим, худди ичимдагини ўқиётгандай тасдиқ нигоҳи билан қаради. Бу қараш шу қадар маʼноли эдики, юрагим уриши тезлашиб кетди. Ахир ёшлигимдан фарз намозларни канда қилмаган бўлсамда, бирор марта шу қўшни укамни намозга даъват қилмаган эканман. Худди ҳозир мени қаттиқ ушлаб олиб: Сиз айбдорсиз ҳаммасига, сиз айбдорсиз дейдигандай туюлди, қаттиқ ваҳимада қолдим Яхшиямки Аллоҳ раҳматига олди» деб қолди, бўлмаса тамом бўлардим. Шу лаҳзада менинг хаёлимга дарров унинг чиройли хулқи келди Ҳойнаҳой мағфират қилинишига сабаб шу гўзал хулқи бўлса керак деб ўйладим тушимда Юрагимнинг безовталиги ҳам бироз сокинлашди Кейин аста узоқлаша бошлади Кўринмай кетай деганда ўзимга муҳим яна бир савол эсимга тушди
Акмал, ҳозир уёқда нима қиласизлар кундалик ишингиз нима?
Кун бўйи фақат Қуръон ўқиймиз.
Машааллоҳ Бу жавоблардан кейин Акмал ҳақидаги хавотирларим анча нари бўлди. Алҳамдулиллаҳ
У узоқлашаркан мен қандайдир бир хилват ҳужрага кирмоқчи бўлдим Лойсувоқли девор, эшик-ромлари йўқ зим-зиё зах босиб ётган бу хона эски ҳожатхонага ўхшарди фақат нохуш ҳиди йўқ холос Мен негадир ўша ерга кириб Қуръон ўқимоқчи бўлдим Улгуриб қолай деб баланд овозда сўраб олдим:
Акмал ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
У сукут сақлаб турди Иккинчи марта сўрадим:
Акмал укажоним ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
Бўладими? деб таажжубли оҳангда жавоб берди. Яъни бўладими ҳам гапми, ўқиш шарт демоқчи назаримда
Кейин у кўринмай кетди Мен ҳалиги ҳужрага кирдим Чордана қуриб қўлимда мусҳаф билан ўтирдим Хона ваҳимали жуда ваҳимали эди.Атрофга қараганим сари юрагимдаги даҳшат ортиб борарди Шу даҳшат ичида мусҳафни ушлаб ўтирардим
Шунақаям бефайз макон бўладими? Қандай жой экан-а ўзи бу? деган ўйлар зеҳнимдан ўтаркан бирдан бу жойни танийдиган бўлиб қолдим Бу менинг қалбим экан Қуръондан узоқлашган солиҳ амаллар билан пардоз берилмаган юрагим Ўтирган хонамдан жирканиб кетдим, ҳам қўрқдим Тезроқ қочиб кетишни истадим.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.4K views07:23
Ochish/sharhlash
2023-04-21 06:10:35 ​​ ИБРАТЛИ ХИКОЯ.

Яхши сахий бир кишининг катта бир мевали боғи бор эди. У кеча-кундуз меҳнат қилиб, боғини парваришлар, мевалари пишган маҳалда камбағалларни чақириб келиб, уларни меҳмон қиларди.
Сҳунинг учун ҳам Аллоҳ таоло унинг ҳосилига баракотлар берар, ширин-шакар мевалари йил сайин ортиб борарди. Ҳар қанча камбағалларга берса ҳам асло камаймас, ўзи ҳам ҳайратланар эди.
У одам то ўлгунча бу хайрли ишда давом этиб, бахтли ҳаёт кечирди. Вақти келиб боғ унинг фарзандларига мерос қолди. Ҳосил пишар маҳали улар бир-бирларига шундай дейишди:
-Боғ бизники. Нега энди мевасидан фақирлар баҳраманд бўлиши керак?! Бу йилдан бошлаб ҳеч кимга ҳеч қандай ҳадя бериш йўқ!
Уларнинг орасида ақлли бир укалари бор эди. Уларга шундай деди:
-Аллоҳдан қўрқинг. Отамизнинг яхши бир одатлари бор эди. Камбағалларни хурсанд қиларди. Аллоҳ таоло ҳам шу боисдан ҳосилга доим баракотлар берарди. Биз ҳам шундай қилайлик.
Бошқаларга бу гап ҳеч ёқмади.
-Йўқ,- дейишди нодон биродарлар. -Бу боғ бизники. Ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ унда. Агар бу камбағалларга берадиган бўлсак, улушимиз камаяди. Бундан кейин бермаймиз тамом-вассалом!
Ўша кун кечқурун тун ярмида Аллоҳ у боққа бир шамол юборди. Сҳамол боғдаги бутун ниҳолларни ёқиб, қоп-қора кўмир ҳолига келтирди. Эгалари бундан хабарсиз эдилар.
Бахил, зиқна, очкўз биродарлар эрталаб туриб олиб, ҳеч кимга сездирмай боғдаги меваларни йиғиб келишни режалаштирдилар.
-Қани, кетдик. Ҳеч ким билиб қолмасин,- дея пичирлашиб йўлга тушдилар.
Тонг саҳарда етиб келиб, боққа кирдилар ва дарвозаларини тамғалаб олдилар. "Худога шукр, камбағаллар сезишмади", деб севиндилар. Аммо боққа киргач, қарасалар, дарахтлар ёниб, қоп-қора бўлиб куйиб ётибди. Мевадан ном-нишон йўқ.
-Ейвоҳ!- деб бақирдилар. -Ҳойнаҳой, бошқа бир боққа кириб қолдик, шекилли. Энди нима қилдик?!- деб қайғуришди.
Ақлли ва солиҳ бандалардан бўлган укалари айтди:
-Йўқ. Бу ўзимизнинг боғимиз. Бахиллик қилганимиз учун ҳам Аллоҳ унинг кулини кўкка совурди. Кўрдингизми?!
Биродарлар ғам-андуҳдан ҳоллари паришон бўлиб, охири бир-бирларини айблай бошладилар.
-Бу гап биринчи сендан чиқди.
-Йўқ, сен бахилликка бошладинг.
-Ҳаммасига ўзинг айбдорсан...
Бу фойдасиз тортишувларни кузатиб турган укалари уларга шундай деди:
-Енди бу гап-сўзлардан ҳеч бир нафъ йўқ. Раббингиздан кечирим сўранг. Албатта, У меҳрибон ва марҳаматлидир.
Ака-укалар пушаймон бўлиб, тавба этиб, истиғфор айтдилар. Бундан сўнг асло бахиллик ва очкўзлик қилмасликка аҳд қилдилар.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
7.5K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-04-21 06:10:35 ​​ ДУО....

Улуғ кунда дуо қилинг...!!!
Мехрибон Аллохим азза ва жаллага хамду санолар,
Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга саловатларимиз бўлсин...!!!
Яна бир мунаввар тонг ила рамазон сахарлигига етказганига шукрлар бўлсин...!!!
Аллох ТАОЛО хар бир тонгни саодат ила қарши олишни насиб қилсин...!!!
Тутаётган рўзаларимиз охиратда сизу бизларни Райён дарвозасидан олиб кирсин ...!!!
Сахарлик қилаётган яқинларим уйингизга Аллохнинг РОХМАТИ доимо ёғилиб турсин ...!!!
Рамазон кунида Аллох ТАОЛО дуоларимизни ижобат айласин...!!!
Ибодатларимизга куч қувват , гўзаллик , ризқларимизга файзу барокотлар берсин...!!!

Кунимиз эзгу амаллар, Қуръон тиловатлар ила ўтсин...!!!
Тутган рўзаларимизни ажрини, савобини фаришталар ёзиб охирига адоғига етолмасин...!!!
Рўзаларимиз, ибодатларимиз,
охиратимиз учун захира гунохларга каффорат бўлсин...!!!
Беморларга асоратсиз шифои комил берсин...!!!
Хомиладорларга оқ йўл берсин...!!! Илохим ўғилдир қиздир соғ-саломат бағриларга босиб олсинлар...!!!
Йўлга сафарга отланганларни Аллохим Ўзи ёрлақасин , Ўзи азизу мукаррам қилсин...!!! Ўзи хифзу химоясида асрасин...!!!
Бефарзандларга фарзанд,
қарздорларга нажот, мушкулоти борларга гўзал ечим берсин...!!!
Илм йўлидаги дўстларимизга мукаммал илм ва амал килгувчи тақво ато этсин Амийн...!!!
Ўтганларни Аллохим рахматига олган бўлсин Амийн...!!!
Умра зиёратга кетаман деб турганларга қабул, мақбул бўлувчи мукаммал тўлиқ зиёрат насиб рўзи айласин...!!!

Юртимиз тинч осмонимиз муссаффо бўлиб, турли офатларидан Аллохим Ўзи асрасин ...!!!
Амийн. Аллоху Акбар ...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
6.6K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-04-21 06:10:34 ​​ Ўтган ишга саловат
(Хаёлий ёки хаётий воқеа)


Бир инсоннинг олдига таниши келиб -биродар сизга тухмат қилиб қўйдим, деса -ўтган ишга саловат дебди.
Яна бири келиб -дўстим сизни ғийбат қилиб қўйдим деса, -ўтган ишга саловат дебди. Бошқаси келиб, -шунча яхшилик қилдингиз, лекин сизга нонкўрлик қилдим деса, -ўтган ишга саловат дебди.
Орадан вақт ўтиб шу инсон қазо қилибди ва дўстининг тушига кирибди.
Тушида, дўсти жаннатларда юрган эмиш. Биродар бу жаннатга киришинга не сабаб деб сўраса, шундай жавоб қилибди: Аллоҳ билан савол жавобга борганимда, Ё Роббим, Сен буюрган амалларни тўлиқ бажара олмадим, Сен қайтарган нарсалардан тўлиқ қайта олмадим, мени авф этгин дедим. Шунда Аллоҳ: эй бандам ўтган ишга саловат, сен у дунёда бошқаларни кечирдинг, шу сабаб Мен хам сени гуноҳингни кечирдим деди ва жаннатга киритди.
Кечиримли булинг. Аллох хам кечиримли.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
6.0K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-04-21 05:30:43
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...


Давомини ўқинг
6.8K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-04-20 23:23:44
ҚЎШАЛОҚ АЙЁМ

Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин. Келаси Рамазонларнинг Жумаларида хам бир биримизни қутлаш насиб қилсин

Яқинларни қўшалоқ Саййидул Айём билан қутланг!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
67.4K views20:23
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:56:02 ​​ Саҳобалар ҳаётидан:

Осмон аҳли наздида қадрли бўлган, ер аҳли танимаган буюк саҳоба.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Жулайбиб исмли саҳоба бўлган. Қорачадан келган, бўйи паст, оддий кийимда, уйи йўқ, егуликка бирор нарса топса ер, бўлмаса рўза тутар, тўшаги ер, ёпинчиғи осмон, ёстиғи эса икки ковуши эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари олдидаги суффада ҳаёт кечирарди.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан ўтирган эдилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу уларнинг олдидан ўтиб кетаётган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Анави ким биласизларми? дедилар. Саҳобаларнинг аксари унинг ҳатто исмини ҳам билишмади. Уйи йўқ, жойи йўқ одамни ким ҳам танирди. Чунки Жулайбибга ўхшаган одамлар кўринмай қолса ёки бир жойга кетиб қолса, ҳеч ким қидирмас, бор йўқлиги билинмасди. Оддий одам эди.
У зотнинг ўзлари:
«Бу Жулайбиб», дедилар. Уни чақириб:
«Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?» дедилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу аҳволидан нолимади, мен қийналиб қолганман, деб шикоят қилмади. Бироз қараб турдида:
«Ё Расулуллоҳ! На моли бор ва на мансаби бор Жулайбибга ким ҳам қизини берарди бу дунёда?» деди.
Бу ҳолат яна икки марта такрорланди. «Эй Жулайбиб уйланмайсанми?» деганда, Жулайбиб яна ўша сўзини такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фалончи ансорийнинг уйига бор ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга салом айтдилар ва қизингизни менга турмушга берар экансизлар, шуни етказишимни менга тайинладилар», дегин», дедилар.

Жулайбиб розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз айтганларидек қилди. Ҳалиги ансорий саҳоба нима дейишга ҳайрон. Қизи ансорийя аёлларнинг энг гўзали, Жулайбиб эса на моли бор, на чиройи бор, кўримсиз оддий қорачадан келган, бунинг устига бошпанаси ҳам йўқ эди. Жулайбибга қараб:
«Қандай қилиб қизимни сенга бераман, на молинг бор ва на ишинг», деди. Саҳобийнинг аёли ҳам эрига:
«Қизимизни мана шу Жулайбибга берамизми?» деди ва уни ортига қайтармоқчи бўлишди. Шунда оқила, солиҳа, обида қиз:
«Эй Отажон, эй онажон, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан совчи бўлиб келган кишини қайтарасизлар. Аллоҳга қасамки, мен мана шу инсонга турмушга чиқаман», деб унга турмушга чиқишга рози бўлди.

Тўй бўлди. Висол кунининг биринчи кечаси яқинлашаётган пайтда жарчи:
«Дин ҳимояси учун чиқинглар», деб нидо қилди. Жулайбиб Мадинадаги энг гўзал, чиройли аёлини энг ширин лаҳзаларда тарк қилиб аскарлар сафига қўшилиб дин ва мусулмонлар ҳимояси учун кетди. Жангда мусулмонлар ғалаба қозонди. Лекин йўқотишлар бўлди. Баъзи саҳобалар ўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонига келиб саҳобаларни бирин-кетин қидира бошладилар. Фалончи ўлибди, фалончи ўлибди, деб ўлган саҳобаларни санаб чиқишди. Лекин бирор киши Жулайбибни тилга олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳабибни яъни дўстни йўқотмадингизми?» дедилар. Саҳобалар ҳайрон. Ҳамма вафот этган машҳур саҳобаларни санаб чиқишган эди. Улар:
«Ким экан у сиз айтаётган дўст, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен дўстим Жулайбибни қидираяпман», дедилар. Жанг майдонидан Жулайбибнинг жасадини қидириб топдилар. Унинг бошини муборак тиззаларига қўйдилар ва:
«Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман!» дедилар. Бир пас туриб бошларини бошқа томонга бурдилар.
«Нима учун бошимни бошқа томонга бурганимни биласизларми?» дедилар. Улар:
«Йўқ», дейишди.
«Аллоҳга қасамки, Жулайбибнинг ҳурдан бўлган хотинлари бағрига босиш учун талашиб келаётганини кўрдим. Ва Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб юзимни бошқа томонга бурдим», дедилар».

Мана, иймонида содиқ, тақводор Жулайбиб Аллоҳ наздида қадрли эди! Гарчи ўзи яшаб турган ҳудудда ён атрофидаги одамлар Жулайбиб розияллоҳу анҳуни яхши танимасаларда, осмондаги фаришталар унинг номини тилга олишар эди.

Аллоҳ барчамизни иймонда содиқ ва тақводор, солиҳ бандаларидан қилсин!
Жулайбиб ҳазратларидан Аллоҳ рози бўлсин!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
4.2K views15:56
Ochish/sharhlash