Get Mystery Box with random crypto!

​​ Бугун бир киши бир қизиқ нарса айтиб берди: Яқин замондаги | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​ Бугун бир киши бир қизиқ нарса айтиб берди:

Яқин замондаги ҳукмдорлардан бирининг аёли эрига:
- Сайлов ҳам яқинлашяпти, ҳукуматни нима қилиб бўлса ҳам ўғлимизга қолдиринг, - депти.
- Э, ўғлимиз эплолмайди, - депти ҳукмдор.
- Нега эплолмас экан, эплайди, - депти хотини.
- Унда кел, бир синов қўллаймиз. Синовдан ўтса, майли, - депти ҳукмдор.

Кейин ёпиқ саватда 20 та жўжа олиб келтирипти. Ўғлини чақиртириб, унга:
- Жўжаларни қаср ҳовлисига қўйиб юбор. Беш дақиқадан сўнг беш дақиқа ичида саватга қайта тўпласанг, синовдан ўтган бўласан, - депти.
Жўжалар беш дақиқа ичида катта ҳовли ва боғ ичида турли томонга тарқаб кетипти. Ўғил бечора бир соат уриниб, аранг тўплапти.
- Ана кўрдингми, - депти ҳукмдор хотинига, - ўғлинг синовдан ўтолмади.
- Ўзингизчи, ўзингиз ҳам тўплай олмаган бўлардингиз, - депти хотини бўш келмай.
- Яхши, - депти ҳукмдор. - Яна бир сават жўжа олиб келинглар.
Жўжани олиб келиб, саватни ҳукмдор олдига қўйишипти.
Ҳукмдор саватни очишдан олдин уни кўтариб дам у ёнга, дам буёнга силкитиб роса айланирибди. Охири саватни очиб қўйиб юборибди. Қаттиқ силкитишдан гаранг ҳолга келган жўжалар сулайиб қолган, қимирлашга мажоли қолмапти.
- Мана бундай қилиб бошқарилади, хотин, - депти ҳукмдор...
Интернет сайтидан

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig