Get Mystery Box with random crypto!

​​ Бир опахоним суҳбатидан: Йигирма тўққиз ёшимда туҳматга қо | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​ Бир опахоним суҳбатидан:

Йигирма тўққиз ёшимда туҳматга қолдим.  Эримнинг бўлмағур рашки- йўқ нарсага уни ишонтирди...
Душманларим эса "ола-киш" бериб юбордилар...
Учта бола билан ота уйимга "бузуқ"  номини олиб қайтдим...
Отамга ўзимни оқлаш учун Қуръон кўтариб чиқдим,  қўлимдан уришиб олиб қўйдилар...
"Мен қирқ йил халқнинг боласини ўқитган одамман,  миллион ҳил одам боласини кўрдим. Ингичка томирингда нима ўй бор, буни биламан.  Бузуқ эмаслигингни ҳам...
Чунки зотимда йўқ.  Харомдан егизмаганман,  қонингда йўқ!  Онанг" тўғри оёқ, тўғри ҳаёл"- сенам уни боласисан...
Мен сенга ишонаман" дедилар...
Қўшни чиқди:  кўчанинг гапини кўтариб...
"Одамлар шунақа ўйлаяптийкан-ку!" деб яна фиғоним фалакка чиқди,  барибир  ўшанда "одамлар нима деяпти?!" деб яшайдиган пайтим экан-да...
Аҳмоқлик қилишимга бир баҳя қолди:  ўзимни осмоқчийдим...
Шайтон йўл кўрсатди:  "ўлсанг,  эрингни кўзи мошдек очилади,  уволингга қолганини тушунади,  гап сўзлардан қутиласан,  кеч-а шу ёлғончи дунёсидан!"
Арқонни энди бўғзимдан ўтказиб,  стулни тепганимда,  хушёр падари бузрукворим чопиб кириб қолдилар.
Назаркарда одам эдилар:  кўзларида аллақандай ғамни кўрдим.
-Битта қаланғи қасанғи,  ўзининг фикри йўқ,  ким нима деса ишониб кетаверадиган калта ўй- эрни деб ўзингни осишгача борган экансан,  демак ўзинг ҳам калта ўй экансан,  қизим...
Яшашнинг мағзини тушунмабсан...
Нега сенга Аллоҳ учта бола берди?! Нега сени уларга она қилиб сайлади?!
Шуларни ўйламадингми?!
Энди бу ёғига яшайсан,  ҳаёт ўзи секин қўлингдан ушлаб,  ақлингни танитади...
Бу эринг билан ҳам ярашиб кетасан,  болаларинг улғаяди!
Бироқ,  ҳаёт бир нарсани сенга уқтиради-ки, ўзининг нарҳи- битта эрдан қиммат эканлигини сенга англатади!- дедилар...
Қўлимдаги арқоним хўл бўлиб, шу сўзларни эшитиб ўтирдим...
Шундан кейин кўп вақт ўтмади, эрим ялиниб келди ва ярашдим...
Яна бир фарзандим туғилди...
Пулим кўпайди ва одамлар орасида обрў топдим...
Ҳеч ким-ўша мени ўзимни осишга ундаган воқеани қайта эсламади ҳам...
Гўёки у тушимда бўлиб ўтгандек эди...
Бироқ эримдан кўп куйдим...
Бир ичиб милицияга тушади, бир гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб...
Танбал ва турган битгани ғалва инсонга айланди. Оила ва рўзғор ўзимнинг зиммамда эди. Бозорма-бозор кезиб, икки қаватли уйлар қурдим.
Соғлиғим яхши эмасди,  жигар ҳасталигига чалиндим. Шундай бўлса-да, тирикчилик...
"Мусофирман-ку ким таниб ўтирибди!" деб Туркияда моллар солинган оғир қопларни елкага олиб кетаверардим...
Жабрини кўрдим...
Эрим кунлардан бир кун- ичиб келиб, жигаримга тепди. Болаларим зўрға ажратиб қолишмаганда билмадим нима бўлардим...
Кўз олдимдан отамнинг сиймоси, қулоқларим остидан гаплари ўтди.
"Ҳаёт ҳали- ўз нархини сенга англатади..."
Эртаси куни унинг телефонда кимгадир гапираётган гапларини эшитиб қолдим:
"Жигарига тепдим атайлаб, ўлмади. Жони қаттиқ экан, зормандани!"
Унинг бошқа аёл билан муносабати борлигини билардим. Тишимни тишимга қўйдим.
Ичиб келиб:  "уйимни бўшатиб қўй,  уйланаман!"  деб вайсади.
Яна отамнинг сўзларини эсладим: "Энди яшайсан, ақлинг кириши учун ҳам- яшашинг керак, битта эр ва бугун гапириб эртага унутадиган одамларнинг гап-сўзи деб ўзингни осмоқчи бўлганинг хато эканлигини англашинг учун ҳам яшайсан энди қизим..."
Болаларим билан эрим уйда йўқлигида қўлга илинган нарсаларни олдиг-у,  ижара уйга чиқиб кетдик.
Шу воқеага ҳам олти йил бўлибди.  Шу вақт ичида "Аллоҳга таваккал деб яшадим. Икки фарзандимни  ўқишга жойладим,  қиз узатдим,  тўйлар қилдим.  Набиралар кўрдим...
Эрим мендан кейин уйни батарейкаларини,  арматураларини суғириб ичди,  қўлга илинган нарсани сотди. 
Кейин ўзининг тирикчилиги учун Россияга кетди.
Энди телефондан ҳабар юбориб,  болаларига ва менга ялинади:
"Қайтсаларингиз бир оила бўлиб яшаймиз!"
Ҳаёт шундай қиммат нарса!
Соғлик бебаҳо!
Умр ўткинчи гап сўзлардан кўра муҳимроқ фалсафаларга тўла...
Ростдан ҳам ҳаммаси ўтади!
Гап сўзлар ҳам,  яхши воқеалар ҳам,  умрнинг ўзи ҳам..."
Хулоса ҳар кимнинг ўзидан.
Оққа кўчирувчи Ummu Zaynab

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK