Get Mystery Box with random crypto!

Бир доно аёлга ҳаётда тажрибаси йўқ аёл хасрат ва алам билан м | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Бир доно аёлга ҳаётда тажрибаси йўқ аёл хасрат ва алам билан мурожаат қилди..
- Опажон мен турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчиман. Мен ундан ўч олмоқчиман. Унга шундай азоб берайки! У қийналсин, аламидан фарёди кўкка етсин. Нима қилсам у азобда қолади?
Шунда доно аёл ёш жувонга шундай маслахат берди:
- Сиз хожангизга гўёки уни ўта севиб қолган аёл ролини ўйнанг. Ҳаммаси шундек табиий бўлсинки, натижада у сиз кўрсатаётган меҳр муҳаббатдан ҳеч қаёққа қоча олмай сизни севиб қолсин. Сиз шундай ҳаракат қилингки, ўзингизни телбаларча севдиринг. У сизни севиб қолгандан сўнг эса... мархамат сиз уни ташлаб кетаверинг. Ана у азоб дунёдаги энг олий жазо бўлади!

Бу маслаҳат аёлга маъқул тушиб дебди:
- Агар маслаҳатингиз натижа бермасачи?
Доно аёл:
- Албатта натижа беради. Менга ишонинг,-дебди табассум билан..
Аёл уйига жўнаб кетибди. Ўша кунданоқ доно аёл айтган ҳар бир сўзига амал қила бошлабди...
Орадан бир йилча вақт ўтиб, кўчада ушбу аёл доно аёл билан беҳос учрашиб қолибди..

Доно аёл сўрабди:
- Нима бўлди? Ҳожангиз билан ажралишмоқчи эдингиз?
Шунда аёл жавоб берибди:
- Мен ажралишарканманми? Мен-а!? Мен ҳаётимдан кечсам кечаманки, ҳаётим мазмуни бўлган ҳожамдан ўлгунимча ажралмайман. Менга уларсиз, уларга менсиз ҳаёт йўқ!- дебди...

Азизлар! Бахтиёр яшамоқлик ёки бахтсизликдан кўз ёш тўкмоқлик ўз қўлимизда...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig