Get Mystery Box with random crypto!

Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси деярли якунланди Мар | Sirdaryo | Onlayn

Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси деярли якунланди

Марказий банкнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 24 та тижорат банки Humo ва Uzcard банкоматлари интеграциясини якунлаган. Натижада Ўзбекистонда мавжуд 12 339 та банкоматдан 92 фоизи ҳам Humo, ҳам Uzcard карталарига хизмат кўрсатишни бошлаган.

Банкоматларга эга 27 та банкдан 24 таси ўз тармоғидаги банкоматларда интеграцияни 100 фоиз якунлаган.

3 июл ҳолатига, 27 та тижорат банкига тегишли жами 12 339 банкоматдан 11 458 таси интеграция қилинган. Шундай қилиб, умумий интеграциялашув жараёни 92 фоизга етган.

Барча Uzcard ва Humo банкоматларини интеграция қилган банклар қаторида банкоматлари энг кўп бўлган Халқ банки (3111 та), Капиталбанк (1197 та) ва Агробанк (1423 та) ҳам бор. Фақат Саноатқурилишбанк интеграция жараёнини 53 фоизга, Ипак йўли банки эса 55 фоизга етказган, 6 та банкоматга эга Ўзагроэкспортбанк уларни ҳали мослаштирмаган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn