Get Mystery Box with random crypto!

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди Бугун Ўзбеки | Sirdaryo | Onlayn

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди

Бугун Ўзбекистон бўйича ушбу ҳафтанинг бошида республика ҳудудларида кузатилган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +31...+36 даража атрофида, жанубда +40 даражагача бўлди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, куннинг иккинчи ярмида марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида июль ойи учун +33...+38 даража бўлган қийматлар сақланиб туради, фақат энг чекка жанубда +39...+41 даража атрофида бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn