Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер: | Sirdaryo | Onlayn

#befarqemasman

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:

— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman