Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Нилуфар Қаҳҳарова, Бостон (АҚШ) болалар шифох | Sirdaryo | Onlayn

#befarqemasman

Нилуфар Қаҳҳарова, Бостон (АҚШ) болалар шифохонаси дастур менежери:

— Барча ватандошлар сингари мен ҳам Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 115-моддасида илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда бажаралиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жавобгардир деган банди айнан шу соҳа вакили бўлганим учун мени хурсанд қилди. 48-моддада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 51-моддада илмий тадқиқотларга шароит яратиб берилиши қонун доирасида белгиланаётгани айни муддао.

Тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, даволаш сифатини ошириш, тиббий хатоликларнинг олдини олиш жуда муҳим. Айниқса, бу дастурлар қонунга киритилиши мамлакатимизда хавфсиз тиббиётни таъминлаш учун қилинаётган ислоҳотлардан далолат беради.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn