Get Mystery Box with random crypto!

Божхона ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситала | Sirdaryo | Onlayn

Божхона ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига ўз вақтида чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Олдиндан тезкор кузатувга олинган, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Б. ва унинг ҳамроҳи Р.ларга тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 422 миллион сўмлик жами 4402 дона “Regapen 300 mg” ва “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn