Get Mystery Box with random crypto!

Айрим шифокорларга уй-жой сотиб олиши учун уй-жойнинг 150 млн. | The Delusional

Айрим шифокорларга уй-жой сотиб олиши учун уй-жойнинг 150 млн.сўмгача қисми қоплаб берилади ҳамда қўшимча ҳар ойлик 2 млн.сўм устама берилади

Вазирлар маҳкамасининг "Бирламчи тиббий санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 510-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида:

Олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади. ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|