Get Mystery Box with random crypto!

​ Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида “Ректор | The Delusional

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида “Ректор стипендияси” жорий этилади

Вазирлар маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимча киритиш ҳақидаги қарори лойиҳасига кўра:

Мазкур Намунавий низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига “Ректор стипендияси”ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Намунавий низом республикада фаолият кўрсатаётган хорижий олий таълим муассасалари, уларнинг филиаллари ва хусусий олий таълим муассасаларига нисбатан тавсиявий характерга эга.

“Ректор стипендияси” давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида таълим олаётган ўқувчиларига, шу жумладан қизларга (хорижий ўқувчилардан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъий назар рағбатлантириш шаклидаги ойма-ой тўланадиган пул таъминоти ҳисобланади.

“Ректор стипендияси” миқдори олий таълим муассасалари талабаларига тайинланадиган стипендиянинг базавий миқдорига тенглаштирилади ва ўқув семестрининг биринчи санасидан бошлаб, бир ўқув семестри мобайнида тўланади.

"Ректор стипендияси"ни олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида бу ерда билиб оласиз.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.

Олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларига “Ректор стипендияси”ни тайинлаш ва тўлаш тартиби СХЕМАСИ

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|