Get Mystery Box with random crypto!

The Delusional

Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional T
Telegram kanalining logotibi sberkassauz — The Delusional
Kanal manzili: @sberkassauz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-06-07 06:58:52 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг "Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
16.2K views03:58
Ochish/sharhlash
2023-06-06 16:47:48 Хушнудбек жуда ҳам ўринли масалани кўтарибди.

Унда ёзилишича:

Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан банкларга ресурс ажратилмаётганлиги сабабли банклар талабалар учун имтиёзли таълим кредит ажрата олмаётганлигини бунинг натижасида талабалар таълим кредити олишда муаммоларга дуч келишаётганини ёзишибди.

Энг ачинарлиси, банкларга ресурс 2023 йил ҳисобида ҳали ҳам ажратилмаган бўлсада, шу пайтгача банклар ўз маблағлари ҳисобидан ИМТИЁЗЛИ таълим кредити ажратиб келаётган экан.

Энди сизларга буни тушунтираман:

Ҳозирда банкларимизда миллий валютадаги омонатларнинг фоиз ставкаси 22%-25% ташкил этмоқда. Банкка жамғарма томонидан ресурс ажратилмаса ҳам банкларимиз аҳолимиз учун қулай шароит яратиш мақсадида мана шу жалб қилган омонатларидан ҳам паст фоиз(14%)да ўз маблағлари ҳисобидан таълим кредит ажратиб келмоқда.

Тасаввур қилинг, банк ўзи омонатни 22%-25% ставкада жалб қилсаю, буни йиллик 14% ставкада кредит қилиб берса банкка 8%-11% зарарку. Банк мана шундай зарар кўриб бўлса ҳам аҳолимиз учун кредит ажратиб келган.

Шунинг учун, банклар маълум вақт давомида зарарга кирса ҳам иложи борича аҳолига шароит яратиш мақсадида имтиёзли фоизларда таълим кредит ажратиб келди. Агар бу ҳол давом этса банк баттар зарарга киради. Шуни олдини олиш мақсадида банкларимиз ҳам кредит ажратишни тўхтатди.

Банкларни тўғри тушунинглар. Ахир Таълим кредитлари учун ресурс ажратилган бўлcаю, уни бермасликлари банклар учун жуда ҳам мантиқсиз иш.

Хулоса қилсам, банкларга Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ресурс бериши керак. Шундагина банклар ҳам талабалар учун имтиёзли таълим кредит ажратишни давом эттиради.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
17.4K viewsedited  13:47
Ochish/sharhlash
2023-06-06 09:51:49 Ижтимоий тармоқларда банклар устав капитали миқдорини белгиланган минимал талабларга етказилиши бўйича чоп этилган хабарлар бўйича “Madad Invest Bankқуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда, “Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки томонидан капитал монандлигини лозим даражада сақлаб турилишини таъминлаш ҳамда банк устав капитали миқдорини Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Банк томонидан ишлаб чиқилган мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ белгиланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 22 июнь куни банк акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ва кун тартибидаги асосий масала банк устав капиталини 200 млрд сўмга етказишдир.

Қайд этиш жоизки, банк акциядорлари томонидан жорий йилнинг 31 августига қадар банк ички манбалари ҳамда акциядорларнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан банк устав капиталини 200 млрд сўмга етказилишини билдирамиз.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
16.6K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-06-06 07:01:51 Банклардан қайси турдаги карталарни текин олса бўлади?

Асакабанк
: Mastercard World, Mastercard Platinum, Mastercard Gold, Virtual Humo.
Ипак Йўли Банки: Virtual Humo, Visa Virtual, Visa Start, UnionPay Classic, Mastercard Virtual.
Капиталбанк: Visa Sum.
Универсалбанк: Humo, Korporativ karta.
Тенге Банк: 7 yoshdan bolalar uchun(Humo), Mastercard, Uzcard, Humo. Individual dizayn.
Ҳамкорбанк: Visa Classic/Exchange, Visa Virtual.
Халқ банки: Pensiya overdraft(Humo), Pensiya overdraft(Uzcard).
Туронбанк: Mastercard Turist.uz kobrend.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
17.8K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2023-06-05 20:21:02 Банк-молия академиясига магистратура мутахассисликлари учун 30-31 май кунлари бўлиб ўтган кириш тест синовлари  натижалари эълон қилинди.

Натижани кўриш

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
16.6K views17:21
Ochish/sharhlash
2023-06-05 11:43:20
«Асакабанк» АЖ Алоқа марказига операторларни Фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида ишга ёллаш бўйича танлов эълон қилади.

Агар зарур кўникмаларга эга бўлсангиз ва Республикамизнинг етакчи Банкларидан бирида ишлашни истасангиз, бу Сиз учун ажойиб имконият!

Номзодларга қўйилган талаблар:
Олий/ўрта махсус таълим;
Рус ва Ўзбек тилларини мукаммал билиш;
Равон нутқ, яхши дикция;
Стрессга бардошлилик;
Мулоқотга тез киришувчанлик;
MS Office дастурлари билан ишлай олиши.

Иш шароитлари:
Тошкент шаҳри марказида жойлашган замонавий офис;
Иш ҳақи+KPI% (бажарилган иш натижаларига кўра ошиб боради);
Ўзгарувчан иш жадвали;
Фуқаролик ҳуқуқий шатрнома асосида ишга қабул қилиш.

Батафсил маълумот олиш

Резюме юбориш: @Asakabank_recruitment

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
17.9K views08:43
Ochish/sharhlash
2023-06-05 06:37:20 Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида мавжуд бўш иш ўринлари

Марказий аппарат:

Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти:
Бош иқтисодчи—батафсил
Етакчи иқтисодчи—батафсил
Бош иқтисодчи—батафсил

Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти:
Бош эксперт—батафсил

Юридик департаменти:
Бош юрисконсульт—батафсил

Молиявий барқарорлик департаменти:
Бошқарма бошлиғи—батафсил
Етакчи иқтисодчи—батафсил

Бош бошқарамалар:

Андижон вилояти:
Бошқармаси бошлиғи ўринбосари - бўлими бошлиғи—батафсил

Қашқадарё вилояти:
Мутахассис—батафсил

Навоий вилояти: Бош иқтисодчи(муддатли меҳнат шартномаси асосида)—батафсил

Сирдарё вилояти:
Етакчи иқтисодчи—батафсил

Хоразм вилояти:
Мутахассис—батафсил

Тошкент шаҳар:
Етакчи иқтисодчи—батафсил
Етакчи мутахассис—батафсил

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
17.4K views03:37
Ochish/sharhlash
2023-06-02 20:14:00 Банк-молия академиясига магистратура мутахассисликлари учун 30-31 май кунлари бўлиб ўтган кириш тест синовлари натижалари 5 июн куни соат 12:00 дан кейин академиянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
19.3K viewsedited  17:14
Ochish/sharhlash
2023-06-02 17:25:34
"Трастбанк"дан янги омонат! Пулларингизни хавфсиз кўпайтиринг

Замон шундай тез ривожланиб бормоқдаки, энди пулларингизни шунчаки сақлашнинг ўзи етарли эмас. Уларни хавфсиз сақлаш билан бирга фойдали жамғариб боришни имконияти ҳам мавжуд. Шундай экан, узоқ муддатдаги режаларингиз (тўй, саёҳат, машина ва ҳ.к) учун сақлаб қўйган пулларингизни "Трастбанк"даги янги "Қулай сармоя" омонатида сақланг ва уларни кўпайтириб боринг.

— Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори: 500$
— Йиллик фоиз ставкаси: 7,5%
— Муддати: 18 ой

"TrustPay" иловаси орқали онлайни расмийлаштиришингиз ҳам мумкин.

Батафсил маълумот.
Call-марказ: 1287
19.1K views14:25
Ochish/sharhlash
2023-06-02 14:03:31 Контракт тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди

Давлат комиссияси тегишли баёни билан айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июн (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);

ва қайта тикланган талабалар учун.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023-йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).

Telegram Live Кредитлар Омонатлар
19.6K views11:03
Ochish/sharhlash