Get Mystery Box with random crypto!

Хушнудбек жуда ҳам ўринли масалани кўтарибди. Унда ёзилишича | The Delusional

Хушнудбек жуда ҳам ўринли масалани кўтарибди.

Унда ёзилишича:

Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан банкларга ресурс ажратилмаётганлиги сабабли банклар талабалар учун имтиёзли таълим кредит ажрата олмаётганлигини бунинг натижасида талабалар таълим кредити олишда муаммоларга дуч келишаётганини ёзишибди.

Энг ачинарлиси, банкларга ресурс 2023 йил ҳисобида ҳали ҳам ажратилмаган бўлсада, шу пайтгача банклар ўз маблағлари ҳисобидан ИМТИЁЗЛИ таълим кредити ажратиб келаётган экан.

Энди сизларга буни тушунтираман:

Ҳозирда банкларимизда миллий валютадаги омонатларнинг фоиз ставкаси 22%-25% ташкил этмоқда. Банкка жамғарма томонидан ресурс ажратилмаса ҳам банкларимиз аҳолимиз учун қулай шароит яратиш мақсадида мана шу жалб қилган омонатларидан ҳам паст фоиз(14%)да ўз маблағлари ҳисобидан таълим кредит ажратиб келмоқда.

Тасаввур қилинг, банк ўзи омонатни 22%-25% ставкада жалб қилсаю, буни йиллик 14% ставкада кредит қилиб берса банкка 8%-11% зарарку. Банк мана шундай зарар кўриб бўлса ҳам аҳолимиз учун кредит ажратиб келган.

Шунинг учун, банклар маълум вақт давомида зарарга кирса ҳам иложи борича аҳолига шароит яратиш мақсадида имтиёзли фоизларда таълим кредит ажратиб келди. Агар бу ҳол давом этса банк баттар зарарга киради. Шуни олдини олиш мақсадида банкларимиз ҳам кредит ажратишни тўхтатди.

Банкларни тўғри тушунинглар. Ахир Таълим кредитлари учун ресурс ажратилган бўлcаю, уни бермасликлари банклар учун жуда ҳам мантиқсиз иш.

Хулоса қилсам, банкларга Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ресурс бериши керак. Шундагина банклар ҳам талабалар учун имтиёзли таълим кредит ажратишни давом эттиради.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар