Get Mystery Box with random crypto!

Контракт тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди Давлат коми | The Delusional

Контракт тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди

Давлат комиссияси тегишли баёни билан айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июн (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);

ва қайта тикланган талабалар учун.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023-йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).

Telegram Live Кредитлар Омонатлар