Kanal manzili:
Toifalar:
Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1
Kanalning ta’rifi
Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Тезкор хабарлар: @livesberkassa
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
1
Oxirgi xabar 3
2023-06-09 16:28:23
Туронбанк расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлаш учун ипотека кредит ажратишни бошлади.
Кредит муддат: 20 йил
Фоизи: 16%-17% дан
Бошланғич тўлов: 50% дан
Батафсил маълумот
1220
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
15.0K viewsedited 13:28
2023-06-09 09:14:37
Қишлоққурилишбанк якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитини таклиф қилмоқда
Кредит муддати — 20 йилгача;
Имтиёзли давр — 6 ой;
Кредит фоизи — 19%;
Кредит суммаси — 327.250 млн сўм
Батафсил маълумот
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
17.9K views06:14
2023-06-09 08:14:58
Франциянинг “The Investor” номли халқаро журнали "Xalq banki" ҳақида мақола чиқарибди!
Франциянинг ушбу нуфузли журнали жаҳон давлатларининг илғор иқтисодиёт тармоқлари тўғрисида ёритиш орқали мамлакатга инвесторларни тўғридан-тўғри жалб қилишда самарали платформа ҳисобланади. Нашр ўқувчиларининг 76%ни зиёлилар, бизнес олами вакиллари ташкил қилади.
Энг қизиғи, журналнинг биринчи саҳифасида
"Uzbekistan's first bank—Ўзбекистоннинг биринчи банки-Халқ банки" номи билан Халқ банкининг мамлакатимиз ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар нашр қилинибди.
Бундан ташқари нашрнинг 33 саҳифасида Халқ банки Бошқарув раисининг
Халқ банкини жамиятимиз ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақидаги интервьюси ва бундан ташқари 83 саҳифасида эса Халқ банкнинг яқинда ишлаб чиқилган, янги кўринишдаги ҳамда тезкор ишлайдиган
"xazna" иловасининг афзалликлари ҳақидаги маълумотлар келтирилибди.
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
15.1K viewsedited 05:14
2023-06-09 06:26:50
12 июн санасидан Халқ банкининг "Xalq Mobile" иловаси фаолияти тўлиқ тўхтатилади.
Бунинг ўрнига янги ҳамда тезкор "xazna" иловасини ишлатишни тавсия қиламиз.
Play market орқали юклаб олиш
APP Store орқали юклаб олиш
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
15.5K views03:26
2023-06-09 06:17:51
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг "
Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.
Ушбу низом 2023 йил 9 сентябрдан кучга киради.
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
15.4K viewsedited 03:17
2023-06-08 11:25:42
Уйланишни ваъда қилиб, тўрт аёлнининг номига жами 165 миллион сўм кредит олиб уларни чув туширган фирибгарга суд ҳукми ўқилди
Sovchilar.uz ва Oila номли Telegram-каналларни юритиб келган 26 яшар йигит турмушга чиқиш ниятида бўлган қизларни алдаб келган. Жумладан, 4 нафар қизга уйланмоқчи эканини айтиб, уларни бунга ишонтирган.
Ўзини Тошкент молия институти битирувчиси, айни пайтда шахсий бизнесини бошлаган тадбиркор сифатида таништирган йигит қизларнинг ишончига кириш орқали уларнинг номига банклардан жами 165 млн сўм миқдорида кредит олишга эришади.
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ҳукми билан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б" банди, 165-моддаси (товламачилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилган шахс 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
17.2K viewsedited 08:25
2023-06-08 07:21:52
Умуман олганда тўғри тавсия беришяпти:)
Пулни шунақа санайдиган танишларга юбориб қўямиз
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
16.0K views04:21
2023-06-08 06:56:51
Халқ банки йўловчиларни ташишга мўлжалланган туристик транспорт воситалари (ҳайдовчидан ташқари 8 ва ундан ортиқ ўриндиқли) хариди учун кредит таклиф этмоқда:
Кредит муддати: 36 ой (6 ой имтиёзли давр)
Фоизи: 14%
Миқдори: 300 млн. сўмгача
Кредит Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Кредитни расмийлаштириш учун oilakredit.uz сайтида ариза қолдириш мумкин.
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
16.5K views03:56
2023-06-07 13:08:34
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
19.3K viewsedited 10:08
2023-06-07 12:54:52
Ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлган вакилларга бир ойда 500 минг сўмдан нафақа берилади.
Бунда, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига
ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови берилади.
Буни олиш учун боланинг қонуний вакили:
my.gov.uz даги “Нафақа тайинлаш учун ариза бериш” хизматидан фойдаланиши ва нафақа тури сифатида
“Парваришлаш нафақаси” бандини танлаб, ариза юбориши лозим.
Telegram
Live
Кредитлар Омонатлар
19.0K views09:54