Get Mystery Box with random crypto!

Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади | Расмий хабарлар I Официальные новости

Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади.

Шу пайтгача мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Янги лойиҳада қабр атрофини кенгайтириб зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш кўзда тутилган.

Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official